ТОПШИРИҚ: ТАЛАБАЛАРГА 2016 ЙИЛДАН ВА УНДА КЕЙИНГИ ЙИЛЛАРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН ВА ҚОНУНОСТИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЎРГАНИБ ЧИҚИШ КЕРАК. Хусусан, 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сон Фармонига кўра 2014 йил 1 июндан давлат ва иқтисодий бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланиши белгилаб қўйилди. Шу билан бирга ушбу Фармонга кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юри дик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари улар расман чоп этилган фурсатдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга криши белгиланди.
2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сон Фармонга кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари улар расман чоп этилган фурсатдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга кириши белгиланди.
Низоларни ҳал этиш давлат тизимида иқтисодий-тадбиркорлик низолари муайян ваколатли давлат идоралари томонидан ҳал этилади. (Масалан, контрактация шартномаси бўйича низолар туман ҳокимлиги ҳузуридаги инспекция, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати бериш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Интеллектуал мулк Департаменти томонидан ва ҳ.к.). Кўп ҳолларда давлат идораси қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Иқтисодий судларида низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартиби Иқтисодий процессуал кодекси билан тартибга солинади. Иқтисодий судларини иш юритиш тартиби умумий судларни иш юритиш тартибидан нисбатан соддалиги, тезкорлиги билан ажралиб туради (масалан, суд буйруғи тартибининг мавжудлиги). Иқтисодий юритувчи субъектлар даъво аризаси беришда ўз пул маблағларига эга бўлмасалар, давлат божи тўлашни ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар кечиктиришга йўл қўйилади. Иқтисодий низоларини ҳал этиш учун алоҳида суд тизимининг мавжудлиги иқтисодий қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни осонлаштиради ва реал амалга оширилишни ўзига хос кафолати бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий–тадбиркорлик соҳасида вужудга келган низоларни ҳал этишнинг суддан ташқари низоларни ҳал этиш тизими ҳам мавжуд.
Масалан, талабнома билдириш тартибида низоларни ҳал этишга йўл қўйилади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 17-18-моддаларида талабнома билдириш орқали иқтисодий низоларини ҳал этиш асослари ва тартиби белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари тарафлар келишув битими тузиш, низони ҳакамлар судига бериш орқали ҳам ҳал этишлари мумкин. Ҳакамлар судининг қарори давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади, шунингдек муайян асослар мавжуд бўлган тақдирда ушбу қарор устидан судга (иқтисодий судига) шикоят қилиш мумкин.
Низоларни ҳал этишнинг халқаро тизими ҳам мавжуд. Одатда хорижий тадбиркорлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилувчи иқтисодий юритувчи субъектлар бу борада вужудга келган низоларни ҳал этиш учун хорижий давлатлар судларига ёки халқаро арбитражларга мурожаат этишлари мумкин.
Бунда албатта ҳар қандай низолар эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида йўл қўйилган низолар хорижий давлатлар судларида ёки халқаро арбитражида кўриб ҳал этилиши мумкин (масалан, банкротлик бўйича ишлар, давлат бюджет олдидаги мажбуриятлар билан боғлиқ низолар, ҳорижий юрисдикция бўла олмайди).
Иқтисодий юритувчи субъектлар ва тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимида Савдо-саноат палатаси муҳим ўрин эгаллайди. Савдо-саноат палатаси тармоқ иқтисодий бирлашмалари таркибига кирмайдиган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини аъзолик шарт бўлган ҳолда шартнома асосида бирлаштирувчи давлатга қарашли бўлмаган нотижорат ташкилотидир. Палата Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига кўмаклашиб, бозор инфраструктурасини яхлит тизимини шакллантириш, тадбиркорнинг фаолияти учун қулай шароит яратиш, тадбиркорликнинг барча турларини, Ўзбекистон тадбиркорларининг бошқа мамлакатлар тадбиркорлари билан савдо иқтисодий ва илмийтехникавий алоқаларини ривожлантириш мақсадида тузилади. Палата ўз фаолиятини “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқаришни таъминловчи янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришларни техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш;
бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари ва тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш;
тадбиркорларга кенг турдаги хизматлар кўрсатиш, шу жумладан ахборот таъминоти ва маслаҳат ёрдами бериш, Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва инвестициявий имкониятлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек потенциал шерикларга ва замонавий технологиялар харид қилиш имкониятларига оид маълумотларни ўз ичига олувчи бизнес-каталоглар эълон қилинишини ташкил этиш;
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, халқаро ҳуқуқ ва бизнес юритиш амалиётининг умум эътироф этилган нормаларини жорий қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш;
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда иқтисодий бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш;
тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар таълими ва уларни тайёрлаш тизими ривожлантирилишини, тадбиркорларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик тузилмалари хусусан фермер иқтисодий ҳуқуқий ҳимоя тизимида Фемер хўжаликлари кенгашлари муҳим ўрин эгаллайди. Улар ўз фаолиятларини Фермерлар кенгаши тўғрисидаги Уставга мувофиқ амалга оширади. Мазкур уставга мувофиқ Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
республикада фермерликни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганади ва фермерликни ривожлантириш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, фермер иқтисодийларининг моддийтехник ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларнинг мулкий ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва иқтисодий бошқарув органлари томонидан фермер иқтисодийларини ривожлантириш ва улар фаолият масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрланаётганда уларнинг сўровига кўра ушбу лойиҳалар бўйича хулосалар бериш;
фермер иқтисодийларининг иқтисодий аҳволи ва моддий-техник таъминланганлигини таҳлил қилади ҳамда унинг натижасига кўра тегишли таклиф ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, корхоналар билан фермер иқтисодий ўртасида тузилган шартномаларнинг, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини мониторинг қилишда иштирок этиш;
бозорларда талаб ва таклифларни ўрганиб чиқиб ўзининг аъзоларига керакли бўлган махсулотларнинг бозор нархлари бўйича амалий кўмак бериш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши аъзолари фермерларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан ва уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, давлат органларига таклифлар киритиш;
қонунда белгиланган тартибда (жумладан, давлат тузилмалари билан биргаликда) ўқув марказларини, бизнес-мактабларини ва турли хил профессионал тайёргарлик ва раҳбарларни қайта тайёрлаш ҳамда фермер иқтисодий мутахассисларини замонавий даражада ва стандартларга тайёрлаш курслари, хусусан бошқариш асослари ва бизнесни юритиш, бухгалтерлик ҳисоби, суғурта, банклар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ўзаро мунособатларини ривожлантиради;
халқаро, республика ва худудий кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш, бошқа давлатларнинг шундай ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш, ўзининг аъзоларини чет давлатларга хизмат сафари ва стажировкага юбориш, Ўзбекистонга тегишли хорижий ташкилотлар вакилларини таклиф қилиш;
кенгаш аъзоларига кредит олиш ва ўзлаштиришда консультатив ва методик ёрдам бериш, кредит ресурсларга, жумладан хорижий кредит ресурсларини олишда имкониятларни кенгайтириш;
ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш; қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.