2. PON технологиясининг синфлари, GPON технологияси.
PON технологиясининг асосий вазифаси, марказий тугунлар орасидаги магистрални (SDH/ATM) ва абонент тугунларини улаш, шунингдек дарахтсимон топологияли тўлиқ пассив оптик тармоқни яратишга асосланган, оралиқ тугунларда эса таъминот ва хизматни талаб қилмайдиган компакт пассив оптик ажратгич (бирлаштиргичлар ёки сплиттерлар деб ҳам аталади) жойлашган. Бундай технология кўпроқ Пакетли коммутация транспорт технологиясига мос келади. Чунки у маълумотларни юқори тезликда узатиш ҳисобига трафикларни (овоз, маълумот ва видео) бирлаштириш ва лозим бўлган сифатли хизматни таъминлайди.
PON архитектурасининг афзалликлари:
- оралиқ актив тугунларнинг йўқлиги;
- марказий тугунда оптик узатгич ва қабул қилгичларнинг тежалиши;
- толанинг тежалиши;
- янги абонентларни улашнинг енгиллиги ва хизмат кўрсатишнинг қулайлиги.
PON архитектурасининг камчилиги:
- PON технологиясининг мураккаблиги ва оддий дарахт топологиясида заҳиралашнинг йўқлигидир.
PON тармоғининг хусусиятлари:
- бир тола бўйича бир-бирига қарама-қарши икки узунликдаги (1550 нм ва 1310 нм) тўлқинни узатувчи дарахтсимон архитектурадан иборат;
- дарахтнинг оралиқ тугунларида пассив оптик тармоқлагичлар
жойлашади;
марказий тугундан келаётган битта толага 32 та абонент тугунларини улаш мумкин;
PON технологиясида кирувчи трафикни кенг оммага етказиб беришда оқимларни спектрал ажратишдан ва чиқувчи каналда эса вақт бўйича мультиплексорлашдан фойдаланилади;
максимал масофаси 20 км ни ташкил қилади.
PON технологиясининг синфлари:
A-PON – ATM протоколини қўллашга асосланган.
E-PON – Ethernet форматида кадрларни оптик тракт орқали узатишга асосланган.
B-PON - Broadband PON – кенг полосали хизматлар билан бирга Ethernet уланиш, аналог ва рақамли видеони трансляция қилишни амалга оширади.
G-PON - Gigabit PON – янги ечим, жуда юқори унумдорликка эга бўлиб, мультисервис хизматлар амалга оширишга мўлжалланган.
3 – расм. PON технологиясининг ишлаш принципи.
GPON технологияси асосида бир дона марказий PON OLT курилмаси 20 км радиусда 1-2 минг абонентга хизмат кўрсатади. Бир дона қутти(стойка)да 4 та ОLTни жойлаштириш мумкин, шудай қилиб 2 та қутти(стойка)дан иборат узатиш тармоғи 20 км радиусда 16 минг абонентга хизмат кўрсатади. Тармоқдан тарқалиб, кўчаларда ўрнатилган кросс жавонлари ёки муфталарга хизмат кўрсатилмайди, бу пассив ускуна хисобланади. Кейинги фаол даражали ускуналар-бу мижоз ускунасидир. Бундай тармоқни ташкил қилиш, хизмат кўрсатишга бўлган харажатларни камайтиради.
4 – расм. GPON(Ericsson) OLT қурулмаси ёрдамида FTTH, FTTB ва FTTC ечимлари.
GPON(Ericsson) OLT қурулмаси.
|
|
Ericsson GPON ускуналари асосида сиз мослашувчан, осон ўлчовли эчимлар яратишингиз ва бир OLT га 7000 га қадар фойдаланувчиларни улашингиз мумкин. Оптик терминал қурилмаларининг кенг ассортименти (ONT / ONU) FTTH, FTTB ва FTTC технологиялари асосида учта ечимни тақдим этиш имконини беради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |