Режа: Сюжет нима? Г. Поспелов, М. Горький Т. Сильманларнинг сюжет ҳақидаги фикрлари Абдулла Қаҳҳор асарларида сюжет А.Қодирий "Ўтган кунлар" учун танлаган сюжет Хроникали ва концентрик сюжет Бадиий асар сюжети турлари Пролог ва эпилог Сюжет ўзи



Download 303,05 Kb.
bet4/5
Sana25.06.2022
Hajmi303,05 Kb.
#704078
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу

Концентрик сюжет


Концентрик сюжет воқеалари битта асосий воқеа теграсида айланиши билан характерланади. Хроникали сюжетдан фарқ қилароқ, бунда воқеалар етакчилиги кузатилади. Сабаби, концентрик сюжет конфликт асосида сюжетнинг шиддат билан ривожланишини, унинг ечимга томон интилишини тақозо қилади. Сюжетнинг бу тури бадиий асар қурилишининг мукаммал, асарнинг ўқишли ва қизиқарли бўлишига имкон беради. Яъни, бу хил сюжет ўқувчи диққатини битта нуқтада тутиб туради, ўқиш жараёнидаги фаоллигини оширади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида детектив асарларни кўрсатиш мумкин. Детектив асарларнинг аксариятида сюжет воқеалари конкрет ҳодиса атрофида айланади, ўқувчи хаёлини шу ҳодисанинг сабабларини, қай тарзда юз бергани билиш истаги эгаллайди, бу саволларга ўзича жавоб излайди, ўзи топган жавобнинг қай даражада тўғрилигини билмоқчи бўлади — буларнинг бари ўқувчини асарга боғлайди қўяди. Концентрик сюжет нисбатан қисқа вақт ичида кечган воқеаларни қамраши, ёндош сюжет чизиқларини киритиш имкониятларининг камлиги билан ҳам ҳарактерланади. Саналган хусусиятларни О.Ёқубовнинг "Муқаддас", "Биллур қандиллар", "Улуғбек ҳазинаси" каби асарлари мисолида кузатиш мумкин.

Бадиий асар сюжети


Экспозиция
Тугун
Воқеа ривожи
Кульминация
Ечим

Экспозиция


Экспозиция сюжетнинг бошланиш қисми бўлиб, ўқувчини асар воқеалари кечадиган жой, қаҳрамонлар, асар конфликти етилган шарт-шароитлар билан таништиради. Айтиш керакки, экспозиция ҳажм эътибори билан турлича бўлиши ва асарнинг турли ўринларида келиши, баъзан умуман тушириб қолдирилиши мумкин. Масалан, "Меҳробдан чаён"да экспозиция жуда катта ўринни — хондан совчилар келгунга қадар бўлган эпизодларни ўз ичига олса, "Қутлуғ қон"да у жуда қисқа ва тугундан кейин берилади, "Қўшчинор чироқлари"да эса экспозиция умуман тушириб қолдирилади.

Тугун


Тугун асар воқеаларининг бошланишига туртки бўлган воқеа, асар конфликти қўйилган жойдир. Экспозициядан фарқли ўлароқ, тугун сюжетнинг зарурий элементи саналади, яъни, у сюжетда ҳар вақт ҳозирдир. Фақат айрим ҳолларда, хусусан, баъзи хроникали сюжетларда, шунингдек, "ички ҳаракат" динамикаси асосидаги сюжетларда у етарлича бўртиб кўринмаслиги мумкин. Тугун, одатда, асарнинг бошланишида, экспозициядан кейиноқ берилади. Баъзан, муайян бадиий-эстетик мақсадни кўзда тутган ҳолда, унинг ўрни ўзгартирилиши ҳам (масалан, "Ўтган кунлар" романида Отабек билан Кумушнинг дафъатан учрашиб қолиши — асарнинг тугуни, бироқ бу воқеа биринчи бўлим ниҳоясида баён қилинади) мумкин. Шуниси ҳам борки, баъзи катта ҳажмли асарлар сюжетида бир эмас, бир нечта тугунга дуч келишимиз ҳам мумкин. Масалан, "Кеча ва кундуз"да Акбаралининг Зебига совчи қўйиши битта тугун бўлса, Мирёқубнинг Марямга ишқи тушгани иккинчи тугунни ташкил қилади. Бундан англашиладики, асарда мавжуд сюжет линиялари баъзан ўз тугунига эга бўлиши мумкин экан.

Download 303,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish