Адабиётшунос Т.Сильманнинг уқтиришича, “лирик шеър сюжети — тематик жиҳатдан ҳам ва шунингдек ўз тузилишига кўра ҳам биз “қуюлтирилган лирик ҳолат” деб атайдиган — лирик қаҳрамоннинг кучайтирилган, кескинлаштирилган ҳолатини ифодалайди”. Лирик шеърда муайян поэтик фикр оқими-лирик манзара акс эттирилади. (Э.Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъри каби)ки, шу лирик кечинмалар шеърнинг ўзига хос сюжетини ташкил қилади. Шундай шеърлар ҳам бўладики, уларда фикр-туйғулар оқими кўзга яққол ташланиб туради — уларда воқеа-вазият яратилади; лирик қаҳрамондан ташқари персонажлар ҳам қатнашади (А.Ориповнинг “Ҳангома” шеъри каби). Бундай шеърлар илмда “воқеабанд шеърлар” (баъзан, шартли равишда, “сюжетли шеърлар”) деб юритилади. Аслида (қатьий маънода айтганда) барча адабий асарларда, шу жумладан шеърда ўзига хос сюжет бўлади.
Абдулла Қаҳҳор асарларида сюжет
Ёзувчи “Хаёт ходисасидан бадиий тўкимага” мақоласида қайд этилганидек, “Бемор” хикояси сюжетига бўлажак ёзувчининг болалик даври (1913 йил, Яйпан қишлоги)да оилада юз берган воқеа асос килиб олинган. Ҳикояда тасвирланган бош қахрамон (касал хотинини даволата олмай ночор ахволга тушиб қолган) Сотиболди - ёзувчининг отаси уста Абдукаҳҳор ака, оғир касал — Абдулла аканинг тўлғок, тутаётган онаси, “худоё аямди дайдига даво бейгин” деб дуо қиладиган тўрт ёшлардаги қизча — беш ёшларда бўлган Абдулланинг ўзи. Бирок, хикоядаги воқеа (бадиий хақиқат) турмушдаги воқеа (хаёт ҳақиқати)нинг айнан ўзи эмас: турмушда тўлғоқ тутаётган аёл бўлса, ҳикояда ўлим тўшагида ётган бемор аёл, ҳаётда тўлғоқ тутаётган она кўз ёриб, ўлим чангалидан омон қолса, ҳикояда бемор узилади; “худоё аямди дайдига даво бейгин” деб дуо қиладиган гўдак турмушда ўгал бола — Абдулла бўлса, ҳикояда кичик қизча....
Бу ўринда турмуш фактларининг айнан ўзини тасвирлаш кифоя қилмас эди, “...инсоннинг хаёт-мамот ҳолатини, унинг ниҳоятда оғир турмуш шароитидаги ночор ахволини, ўлимга маҳкум қилиб кўйилганлигини кўрсатиш талаб қилинар эди. Мен фактларни қайта бичиб тикканимда хаёт хақиқатига қарши иш қилаётибман деб сира ўйлаган эмасман. Аксинча, ҳикояда хаётни ўшандай кўрсатиб тўғри иш қилганман: беш ёшлигимда аямдан етим қолишим ўша давр шароитида хеч гап эмас экан. Бу жудолик натижасида юз бериши мумкин бўлган бутун дахшатларни ва унинг барча оқибатларини энди тушуниб етдим”, — деб ёзган адиб. Бу фактлар ҳам хаёт материаллари асар сюжети учун “хомашё” сифатида хизмат қилганлигини кўрсатади. Хуллас, А.Қаҳҳор хаётий материалларни ўз ижодий лабораториясида қайта-қайта ишлаб, бадиий сюжет яратишга эришган. Яна бир мисол. Йигирманчи йилларнинг охирларида ёш адиб А.Каҳҳор Қўкон шаҳрида чиқадиган “Янги Фарғона” газетасида ишлаб юрган кезларида, унинг ижодий тажрибасида қизик бир воқеа юз берган экан. “Ер юзи”журналида адибнинг “Бошсиз одам” ҳикояси босилади. Хикояда зўрлаб эрга берилган қиз ва унинг фожиали оқибатлари қаламга олинган.
“Бу ҳикояни ёзишга туртки бўлган воқеани ҳозир хотирлай олмайман, бирок, аминманки, ҳикоядаги воқеа унда кўрсатилган жойда ва уша ҳикояда қандай тасвирланган бўлса, шундай содир бўлмаган; гарчи айрим эпизодлар, жумладан, касалхонадаги эпизодни, яъни ҳикоя қаҳрамонини унинг эри курмоқчи бўлиб келганида медицина ходимлари хайдаб юборишганини эслаб қолган бўлсам ҳам, хакикий фактлар тикиладиган каштага таг бўлган холос. Хуллас, мен ҳикоя қилган воқеа билан эшитганим ўртасида ўхшашлик жуда оз даражада эди” — деб ёзган кейинчалик А. Қаҳҳор “Хаёт ходисасидан бадиий тўқимага” номли мақоласида. Ажабланадиган томони шундаки, Қўқон шахар прокуратураси ҳикоя қахрамони уста Абдураҳмон ва унинг ўгли Фахриддин устидан жиноий иш қўзгамоқчи бўлиб текшириш ўтказади — уста Абдураҳмоннинг айнан ўзи топилмаган, ёш адибни прокуратурага чақиртириб, таъна-дашном бермоқчи бўлади: “Прокурор мени совуқ қарши олди,— дея ҳикоясини давом эттиради А. Қаҳҳор. —Хикоя автори мен эканимга обдон ишонч ҳосил килгач, таъна-дашномларни бошимга ёғдириб кетди.
Ёзувчиларнинг хаммаси кўрқок бўлади, деди у. Прокуратура мен тасвирлаган фактларни текшириб чиқибди. Натижа нима булибди денг! Хикоядаги номларни мен уйдирма қилган эканман. Буни қаранг-а! Бундай одамлар Қўқондан топилмабди! Ишни текшириб, жиноятчини жазолаш мумкин бўлсин учун мен одамларни ўз номлари билан аташга журъат қилмаган эмишман. Унта, бу ахир ҳикоя, бунақа нарсаларни жиноят конунлари моддаларига рўпара қилиб бўлмайди, деб тушунтиришга зўр бериб уриндим, лекин бутун ҳаракатларим бехуда кетди, у менга барибир ишонмади. Журналда босилиб чикдан нарсани ёзувчи умуман уйдирма қилиши мумкинлигини ўйлаб тасаввур килолмас эди”. Демак, ҳикоя қаҳрамони билан хаётдаги одам айнандир деб тушуниш оқибатида мана шундай воқеа юз берган. Ваҳоланки, хикоя қахрамони — уста Абдураҳмон жамлаш йули билан яратилган тўкима образ. Хикоя воқеалари ҳам тўқималардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |