Режа: Тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва унинг тармоқлари



Download 492 Kb.
bet3/12
Sana28.04.2022
Hajmi492 Kb.
#588248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ТЎҚИМАЧИЛИК

Йигириш системалари. Маълум йўғонликдаги ип йигириш учун махсус йигириш системасидан фойдаланилади. Танланган машиналар ва механизмлар ҳамда уларда бажариладиган босқичлар йиғиндиси йигириш усулли ёки системаси дейилади.
Пахтадан ип йигиришда асосан уч хил система кўлланилади.
Карда (оддий) системаси:





Бажариладиган ишлар

Олинадиган маҳсулот


Титиш-саваш

холст


Тараш

пилта


Пилталаш 1 ўтим

пилта


Пилаталаш 2 ўтим

пилта


Пиликлаш

пилик


Йигириш

ип

Бу системада асосан ўрта толали пахтадан йўғонлиги Т=15,4-100 тексгача N=65-10 гача бўлган иплар олинади. Бу системада йигирилган ип пишиқ, бир текис тоза чиқади: ундан чит, суруп, мая, сатин газламалари тўқилади. Бу системанинг салмоғи - 60 % кўпини ташкил қилади.




Қайта тараш системаси:



Бажариладиган ишлар

Олинадиган маҳсулот


Титиш-саваш

холст


Тараш

пилта


Пилталаш “0” ўтим

пилта


Пилта қўшиш

холстча


Қайта тараш

пилта


Пилталаш 1 ўтим

пилта


Пилаталаш 2 ўтим

пилта


Пиликлаш

пилик


Йигириш

ип

Бу системада асосан ингичка толали пахтадан йўғонлиги Т=3-11,8 текс, N=340-85 гача бўлган иплар йигирилади.


Бу системада йигирилган ип карда системасида йигирилган ипга қараганда анча пишиқ, бир текис, тоза, силлиқ ва чўзулувчан бўлади. Ундан сатин, мал-мал, майя, вольта, батист, марказет ва бошқа енгил ёзлик газламалар, тикувчилик, пойабзал саноати учун ингичка, пишиқ, чўзулувчан иплар, ғалтак иплари тайёрланади. Аммо махсус машиналар ёрдамида маҳсулотга қўшимча ишлов бериш зараурлигидан, калта толалар ва тугунакларни чиқинди сифатида ажратиб ташланиши туфайли қайта тараш системасида олинадиган ипнинг чиқиши камайиб кетади, шу сабабли бу система унча кенг қўланилмайди. Шунинг учун бу системанинг салмоғи 20-25% ташкил қилади.
Бу системада асосан (V-VI сорт) пахта толаларидан йигириш корхоналари чиқиндиларидан ва жун толалари аралашмасидан йўғонлиги Т=500-41,7 текс, N=2-24 гача бўлган ип йигиришда фойдаланилади.
Аппарат системасида йигирилган ип бўш, нотекис, чўзилмайдиган, момиқдай майин ва тукли бўлади. Бундай ип асосан арқон сифатида ишлатилади ва ундан ҳар хил юмшоқ-майин бумазей, байка, фланель ва бошқа тукли, юмшоқ, иссиқ газламалар тўқилади. Бу системанинг салмоғи 10-15 % ташкил қилади.
Аппарат системаси:



Бажариладиган ишлар

Олинадиган маҳсулот


Хом-ашёдан аралашма тайёрлаш
(Титиш-саваш)

титилган толали
маҳсулот


Аралаштириш босқичи

аралаштирилган,
титилган толалар массаси


Тараш ва пилик тайёрлаш

пилик


Йигириш

ип

1.2. Пахта ва кимёвий толалардан сараланма тузиш.
Пахта толасини корхонага қабул қилиш ва сақлаш. Пахта толаси заводларда тойлангандан кейин марка ёки партияларга ажратиб жўнатилади. Партия ёки маркаларда той пахаталарнинг сифат кўрсаткичлари бир-бирига яқин бўлиши керак. Ҳар бир пахта тойида заводнинг номери, той пахтанинг оғирлиги, сифат кўрсаткичлари (сертификат) ёзилади. Сертификатда пахта толасининг асосий хоссалари, толанинг узунлиги, ингичка-йўғонлиги, пишиқлиги, сорти, намлиги, ифлослик даражаси ёзилади.
Келитирилган пахта толасини фабрикада аввал оғирлиги, сўнг сертификат бўйича ҳамма кўрсаткичлари текширилади. Йигириш фабрикаларини доимий ва тўхтовсиз ишлаши учун ҳар бир фабрикада уч ойлик пахта захираси сақланиши ва пахта сақлаш омбори корхонадан 50-150 метр масофада бўлиши керак. Оддатда той пахталар 5-6 қатор штабель қилиб таҳланган ҳолда сақланади. Шундай қилинганда той пахтани олиш ҳам қўйиш ҳам осон бўлади.
Пахта толасидан аралашма ҳосил қилиш. Ҳар бир йўғонликдаги ип ишлаб чиқариш учун алоҳида-алоҳида аралашма тузилади. Аралашма тайёрлаш учун бир қатор умумий талаблар кўйилган:

  1. Аралашма таркибида энг камида 24 та той пахта бўлиш керак.

  1. Аралашмага кирадиган толаларнинг узунлиги бўйича фарқи 1-2 мм дан ошмаслиги керак.

  1. Аралашмага кирадиган толаларнинг йўғонлиги бир - бирига жуда яқин бўлиши керак.

  1. Аралашма таркибига ёнма-ён турган пахтанинг навлари танланиши керак.

Аралашмага энг камида иккита пахта заводининг пахтасидан 6-8 маркада танлаш керак.
Пахта толасининг кимёвий толаларнинг аралаштириб ишлатишдан асосий мақсад улардан олинадиган буюмларнинг пишиқлигини ошириш. Аралашмадаги толалар қанча узун бўлса, ундан йигириладиган ип шунча пшиқ бўлади, уларнинг нотекислиги камаяди иш унуми ортади. Ип газлама саноатининг кимёвий толаларнинг ўзидангина ёки уларнинг пахта толаси билан аралашмасидан борган сари кўпроқ газлама ва буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Тола хоссалари билан ип хоссалари ўртасидаги боғланиш. Ипнинг сифати кўп жихатдан толанинг сифатига боғлик, лекин ипнинг сифатига таъсир қиладиган бошқа омиллар ҳам бор. Масалан: Йигиришда танланган машиналарнинг тури, тезлиги, чўзиш миқдори, маҳсулотнинг қўшиш сони, пишитиш даражаси, цехлардаги экологик холат ва бошқалар.
Шунинг учун ҳам ҳар бир йўғонликдаги ип олиш учун ва унга кўйилган талабларга қараб, мос тола танланади. Аниқса, ипнинг пишиқлигига толанинг ингичкалигига, узунлигига жуда боғлик. Бу боғлиқликни профессор А.Н. Соловьев формуласида яхши ифодаланган.
·K· (1.1.)
Бу ерда:
R - ипнинг нисбий пишиқлиги, сН/текс.
Рс - толанинг узилишдаги пишиқлиги, сН.
Тс - толанинг йўғонлиги, текс.
Но - ипнинг солиштирма нотекислиги, қайта тараш сите маси учун (Ho = 3,5 - 4,0), карда йигириш системаси учун (Ho = 4,5 - 5,0).
Тип - ипнинг йўғонлиги, текс.
Lшт - толанинг штапель узунлиги, мм.
К - ипнинг пишитиш жараёнига тегишли коэффициент.
т,кр- амалий ва критик пишитиш коэффициентлари фарқларидан топилади.  - машина ва ускуналарнинг ҳолатини ифодоловчи коэффициент.
Нормал ҳолларда r-1; ёмон холатда r-0,85; яхши ҳолатда бўлса, r-1,1га тенг.
Критик пишитиш коэффициентини аниқлашда проф. Соловьев А.Н.га биноан қуйидаги формуладан фойдаланилади.
(1.2)
Бу формула асосан ип соф пахта толасидан ишлатилган ҳолатлардагина ипнинг нисбий пишиклигини ҳисоблашда фойдаланилади. Агар пахта толаси штапель толалар аралашмасидан ип олинадиган бўлса у холда ипнинг нисбий пишиқлиги проф. Усенко формуласи ёрдамида аниқланади.
··к (1.3)
 - штапел толаларнинг равонлигини билдирувчи коэффициент.  = 0,85 - 1
(1.4)
Агар аралашмада бир-биридан фарқ қиладиган бир неча толалар ишлатилса толаларнинг ўртача хсусиятларини инженер Синицин формуласи ёрдамида аниқланади.
1. Тар = (Т1 *  1 )/100 + (T2 *  2 )/100 + .... + (Tn *  n )/100;
2. Pар = (P1 * 1 )/100 + (P2 * 2 )/100 + .... + (Pn * n)/100;
3. Lар = (L1 * 1 )/100 + (L2 * 2 )/100 + .... + (Ln * n)/100;
4. Rар = (R1 * 1 )/100 + (R2 * 2 )/100 + .... + (Rn *  n )/100;

бу ерда: Т1, Т2 ...Тn - аралашмадаги 1-, 2-, ....n-чи толаларнинг йўғонлиги, текс. P1, P2 ...Pn - аралашмадаги 1-, 2-,....n -чи толаларнинг пишиқлиги, сН; L1, L2 ...Ln - аралашмадаги 1-, 2-,....n-чи толаларнинг узунлиги, мм; R1, R2 ...Rn - аралашмадаги 1-, 2-,....n-чи толаларнинг нисби пишиқлиги, сН/текс; 1, 2 ... n - аралашмага кирган 1-, 2-,....n-чи толаларнинг улуши, %.


Пахта ва кимёвий толалар аралашмасидан олинган ип бўлса у холда олинган ипнинг нисбий пишиглигини В.Н. Ванчиков формуласи ёрдамида аниқланади.
Rар = Rт.ар * Кар (1.5)
бу ерда: Rар - пахта ва кимёвий толалардан олинган ипнинг нисбий пишиқлиги сН/текс.
Rт.ар - аралашмадаги толаларнинг ўртача нисбий пишиқлиги, сН/текс
Кар - аралашмадаги толаларнинг пишиқлиги коэффициенти
Кар - қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Кар = К1 - а2 + в22 (1.6)
бу ерда: К1 - кам чўзулувчан толанинг пишиқлиги бўйича коэффициенти
2 - чўзулувчан компонентнинг улуши, %.
22 - кўп чўзулувчан компонентнинг улуши, %.
а ва в - коэффициентлар, бу коэффициентлар қуйидагича аниқланади.
(1.8) (1.7)
Бу ерда: 1 ,2 - компонентларнинг нисбий чузувчанлиги.
Тт1 - камроқ чузулувчан толанинг йўғонлиги, текс.
Тт2 - кўпрок чўзулувчан толанинг йўғонлиги, текс.
r - толанинг структура хусусиятларига боғлиқ коэффициент.
r = 1,1 - бўлиши мумкин, қачонки пахта толаси вискоза толаси билан аралаштирилган бўлса.
r = 1 - бўлиши мумкин, қачонки пахта синтетик толалар Билан аралаштирилган бўлса.
r = 0,8 - бўлиши мумкин, қачонки вискоза синтетик толалар Билан аралаштирилган бўлса.
r = 0,6 - бўлиши мумкин, қачонки вискоза билан нитрон аралаштирилган бўлса.



Download 492 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish