Бирлаштириб ўлчаш бир неча бир номли катталикларни бир вактда ўлчашдан иборатки, унда изланган катталикларнинг кийматлари бевосита ўлчашда ҳосил килинган тенгламалар системасидан топилади.
Бир вақтда икки ёки бир неча турли номли катталикларни уларнинг орасидаги функционал муносабатларни топиш учун олиб борилган ўлчашлар биргаликда ўлчаш дёйилади. Жумладан ўлчаш резисторининг 20° С даги электр қаршилиги ва температура коэффициентлари унинг каршилигини турли температураларда бевосита улчаш маълумотлари бўйича то-пилади.
Ўлчашлар яна абсолют ва нисбий ўлчашларга бўлинади.
Битта ёки бир неча асосий катталикларни физик константалар қийматларидан фойдаланиб ёки фойдаланмасдан бевосита ўлчаш абсолют ўлчаш деб аталади. Масалан, штангенциркуль ёрдамида бажарилган ўлчашлар абсолют ўлчашдир, чунки унда ўлчанаётган катталик киймати бевосита олинади.
Бирор катталикнинг шу исмли бирлик ролини ўйнаётган катталикка нисбатини ўлчаш ёки катталикни шу исмли бирлик катталик деб кабул килинган катталик бўйича ўлчаш нисбий ўлчаш деб аталади. Масалан, оптметр ёки пишангли скоба ёрдамидаги ўлчашлар нисбийдир: аввал охирги ўлчов ёки охирги ўлчов блоки қўйилади ва ўлчаш воситалари шкаладаги кўрсаткич нолга тенг бўладиган қилиб созланади, сўнгра ўлчанадиган детални жойлаштирилади ва саноқ олинади, яъни стрелка деталь ўлчамининг охирги ўлчов ёки блокнииг маълум ўлчамидан четга чикишини кўрсатади. Температурани термоэлектр эффектдан фойдаланишга асосланган ўлчаш ёки массани тортиш усули билан, яъни массага пропорционал бўлган оғирлик кучидан фойдаланиш усули билан ўлчаш ҳам нисбий ўлчашдан иборат. Нисбий ўлчашдан катта аниқлик зарур бўлган холларда фойдаланилади. Ўлчашлар ўлчаш принципини аниклаб берадиган физик ходисаларга асосланиб олиб борилади. Масалан, модданинг кенгайиши бўйича температурани ўлчаш, мувозанатлаштирувчи суюқлик устунининг кўтарилиши бўйича вакуумни ўлчаш. Ўлчашнинг бирор принципини амалга ошириш учун турли техник воситалар кўлланилади. Ўлчашларда кўлланиладиган ва нормаллашган метрологик хоссаларга эга бўлган техник воситалар ўлчаш воситаси дейилади. Ўлчаш принципини ва воситасини белгилаб берадиган усуллар мажмуи ўлчаш усули дейилади.
Ўлчашларда бевосита (тўғридан-тўғри) баҳолаш, дифференциал, ўлчов билан таққослаш ва ноль (компенсацион) усуллар кенг тарқалган.
Бевосита баҳолаш усули ўлчанаётган катталик миқдорини бевосита ўлчаш асбобининг хисоблаш қурилмаси бўйича бевосита топиш имконини беради. Масалан, босимни пружинали манометр билан, массани циферблатли тарозида, ток кучини амперметр билан ўлчаш ва Бу усулда ўлчаш аниклиги унча катта бўлмаса ҳам, ўлчаш жараёнининг тезлиги уни амалда кўлланишда тенги йўк усулга айлантиради.
Дифференциал (айирмали) усул ўлчанаётган ва маълум катталикларнинг айирмасини ўлчашни характерлайди. Масалан, газ аралашмаси таркибини ҳавонинг иссиқ ўтказувчанлигига таққослаш йўли билан иссик ўтказувчанлик бўйича ўлчаш.
Ғоятда аниқ ўлчашларда ўлчов билан таққослаш усули қўлланилади. Бунда ўлчанаётган катталик ўлчов ёрдамида топилган катталиклар билан таққосланади. Масалан, ўзгармас токнинг кучланишини электр юритувчи кучи нормал элемент ЭЮК ига тенг бўлган таккослаш компенсаторида ўлчаш ёки массани пишангли тарозиларда мувозанатлаштирувчи тошлар билан ўлчаш. Бу усул таъсир этувчи катталикларнинг ўлчаш натижасида таъсирини камайтиришга имкон беради, чунки улар ўлчанаётган катталикларни ўзгартириш занжирида ҳам, ўлчов натижасида топилган катталиклар занжирида ҳам ўлчашга дойр сигналларни кўпми ёки озми текис бузади.
Ноль (компенсацион) усул ўлчанаётган катталикни қиймати маълум булган катталик билан таққослашдан иборат, аммо улар орасидаги айирма маълум катталикни ўзгартириш усули билан нолга келтирилади. Потенциометрлар, мувозанатлаштирилган кўприклар ва бошқалар ноль усулга асосланган асбобларга мнсол бўла олади. Ноль усул ўлчашнинг юқори аниқлигини таъминлайди.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Юсупбеков Н.Р. ва бошқалар. Технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматлаштириш. –Тошкент: Ўқитувчи. 2011.
Фарзане Н.Г. и др. Технологические измерения и приборы. –М.: Высшая школа. 1989.
Юсупбеков Н.Р. ва бошқалар. Технологик жараёнларни бошқариш системалари. –Тошкент: Ўқитувчи. 1997.
Юсупбеков Н.Р., Мухитдинов Д.П., Авазов Ю.Ш. Автоматика ва назорат ўлчов асбобларининг тузилиши ва вазифаси. Касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. –Т.: Иқтисод-молия, 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: |