Ишнинг узлуксизлиги ва хавфларни аниқлаш. Бошқариш воситаси Ахборот хавфсизлиги учун бизнес жараёнларининг узилиши ва оқибатларининг эҳтимоли ҳамда таъсир даражаси билан бир қаторда бизнес жараёнларининг узилишини келтирб чиқаришга қодир ҳодисаларни аниқлаш керак.
Ахборот хавфсизлигига тегишли бўлган узлуксиз иш масалаларини ташкилот бизнес жараёнларининг узилишини келтириб чиқаришга қодир ҳодисалар (ёки ҳодисалар кетма-кетлигини), масалан, ускунанинг бузилиши, инсон хатолари, ўғирликлар, ёнғин, табиий офатлар ва террористик актларни идентификация қилишда асослаш керак. Бу шикастланиш ва тикланиш даври масштаби нуқтаи назаридан бундай ҳодисаларнинг бўлиши мумкин бўлган оқибатларини аниқлаш мақсадида хавфларни баҳолаш билан кузатилиши керак.
Хавфларни баҳолашни бевосита бизнес-ресурслар эгалари ва бизнес-жараёнлар қатнашчилари иштирокида амалга ошириш керак. Хавфларни баҳолаш барча бизнес-жараёнларга тааллуқли бўлиши ва фақат ахборотга ишлов бериш воситалари билан чекланиб қолмаслиги керак, ахборот хавфсизлиги учун хос бўлган натижаларни ҳисобга олиш керак. Хавфнинг турли томонларини бирга боғлаш ва ташкилот узлуксиз иши талабларининг тўлиқ тавсифини олиш муҳим. Ушбу баҳо хавфларни аниқлаши, ташкилот учун мақбул мезонлар ва мақсадларга нисбатан устуворликлари, жумладан сезгир активлари, бузилишлар таъсири, электр таъминоти узиб қўйилишининг йўл қўйилган вақти ва тиклаш устуворликлари бўйича ўлчаши ва жойлаштириши керак.
Хавфларни баҳолаш натижаларига боғлиқ ҳолда узлуксиз ишни таъминлашга умумий ёндошувни белгилайдиган режани ишлаб чиқиш керак. Ишлаб чиқилган режа ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ахборот хавфсизлигининг белгиланган талабларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз ишни таъминлаш режаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Узлуксиз ишни таъминлаш ва бизнес-операцияларни тиклаш режаларини талаб қилинган вақт ичида муҳим сезгир бизнесжараёнларнинг узилиши ёки тўхтаб қолишидан сўнг ишлаб чиқиш керак.
Жорий этиш бўйича қўлланма Узлуксиз ишни таъминлаш режаси қуйидаги тадбирларни кўзда тутиши зарур:
а) фавқулодда вазият ҳолатида мансабдор шахсларнинг барча мажбуриятларини ва барча процедураларни аниқлаш ва келишиш;
b) ахборот ва хизматларнинг мақбул йўқотишларини аниқлаш;
с) бизнес-жараёнларни талаб қилинган вақт ичида тиклаш имконини таъминлайдиган авария процедураларини амалга ошириш; алоҳида эътиборни бизнеснинг ташқи омиллар ва мавжуд контрактларга боғлиқлик баҳосига қаратиш керак;
d) бизнес-жараёнларнинг тикланиши ва янгиланиши тугашини кутишда бажариладиган ишга оид процедуралар;
е) келишилган процедуралар ва жараёнларни ҳужжатлаштириш;
f) ходимларни фавқулодда вазият рўй берган пайтида хатти-ҳаракатларга, жумладан инқироз ҳолатида бошқаришга ўргатиш;
g) узлуксиз ишни таъминлаш режаларини тестдан ўтказиш ва янгилаш.
Режалаш жараёнида диққат эътиборни бизнеснинг талаб қилинган мақсадларига, масалан, мижозлар учун мақбул вақт оралиғида муайян сервисларни тиклашга қаратиш керак. Ахборотга ишлов бериш воситалари учун ходимлар, резерв русурлар билан комплектлашни, шунингдек, ушбу воситалар учун ишнинг авария режимига ўтиш бўйича чораларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу мақсадларга эришишни енгиллаштирадиган хизматлар ва активларни белгилаш керак. Авария режимига ўтиш бўйича бундай чоралар учинчи шахслар билан ўзаро келишувлар шаклидаги контрактларни ёки абонентлик обунасининг тижорат хизматларини ўз ичига олиши мумкин.
Узлуксиз ишни таъминлаш режаларида ташкилотнинг заифликларини кўрсатиш керак ва шунинг учун ушбу режалар тегишли равишда муҳофаза қилиниши керак бўлган конфиденциал ахборотга эга бўлиши мумкин. Узлуксиз ишни таъминлаш режаларининг нусхаларини асосий объектдаги авариядан ҳар қандай шикастланишининг олдини олиши учун етарли масофада узоқлаштирилган жойда сақлаш керак. Раҳбарият ушбу нусхаларнинг асосий объектдагидек хавфсизлик даражасида муҳофаза қилинишини таъминлаши керак. Шунингдек, узлуксиз ишни таъминлаш режаларини бажариш учун зарур бўлган бошқа материал ҳам узоқлаштирилган жойда сақланиши керак.
Агар вақтинчалик мақбул жойлардан фойдаланилса, ушбу жойларда жорий этилган хавфсизликни бошқариш воситаларининг даражаси асосий объект даражасига тенг бўлиши керак.
Шуни айтиб ўтиш керакки, инқирозга қарши бошқариш режалари ва хатти-ҳаракатлари (14.1.3.f) узлуксиз ишни бошқаришдан фарқ қилиши мумкин; яъни мумкин бўлган инқирозга оддий бошқариш процедураларига мувофиқ ишлов берилиши мумкин.