Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Америка туяқушлари ёки нандусимонлар (Rheiformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet13/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Америка туяқушлари ёки нандусимонлар (Rheiformes) туркуми. Америка туяқушлари Африка туяқушларига қараганда кичикроқ, 3 бармоқли, пати кулранг-қўнғир тусда бўлади. Бўйи 150 см, оғирлиги 30 кг, қаноти яхши ривожланган. Бу туркумга 1 та нанду (Rea) авлоди ва 2 та тур киради. Оддий нандулар Жанубий Американинг чўлли ва тоғ-чўлли ҳудудларда тарқалган. Чаноғи берк, қуймич суяклардан ҳосил бўлган. Улар урчиш даврида гала бўлиб яшайди, яъни полигам, 5-7 та урғочиси 1 та эркаги билан бирга яшайди. Урғочилари тухумларини умумий уяга қўяди. 1 та уяда 15 тадан 40 тагача тухум бўлади. Тухумларининг оғирлиги 700 г атрофида бўлади. Уларнинг эркакларигина тухум босади ва жўжалари тўғрисида қайғуради. Инкубация даври 42 кунга боради. Жўжалари 5-6 ойлик даврида вояга етган индивидларига етишади. 2-3 йилда жинсий вояга етади. Баъзи жойларда ярим уй ҳайвони сифатида оддий нанду (Rea americana) кўпайтирилади. Нандулар ҳам асосан ўсимликлар билан озиқланади.
Австралия туяқушлари ёки казуарсимонлар (Casuariiformes) туркуми. Бу туяқушлар йирик, 3 бармоқли, қанотлари кучли редукцияланган, устки томондангина яхши кўринади. Патларини ранги кулранг. Боши ва бўйнида ҳам патлари бўлади. Бошидаги патлари яхши ривожланмаган. Уларнинг чаноғи очиқ, патларининг қўшимча танаси бор, оёғи бошқа туяқушларникига нисбатан калта. Насл учун эркаклари қайғуради. Бу туркумга Эмулар (Dromiceus) ва Казуарлар (Casuarius) авлодлари киради. Эмуларнинг узунлиги 170 см, оғирлиги 35-50 кг. Эмулар авлодига кирувчи Эму (Dromiceus novaehollandiae) Австралиянинг қумли чўлларида тарқалган. Улар 4-6 тадан гала бўлиб яшайди, лекин моногам қуш ҳисобланади. Уясига 7-16 та тухум қўяди. Ўсимликлар билан озиқланади. Эмулар совуққа чидамли, лекин намликни кўтара олмайди. Эму Украинанинг Аскания-Нова иқлимлаштириш ва гибридлаш институтида ярим тутқинликда кўпайтирилади. Инкубация даври 52 кун. Казуар авлодига 3 та тур киради. Улар Янги Гвинеяда ва Австралиянинг шимоли – шарқий қисмидаги ўрмонларда тарқалган. Казуарлар бошининг ва бўйнининг юқори қисми яланғочлиги, бошида шохли ўсимтаси бўлиши ҳамда патларининг кўк, қизил, қора бўлиши билан эмулардан ажралиб туради. Иккинчидан, казуарлар қалин ўрмонларда яшайди. Лекин озиқланиши ва кўпайиши эмуларга ўхшайди, яъни улар ҳам ўсимликлар ва майда ҳайвонлар билан озиқланади. Гўшти ва тухуми истеъмол қилинади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish