Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Қушлар синфининг систематикаси



Download 2,77 Mb.
bet9/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Қушлар синфининг систематикаси. Маълумки, ҳайвонот дунёси, жумладан қушлар систематикасини тузиш бўйича уринишларнинг дастлабкиси Аристотель (эрамиздан олдинги 384-322йй.) томонидан амалга оширилган. Кейинчалик кўпчилик олимлар (К.Линней, Меррем, Нитцш, Э.Геккель, Т.Гексли, М.Фюрбрингер, Г.Гадов, Коп, Беддард, Шарп, А.Уэтмор, Э.Штреземанн, Э Майр) қушлар синфининг систематикасини тузишга уринишган. Уларнинг айримлари скелет, қон айланиш ва бошқа органлар тизими ҳамда органлар тузилишини таксономик белги сифатида олишган. Бундай ёндовушлар систематик гуруҳларнинг келиб чиқиш эволюциясига асосланган ва бугунги кунда тан олинган табиий систематика ўрнига сунъий систематика яратилишига сабаб бўлган. Ҳозирги қарашларга кўра, сунъий систематика турларнинг эволюцион келиб чиқишини ўзида ифодалай олмайди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда нафақат қушлар балки ҳайвонот дунёси систематикаси бўйича қарашлар хилма-хил ва мазкур масала тўлиқ ўз ечимини топган дейишга етарли асос йўқ. Шу асосда айтиш мумкинки, ҳозирга қадар қушлар синфининг табиий систематикаси яратилмаган. Шундай бўлишига қарамасдан, XI Халқаро орнитологик конгресс (Базель, 1954) орнитологик нашрларда стандарт сифатида Уэтмор систематикасидан фойдаланишни тавсия этган.
Айниқса кейинги йилларда таксономияда генетик, цитологик ва биокимёвий меъзонлардан кенг фойдаланиш натижасида ҳайвонларнинг янги турларини кашф этилиши ҳайвонлар систематикасида қатор ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бундай тадқиқотлар систематикада мавжуд бўлган айрим баҳсли масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериши билан бир қаторда, янги ечимини кутаётган муаммоларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Уэтмор (1960) систематикасининг охирги таҳрири бўйича қушлар қуйидагича классификацияланган:
Синф: Aves-Қушлар
Кенжа синф: Archaeornithes- Қадимги, ёки калтакесак думли қушлар
Туркум: Archaeoprterygiformes-Археоптерикссимонлар (юра даврида яшаган калтакесак думли қушлар)
Кенжа синф: Neornithes- Ҳақиқий, ёки елпиғичдумли қушлар
Уст туркум: Odontognathae -Тишли қушлар
Туркум Hesperornithiformes- Гесперорнисcимонлар (бўр даврида яшаган учолмайдиган тишли қушлар)
Уст туркум Ichthyornithes- Ихтиорнислар
Туркум Ichthyornithiformes-Ихтиорниссимонлар (бўр даврида яшаган уча оладиган тишли қушлар)
Уст туркум Impennes-Сузувчи қушлар
Туркум Sphenisciformes -Пингвинсимонлар
Уст туркум Neognathae -Янги танглайлилар, ёки типик қушлар
Туркум Struthioniformes- Страуссимонлар
Туркум Rheiformes -Нандусимонлар
Туркум Casuariiformes -Казуарсимонлар
Туркум Aepyornithiformes- Эпиорниссимонлар (страуссимон қушлар, қирилиб кетган, қадимда Мадагаскар ва Шимолий Африкада яшаган)
Туркум Dinornithiformes-Моасимонлар (страуссимон қушлар, қирилиб кетган, қадимда Янги Зеландияда яшаган)
Туркум Apterygiformes -Кивисимонлар 
Туркум Tinamiformes -Тинамусимонлар
Туркум Gaviiformes -Гагарасимонлар
Туркум Podicipediformes- Поганкасимонлар
Туркум Procellariiformes -Буревестниксимонлар, ёки найбурунлилар
Туркум Pelecaniformes -Пеликансимонлар, ёки куракоёқлилар
Туркум Ciconiiformes- Лайлаксимонлар
Туркум Anseriformes-Ғозсимонлар
Туркум Falconiformes-Лочинсимонлар
Туркум Galliformes -Товуқсимонлар
Туркум Gruiformes-Турнасимонлар
Туркум Diatrymiformes-Диатримсимонлар (йирик учолмайдиган страуссимон қушлар, қирилиб кетган)
Туркум Charadriiformes- Ржанкасимонлар
Туркум Columbiformes-Каптарсимонлар
Туркум Psittaciformes-Тўтисимонлар
Туркум Cuculiformes-Каккусимонлар
Туркум Strigiformes-Япалоққушсимонлар
Туркум Caprimulgiformes-Тентакқушсимонлар
Туркум Apodiformes- Узунқанотсимонлар
Туркум Coliiformes- Сичқон қушлар
Туркум Trogoniformes- Трогонсимонлар
Туркум Coraciiformes -Кўкқарғасимонлар
Туркум Piciformes -Қизилиштонсимонлар
Туркум Passeriformes -Чумчуқсимонлар
Қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар орасида қушлар синфи турларининг кўплиги жиҳатдан биринчи ўринда туради. Орнитологлар Халқаро Иттифоқининг 2022 йил февраль ойидаги маълумотларига кўра ҳозирги пайтда Ер юзида қушларнинг 10928 тури (19883 кенжа тури) учрайди. 1500 йилдан ҳозирги вақтга қадар инсон таъсирида 160 турдаги қушлар йўқ қилинган.
Ўзбекистонда қушларнинг 460 дан ортиқ турлари учрайди.
Қушларнинг қазилма топилмаларини ҳисобга олганда, улар иккита кенжа синфга бўлинади:
1. Қадимги қушлар ёки калтакесак думлилир (Archaeornithes) кенжа синфи.
2. Елпиғич думлилар ёки ҳақиқий қушлар (Neornithes, Orniturae) кенжа синфи.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish