Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Каккусимонлар (Cuculiformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet23/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Каккусимонлар (Cuculiformes) туркуми. Бу туркумга, асосан ҳақиқий дарахтда яшовчи қушлар киради. Улар ўрмонларда ва бутазорларда, шаҳар ва қишлоқларда яшайди. Ўртача катталикда, тумшуғи чўзилган, учи бироз букилган, дум пати узун, 4 та бармоғи бўлиб, иккитаси орқага ва иккитаси олдинга қараган. Каккуларнинг 130 та тури бор, шулардан ярми уя қуриш ва жўжа очиш инстинктини йўқотган, яъни бошқа қушларнинг уясига паразитлик қилади, ярми эса моногам бўлиб, ўзлари уя қуради ва тухумларини босади. Паразитликнинг энг содда кўриниши бошқа қушларнинг уясини тортиб олишдан бошланади. Баъзи турлари тортиб олинган уяга тухумини қўяди ва инкубация қилади. Каккусимонлар ер шарининг Антарктика ва Арктикадан ташақари барча қитъаларида кенг тарқалган. Кўпчилик турлари илиқ иқлимли ҳудудларда яшайди (177-расм). Каккусимонларни 2 та, яъни каккулар ва тураколар оилалари бор. Каккулар (Cucculidae) оиласидан 6 та тури МДҲ да, шу жумладан 3 та тури, яъни оддий какку (Cuculus canorus), кар какку (Cuculus saturatus) ва кичик какку (Cuculus policephalus) Ўзбекистонда учрайди. Оддий каккунинг тана узунлиги 33-38 см, оғирлиги 100 г гача боради. Қаноти калта, думи узун. Пати қўнғир-кулранг ёки қўнғир-сарғиш, қорин томони оқиш бўлиб, қорамтир йўл-йўл чизиқлари бор. Бу қуш ку-ку деган овоз чиқариб сайрайди. Ҳашаротларни, жумладан тукли қуртларни қириб фойда келтиради. Уя қурмайди, ҳашаротхўр, майда қушларнинг, жумладан чумчуқсимонларнинг уяларига тухум қўйиб зарар келтиради, яъни уя паразити ҳисобланади. Тухумдан чиққан жўжаси уя эгасининг тухумларини ёки жўжаларини уясидан чиқариб ташлайди. Оддий какку тухумларининг ранги ва ўлчами уя эгасининг тухумларига ўхшаш бўлади. Какку водийларда, воҳаларда, тоғ этакларида ва тоғларда учрайди. Учиб кетадиган қушлардан ҳисобланади. Какку Африка, Арабистон, Ҳиндистон ва Хитойда қишлайди. Улар Республикамизга апрелда учиб келади. Бу қушлар урчиш даврида доимий жуфт бўлиб яшамайди. Апрель – август ойларида 12-20 та тухум қўяди. Тухум босиш муддати 10-15 кунга тўғри келади. Жиш болали қушлардан ҳисобланади. Каккулар 1 соат ичида 100 га яқин зараркунанда тукли қуртларни (тенгсиз ипак қуртларини) еб қуритади ва ўрмончиликка фойда келтиради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish