Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Ғозсимонлар (Anseriformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet17/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Ғозсимонлар (Anseriformes) туркуми. Бу туркумга ғозлар, оққушлар ва ўрдаклар киради. Улар йирик ва ўртача катталикдаги қушлар ҳисобланади. Массаси 200 г дан 12-14 кг гача боради. Ғозсимонларнинг оёқлари калта бўлиб, танасининг кейинги қисмида жойлашган. Шунинг учун қуруқликда танасининг олдинги қисмини кўтариб, лапанглаб юради. Бармоқлари 4 та, 3 таси олдинга қараган, орасида сузгич пардалари бўлади. Ғозсимонларнинг тумшуғи юқоридан пастга қараб яссиланган, усти юмшоқ шох парда билан қопланган, қирраларида шох пластинка ёки тишчалар, учида озиқни оғизда тутиб туриш вазифасини бажарадиган қаттиқ тирноқчалари бўлади. Ғозсимонларда дум бези яхши ривожланган. Патлари зич жойлашган. Контур патлари остида парлари жуда кўп. Улар бир йилда бир марта урчийди, жўжа болали. Бу туркумнинг 200 дан ортиқ тури бўлиб, дунёда кенг тарқалган. Ғозсимонлар сув ҳавзалари қирғоқларига уя қуради. МДҲ да ғозсимонлардан доимий уя қурувчи 60 та тури учрайди. Эркакларида копулятив органлари бор. Уларнинг кўп турлари хонакилаштирилган бўлиб, саноатда ва спортда катта аҳмиятга эга. Қоқув патларининг туллаши бир вақтда ўтиши сабабли улар 2-5 ҳафта давомида учиш қобилятини йўқотади. МДҲ да ғозсимонлар туркумининг битта-ўрдаклар (Anatidae) оиласи вакиллари учраб, бу оила бир нечта кичик оилаларга бўлинади (172 -расм). Оққушлар (Cygninae) кичик оиласи вакиллари ғозсимонлар туркумига кирувчи энг йирик қушлардан ҳисобланади. Қанотлари ёйилганда эни 2,5 м ва оғирлиги 12-14 кг га етади. МДҲ да оққушларнинг 3 та тури, яъни ғаққилдоқ (киликун) оққуш (Cygnus cygnus), вишилдоқ (шипун) оққуш (Cygnus olor) ва кичик оққуш (Cygnus bewickii) учрайди. Ғаққилдоқ оққушнинг тумшуғи қора, тумшуғининг асоси эса сариқ, вишилдоқ оққушнинг тумшуғи эса қизғиш рангда бўлади. Оққушларнинг бўйни лотинча «S»- ҳарфига ўхшаш. Оққушлар оқмайдиган, қамишзорли катта кўлларда яшайди. Ўт босган жойларга уя қуради. Жинсий диморфизм рангидан сезилмайди. Улар бир умр жуфт бўлиб яшайди. Эркаги уяси атрофида юради, лекин тухум босишда иштирок этмайди. Урғочи оққушлар 3-8 та тухум қўяди, 30-40 кун тухумини босиб ётади. Оққушлар сув ҳавзалари саёз жойларида ўсимликларни остки қисмини ағдариб озиқланади, яхши уча олмайди. Ўзбекистонда асосан вишилдоқ оққуш учрайди. МДҲ да, шу жумладан Ўзбекистонда оққушларни ов қилиш ман қилинган. Ғозлар (Anserinae) кичик оиласига ғозлар ва казаркалар киради. Ғозлар кенг тарқалган, айниқса тундрада кўплаб учрайди. Ғозларнинг 170 та тури бўлиб, МДҲ да 12 та тури тарқалган, булар асосан шимолда ва тундрада уя қуради. Бир мунча жанубда кўк ғоз (Anser anser) тарқалган. Кўк ғоздан кўпгина хонаки ғозлар зотлари яратилган. Ўзбекистонда ҳам кўк ғоз ин қуриб, жўжа очади. Амударё этакларида ва Зарафшон дарёсининг қуйи оқимларида учрайди. Улар асосан Европа, Шимолий Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Ўрта Осиёнинг сув ҳавзаларида қишлайди. Шарқий Сибирь ва Хитойда қуруқбурун ғоз (Anser cygnoides) учрайди. Бу ғоз Хитой хонаки ғозининг ёввойи тури ҳисобланади. Арктикада гуменник, яъни дала ғози (Anser fabalis) ва қизил томоқ казарка (Rufibrenta ruficollis) кенг тарқалган. МДҲ да учрайдиган барча ғозлар кўчманчи қушлардир. Улар одам кам яшайдиган жойларда, серсув, ботқоқликларда, зах жойларда уя қуради. Ғозлар бошқа сувда яшайдиган қушларга қараганда қуруқликка анча яхши мослашган. Улар уяларини ерга қўяди, қуруқликда озиқланади, сув эса улар учун сув ичишда, туллаш даврида ва дам олиш даврида керак бўлади. Туллаш даврида ғозлар бир неча юз, баъзан мингтагача тўпланади. Туллаганда учиш (қоқувчи) патлари бирданига тушиб кетади, бундай ҳолда ғозлар 2-5 ҳафта мобайнида учиш қобилиятини йўқотади. Улар асосан, денгиз, кўллар, ўрмонларда тинч жойларда туллайди. Ғозларнинг ҳамма турлари яхши сузади, лекин шўнғий олмайди. Уясини эркаги ва урғочи биргаликда қуради, лекин тухумини асосан урғочиси босади. Уясида 4-6 та тухум бўлади. 25-28 кундан кейин тухумдан жўжаси чиқади. Тухумдан чиққан жўжа бир кундан кейин онасининг орқасидан эргашади. Ғозларнинг аҳамияти катта. Жанубда ғозлар баъзан ўсимликларга зарар ҳам етказади. Дарё ўрдаклари (Anatinae) кичик оиласига 80 га яқин тур киради. Уларда жинсий диморфизм мавжуд. Тумшуғи энсиз ва баланд. Бу кенжа оилага ёввойи ўрдак (Anas platyrhynchos), қўнғир ўрдак (Anas strepera), суқсур (Anas acuta), олақанотли суқсур (Anas penelope), чуррак (Anas crecca) ва бошқалар киради. Улар кенг тарқалган, Ўрта Осиё сув ҳавзаларида ҳам учрайди. Бу ўрдаклар серўт сувларни яхши кўради. Тоза ва чуқур ўтсиз кўлларда кам учрайди. Дарё ўрдаклари сув ҳавзаларининг саёз қисмида ўсадиган ўсимликлар илдизлари атрофидаги балчиқларга бошини тиқиб озиқ топиб озиқланади. Улар асосан ўсимликхўр, рдест туганаклари, шохбарг, нилуфар, ҳилол, қамишларнинг барглари, уруғи, новдаси ва сувдаги умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Ўрдаклар асосан, Осиёнинг жанубида, Шимолий Африка, Марказий Америкада ва ўлкамиз жанубидаги сув ҳавзаларида қишлайди. Эрта баҳорда дарёлар бўйларидаги қамишзорлар ва қалин ўтлар орасига уя қуради. Уяларини ер устига, айримлари дарахтга қуради. Ўрдаклар турли миқдорда тухум қўяди. Масалан: ёввойи ўрдаклар 6-14 та, қўнғир ўрдаклар 7-13 та, суқсурлар 6-12 та тухум қўяди. 24-28 кунда тухумдан жўжа очиб чиқади, фақат урғочиси тухум босади. Ёввойи ўрдак хонаки ўрдакларнинг аждоди ҳисобланади. МДҲ да ўрдаклар Каспий денгизида қишлайди. Ов аҳамияти катта. Шўнғувчи ўрдаклар (Aythyinae) кичик оиласига қизилбош шўнғувчи ўрдак (Aythya ferina), турпан (Melanitta fusca), гагалар (Sonateria)нинг бир неча тури, ҳайдаркокил (Aytha fuligula), хитой ўрдаги (Bucephala clangula) ва бошқалар киради. Шўнғувчи ўрдаклар дарё ўрдакларидан фарқ қилиб чуқур ва очиқ сувларда кенг тарқалган. Улар жуда яхши шўнғийди, 10 метргача сув остига шўнғиб, ўсимлик ва ҳайвон озуқаси билан озиқланади. Ов аҳамиятига эга. Улар 3-8 та тухум қўяди. Бу ўрдаклар асосан шимолий кенгликларда тарқалган. Кўп турлари колония бўлиб яшайди, уяларини ерга қуради. Гагалар ўзларининг қорин томонидаги парларини юлиб, уясига тўшайди. Битта уяда 1821 та пар бўлади. Бу парлар жуда қимматбаҳо, улар енгил, юмшоқ ва узоқ муддатда ўзгармайди. Чераглар (Merginae) кичик оиласи вакилларининг тумшуғи ингичка, учи илмоқчали бўлади. Тумшуғининг четлари аррасимон. Чераглар сувга шўнғиб балиқларни тутиб ейди. Черагларнинг Россияда 4 та тури, Ўзбекистонда 3 та тури, яъни ёмон чераг (Mergus albellus), ўртача чераг (M.serrator) ва катта чераг (M.merganser) учрайди. Ғозсимонлар туркумига Жанубий Америкада тарқалган паламедиялар ҳам киради. Уларнинг тумшуғи қайрилган, бармоқлари орасида сузгич пардалари йўқ, қанотининг қайрилган ерида 2 та пихи бўлади, қовурғаларида илмоқсимон ўсимтаси бўлмайди. Ғозсимонлар туркуми вакилларининг ҳамма турлари катта ов аҳамиятига эга. Лочинсимонлар ёки кундузги йиртқичлар (Falconiformes) туркуми. Бу туркумга 290 га яқин тур киради. Улар ўртача ва йирик қушлар, оғирлиги 35 г дан 10-12 кг гача боради ва ер юзасида кенг тарқалган. Тумшуқлари калта ва кучли, устки тумшуғининг учи пастга қайрилиб, илмоқ ҳосил қилади. Устки тумшуғининг асосида очиқ рангдаги яланғоч тери – восковицаси бор, бунга ташқи бурун тешиклари очилади. Ҳатти-ҳаракати жуда мураккаб. Олдинги мия яримшарлари миянинг бошқа бўлимларига нисбатан 1,5-2 марта катта. Бу қушларнинг характерли белгиларига асоси илмоқдек қайрилган тумшуғи, ўткир чангал тирноқлари борлиги, гавдаси устки томонидан патлар билан зич қопланганлиги ва ташқи бармоғини орқага қайрила олмаслиги, кўзи бошининг икки ён томонида жойлашганлигидир. Қизилўнгачида жиғилдони бор. Айрим турлари тана массасининг ярмига тенг бўлган миқдордаги озиқни ейиши мумкин. Кундузги йиртқич қушлар жуфт-жуфт бўлиб яшайди. Бу қушларнинг иккала жинси ҳам бир хил хира рангда, лекин урғочиси эркагидан йирикроқ бўлади. Кўпчилик турларида жуфти умрбод сақланади. Улар якка ёки жуфт бўлиб уя қуради, катталари 1-3 та, майдалари 4-7 та тухум қўяди. Тухум босиш ва жўжаларини боқишда иккала жинс ҳам фаол қатнашади. Тухумдан кўзи очиқ, усти пат билан қопланган жўжалар чиқади, лекин узоқ вақт уяда қолади. Йиртқич қушларнинг деярли ҳаммаси фойдали, улар зарарли кемирувчилар ва ҳашаротларни қириб қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Тасқаралар ўлимтиклар билан озиқланиб, санитарлар ҳисобланади. Уларнинг боши, бўйни яланғоч, чунки қуш чириб ётган ўлимтик ичига бошини киритганида ифлос бўлмайди, бу эса уларни турли тери касалликларидан сақлайди. Лочинсимонлар жўжа болали бўлиб, жўжалари майда турларида 1,5-2 ойдан кейин, йирик турларида эса 3-4 ойдан кейин уяларини ташлаб кетади. Лочинсимонлар туркуми 3 та оилага бўлинади (26-жадвал): 1. Америка тасқаралари (Cathartidae) оиласи. 2. Лочинлар (Falconidae) оиласи. 3. Қарчиғайлар (Accipitridae) оиласи. Америка тасқаралари (Cathartidae) оиласига 6 та тур кириб, улар Жанубий Америкада ва Шимолий Американинг жануб томонида тарқалган. Америка тасқараларининг бурун тешиклари орасида тўсиғи йўқ. Ўлимтиклар билан озиқланади. Улар ерда тез югуради, озиғини асосан ҳид билиш органлари орқали топади. Тасқараларнинг пастки ҳиқилдоғи (кекирдагининг пастки қисми)да овоз чиқаришга ёрдам берадиган мускуллари йўқ, шунинг учун ҳам улар гунг бўлади, яъни овоз чиқармайди. Америка тасқаралари МДҲ да учрайдиган тасқараларга ўхшайди. Улар ҳам асосан ўлимтиклар билан озиқланади. Тасқаралар тоғ, чўл ва ўрмонларда яшайди. Америка тасқараларининг типик вакилига бўйи 1 м, қанотларини ёйганда кенглиги 2,5-3 м га етадиган кондор (Vultur gryphus) киради. Унинг оғирлиги 12 кг келади. Лочинлар (Falconidae) оиласига ўртача ва майда йиртқич қушлар киради. Улар тумшуғининг учи ёнида ўткир тишчалари борлиги билан характерланади. Қанотлари узун ва ўткир. Бу оиланинг йирик ва ноёб вакилларига сапсан, яъни оддий лочин (Falco peregrinus) ва шунқор (Falco gyrfalco) кириб, асосан очиқ жойларда қушларни ов қилиб озиқланади ва ўз ўлжаларини осмонда тутади. Лочинлар уяларини дарахтларга ва қоялар орасига қуради. Айрим ҳудудларда фойдали қушларни қириб зарар ҳам етказади. Лочинларнинг айрим турлари ов қуши сифатида қўлга ўргатилади. Лочинларнинг майда турларидан кобчик (Falco vespertinus), турумтой (Falco columbarius) ва миққий (Falco tinnunculus)лар очиқ жойларда яшайди, улар сичқонсимон кемирувчилар, ҳашаротлар ва майда қушлар билан озиқланади. Ўз ўлжаларини ҳавода ҳам ерда ҳам тута олади. Лочинлар зараркунанда кемирувчилар ва ҳашаротларни қириб қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Республикамизда миққий ва лочин тоғолди ҳудудларда, итолғи эса пасттекисликларда тарқалган. Ўзбекистонда лочинлар оиласининг 10 та тури учрайди. Қарчиғайлар (Accipitridae) оиласига кирувчи йиртқич қушларнинг тумшуғи ёнида тишчалари бўлмайди, қанотлари бирмунча калта ва тўмтоқ бўлади, дум патлари анча узун, улар асосан ўрмонларда яшайди, тез югуради, ўз ўлжаларини дарахт тепасида писиб пойлайди, учиб кетаётганда ҳам ерда ҳам ўлжасини тута олади. Қарчиғайлар асосан қушлар, жумладан уй паррандалари билан озиқланиб зарар келтиради. Ўзбекистонда қарчиғайлар оиласининг 30 га яқин турлари учрайди. Қуйида асосий турлари тўғрисида маълумотлар берилади. Қарчиғай (Accipiter gentilis) ва қирғий (A. nisus) ларнинг қанотлари калта, ўткир эмас, думи узун. Бу қушлар ўрмон қушлари бўлганлиги учун қанотлари дарахтлар орасида тез ва чаққон учишга мослашган. Ўлжасини дарахт шохларида ўтириб пойлайди ва тутади. Баъзан ерда ёки дарахтлар шохидан тутади. Асосан қушлар, шу жумладан, уй паррандалари билан озиқланиб, маълум даражада зарар ҳам келтиради. Дала бўктаргиси (Circus cyaneus), чўл бўктаргиси (С. macrourus) ва соз бўктаргиси (С. aeruginonsus) узун оёқли ва узун қанотли қушлар ҳисобланади. Одатда (тундрадан ташқари), ҳамма ерда очиқ жойларда тарқалган. Пастлаб ва секин учиб юриб, ўсимликлар орасидан майда умуртқали ҳайвонларни овлайди. Калхатлар (Milvus korschun, M. milvus) думи айрисимон бўлиши билан характерланади. Кўпинча дарё ва кўллар бўйида учрайди. Одатда, парвоз қилиб учади. Озиғи ҳар хил. Калхатлар майда кемирувчилар билан озиқланиб, катта фойда келтиради. Ўзбекистонда қора калхат (Milvus migrans) учрайди. Бургутлар йирик йиртқич қушлардан ҳисобланади, қанотлари кенг, қаноти ёйилганда 2,4 м га етади. Бургутлар бармоқларининг учигача пат билан қопланганлиги сабабли оиланинг бошқа вакилларидан фарқ қилади. Тез, аммо оғир учади. МДҲ да 7 тури учрайди. Ўзбекистонда бургутлар дашт ва ўрмонларда тарқалган, сув бургути эса сув ҳавзалари бўйида учрайди. Ўрмон минтақасида учрайдиган кенг тарқалган турларига- бургут (Aquila chrysaetus), чўл бургути (A. nipalensis) ва катта бургут (A. clanga) киради. Ерда ва айрим вақтда буталарда уя қурувчи чўл бургутидан ташқари барча бургутлар дарахт ва тоғ қияликларига уя қуради. Одатда 2 та, баъзан 1—3 та гача тухум қўяди. Инкубация даври 40-45 кун. Улар майда ва ўртача катталикдаги умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Ўз ўлжасини осмонда учиб қидиради, баъзан ерда туриб пойлайди, ўлимтиклар билан ҳам озиқланади. Бургутларнинг айрим турлари ов қуши сифатида фойдаланилади. Бургутлар ёрдамида тулки, бўри, жайрон ва тувалоқлар ов қилинади. Бургутлардан, айниқса, чўл бургути фойдали. Улар қишлоқ хўжалигига катта миқдорда зарар келтирувчи кемирувчиларни ва ҳашаротларни қиради. Сорлар бургутларга яқин бўлсада, улардан анча кичик бўлиши ҳамда пих суяги ва бармоқлари патсиз бўлиши билан фарқ қилади. Ўзбекистонда оддий сор (Buteo buteo) кўп учрайди. Сорлар дарахтларга уя қуради. Бошқа турлари эса дарёлар бўйида ерга, жарликларга уя қуради. Уяга 2—4 та тухум қўяди. Тухум босиш даври бир ойга яқин. Ов вақтида сорлар ўлжасини парвоз қилиб ёки бирон баланд жойдан пойлаб тутади. Сутэмизувчилардан майда кемирувчилар, товушқонлар, қушлар, калтакесаклар, бақалар ва ҳашаротларни овлайди. Тасқаралар ўлаксалар билан озиқланадиган йирик йиртқич қушлардан ҳисобланади. Боши ва бўйнидаги патлари редукцияланганлиги билан бошқа йиртқич қушлардан фарқ қилади. Тумшуғи нисбатан паст, тирноқлари тўмтоқ, ўткир эмас. Шунинг учун тасқаралар тирик ўлжани ушлаб туролмайди. Aсосан ўлаксалар билан озиқланади. Типик вакилларига оқбош қумой (Gyps fulvus), тасқара (Aegypius monachus) ва болтаютар (Gypaetus barbatus) лар киради. Булар асосан тоғларда ва очиқ даштларда яшайди. Баланд тоғлардаги дарахтларга уя қуради. Айрим вакиллари (қумой) колония бўлиб уя қуради. Тасқаралар 1-2 та тухум қўяди. Инкубация даври 55 кун, эркаги ва урғочиси навбатлашиб тухум босади. Болтаютар ҳам йирик қуш бўлиб, суғур, товушқон ва қушларни овлайди, ўлаксаларни қидиради ва суякларини ютади. Республикамизга йиртқич қушлар баҳорда учиб келиб, кузда учиб кетади. Асосан, Африкада ва Жанубий Хитойда қишлайди. Лочинсимонлар туркумига Африкада учрайган мирзоқуш (Sagittarius serpentarius) ҳам киради. Мирзоқушлар асосан илонлар билан озиқланади, уларнинг оёқлари узун бўлади. Лочинсимонлар туркумига кирадиган қушлардан 50 та тури МДҲ да учрайди. Типик вакилларига қора тасқара (Aegypius monachus), бургутлар (Aquila), сорлар (Buteo), узунқанотли ва айридумли калхатлар (Milvus), калта қанотли ва узундумли қарчиғай (Accipiter gentiles), қирғий (Accipiter nisus), қаноти ва думи узун бўктаргилар (Circus), тумшуғининг учи ёнида тишчалари бўлган лочинлар (Falco) киради. Лочинсимонлар туркуми вакиллари табиатда зараркунанда ҳайвонлар сонини чеклаб туради ва табиий санитарлар ҳисобланади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish