Режа: Телекоммуникация тармоқлари тузилиши ва fttx технологияси турлари. Pon технологиясининг синфлари, gpon технологияси gpon технологияси узатиш муҳити сифатида қўлланиладиган оптик толаларнинг афзалликлари қуйида келтирилган. Кириш



Download 1,36 Mb.
bet3/7
Sana29.02.2020
Hajmi1,36 Mb.
#41204
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Рефарат GPON


ONU T720G топологиялар (FTTB), толали (FTTH) ва толага ишлов бериш учун (FTTB) умумий қурилма. Т720G-ни янги кўп қаватли уй-жойлар ривожланишида оптимал тарзда ишлатиш, бу ҳолатда уяли алоқа хизматларини абонентларга овозли хизматлар, HD-сифатли телевизор ва юқори тезликдаги интернет тақдим этиши мумкин.
- GPON-порт, класс B+

- 24 порта 10/100 Base-T

- 24 портов POTS

- Электропитание: AC 220В, потребляемая мощность - 52 Вт

- Температурный режим: -10°C…+55°C

- Габаритные размеры (ШхВхГ), мм: 443 x 44,5 x 295



- Масса – 3,7 кг


  1. GPON технологияси узатиш муҳити сифатида қўлланиладиган оптик толаларнинг афзалликлари қуйида келтирилган.

Ўтказиш оралиғининг кенглиги. Бу ташувчи частотасининг жуда юқорилиги 10 14 – 10 15 Гц билан тушунтирилади. Битта оптик тола бўйлаб секундига бир неча терабит ахборотлар оқимини узатиш имконияти мавжуд. Ўтказиш оралиғининг кенглиги толали оптик алоқанинг мис ва бошқа ахборот узатиш муҳитларидан устун турувчи энг муҳим афзаллигидир.

Оптик толада ёруғлик сигналларининг кам сўниши. Хозирги кунда кўплаб компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган оптик толалар 1 канал километр ҳисобида 1,55 мкм тўлқин узунлигида 0,2-0,3 дБ/км сўнишга эга. Сўниш ва дисперсия қийматларининг кичиклиги оптик сигналларни ТОА линиялари бўйлаб ретрансляциясиз 100 км ва ундан узоқ масофаларга узатиш имконини беради. Шовқин сатҳини кичиклиги оптик толанинг ўтказиш қобилиятини оширади.

Шовқиндан юқори даражада ҳимояланганлиги. Оптик тола диэлектрик материаллар – кварц, кўп таркибли шиша, полимерлардан тайёрланганлиги учун у электромагнит нурланишни индукциялаш хусусиятига эга атрофидаги мис кабелли тизим ва электр қурилмаларнинг (электр узатиш линиялари, электродвигателли ускуна ва бошқалар) ташқи электромагнит шовқинларига таъсирчан эмас.

Енгиллиги, хажми ва ўлчамларининг кичиклиги. Оптик кабеллар мис кабеллар билан солиштирилганда анча енгил ва хажми кичик. Масалан, 900 жуфтли 7,5 см диаметрли мис телефон кабели 0,1 см диаметрли битта оптик тола билан алмаштирилиши мумкин. Агар оптик тола бир неча ҳимоя қобиқларидан иборат ва брон пўлат лента билан қопланган бўлса, бундай тола диаметри 1,5 см га тенг бўлади, бу эса кўрилаётган мис кабел диаметридан бир неча марта кичик. Оптик толанинг бу афзаллиги оптик кабелли линия трактларини қуришда анча енгилликлар яратади.

Алоқанинг махфийлиги. Толали оптик кабеллар радио тÿлқин диапазонида умуман нур узатмаслиги сабабли, ундан узатилаётган ахборотни узатиб-қабул қилишни бузмасдан рухсатсиз ташқи уланишларда эшитиш жуда қийин. Оптик алоқа линиясининг мониторинг тизими (узлуксиз назорат) толанинг юқори сезгирлик хусусиятини қўллаб, дархол руҳсатсизташқаридан эшитилаётган алоқа каналини ўчириши ва хавф (тревога) сигналини узатиши мумкин. Тарқалувчи оптик сигналларнинг интерференция эффектини қўлловчи тизимлар тебранишларга, босимни озгина оғишларига сезувчанлиги жуда юқори. Хукумат, банк ва маълумотлар ҳимоясига юқори талаблар қўйиладиган бошқа махсус хизматларнинг алоқа линияларини ташкил этишда бундай тизимлар айниқса зарурдир.

Ёнғиндан ҳимояланганлиги. Оптик толада учқун ҳосил бўлмаслиги кимёвий, нефтни қайта ишловчи корхоналарда, портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган биноларда хавфсизликни оширади.

Иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги. Оптик тола кварцдан ишлаб чиқарилади. Унинг асосини табиатда кенг тарқалган кремний икки оксиди SiO 2 ташкил этади. Демак толали оптик кабелларни ишлаб чиқариш учун ноёб рангли метал сарфланмайди. Мис ва қўрғошиннинг дунёвий заҳиралари чегараланган хозирги вақтда ноёб бўлмаган махсулотга ўтиш кабелли алоқа техникасининг келгуси ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Натижада оптик кабелларнинг нархи мис кабелларга нисбатан арзонлашади.

Фойдаланиш муддатининг узоқлиги. Тола вақт ўтган сари эскиради, яъни ётқизилган кабелларда сўниш аста секин ошиб боради. Бироқ , оптик тола ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларининг мукаммаллашуви бу жараённи секинлаштиради ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Толали оптик кабеллардан фойдаланиш муддати тахминан 25 йилни ташкил этади.

Оптик кабеллар ишлатилиш шароитига қараб электр кабеллари сингари иккита асосий гуруҳга бўлинади:

  • линия кабеллари – бино ташқарисида яъни бинодан ташқарида бўлган ерларда ётқизилувчи ва техник хизмат кўрсатувчи кабеллар;

  • бино ичида ётқизилувчи – бино ичида ётқизилувчи ва хизмат кўрсатувчи кабеллар.

Линия кабеллари магистрал (давлатлараро ва шаҳарлараро), минтақавий ва маҳаллий тармоқларда қўлланиб, у ўз навбатида қайд этиб ўтилган тармоқларда ҳозирги замон талабига жавоб берувчи алоқа узатиш воситалари ёрдамида жуда ҳам катта бўлган маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун қўлланувчи йўналтирувчи тизимлардаги муҳит бўлиб ҳисобланади. Бир модали нурўтказувчи толалардан ташкил топган оптик кабеллар узатувчи муҳити бўлиб ҳисоблангани учун улар жуда ҳам кичик йўқотувчанликга эга бўлганлиги учун уларни турли хил тармоқларда қўллаш имконини беради. Телекоммуникация тармоқларида линия кабелларини қўлланиши ҳисобига уларни ётқизиш ва хизмат кўрсатиши бўйича улар бир неча турларга бўлинади.

Шу муносабат билан линияда қўлланувчи оптик кабеллар асосан учта гурухга бўлинади:



  • ер ости;

  • ҳавода осилувчи;

  • сув ости.


Оптик кабелнинг асосий конструктив элементлари қуйидагилардан иборат:

  • оптик тола;

  • оптик модул;

  • оптик кабелнинг ўзаги;

  • қаттиқловчи элементлар;

  • гидрофоб материаллар;

  • зирх қатлами;

  • кабел қобиғи.

Оптик тола – оптик кабелнинг асосий элементи бўлиб, у ўз навбатида йўналтирувчи узатув муҳити вазифасини бажаради.

Оптик модул – оптик кабелнинг (мустақил равишдаги) маълум бир конструктив элементи бўлиб, унинг ичида битта ёки бир нечта оптик толалар жойланиши мумкин. У ўз навбатида толани муҳофазаловчи элементи вазифасини бажариши билан бирга оптик толани узилиш ҳолатини бир мунча камайтиради, ҳамда муҳофазаланган ҳолда толага кўндаланг ва узунасига тушувчи турли хил кучлардан муҳофазалайди ва уларни бир мунча стабил равишда ишлашини таъминлаб беради.



Оптик модуллар қуйидаги турлардан иборат:

  • найчасимон;

  • профилланган яъни кўндаланг кучланганликга эга бўлган ўзакдан иборат;

  • тасмали.

Найчасимон турдаги оптик модул ичида жойлашган оптик толалар бемалол равишда ўрамсиз ҳолатда (8.а – расм) ёки марказий қаттиқловчи элемент атрофида ўралган ҳолда (8.б – расм) ёхуд мустахкам қаттиқ ҳолдаги буфер кўринишдаги қоплам орасида (8.в – расм) жойлашиши мумкин.
3 2 1 3 1 6 3 4



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish