а—қутб координаталарида; б—тўғри чизиқли координаталарда; в—даврий қайд қилувчи.
3-расмда қайд қилувчи типик қурилмаларнинг схемалари келтирилган.
Қайд қилувчи қурилмаларнинг характеристикаси шкалалик саноқ қурилмалари характеристикасига ўхшаш ва (3), (4) тенгламалар билан ифодаланади. Қайд қилувчи қурилмалар учун (3-расм, а, б) бу тенгламаларда φ ва L тегишли бурилиш бурчагини ҳамда перо ушлагичнинг диаграмма тўри чизиғининг нолли белгисидан силжишини, U эса тўр бўйича олинган саноқни англатади. Даврий чоп этувчи қайд қилувчи қурилма учун характеристика (3-расм, в) (3) тенглама билан тасвирланади, унда φ —кириш валчасининг бурилиш бурчаги, U— чоп этилган сон (саноқ).
Дисксимон диаграммалар текис ва нотекис бўлинмали бўлиши мумкин Лентасимон диаграммалар ҳам икки турли бўлади: ўлчаш асбоби пероси тўғри чизиқли ҳаракат қиладиган ва пероси айлана ёйи бўйлаб ҳаракат қиладиган. Кўрсаткичи кам куч билан силжитиладиган асбобларда (масалан, ўзи ёзувчи милливольтметрларда) ёзиш ёрдамчи қурилма ёрдамида амалга оширилади.
Айрим ўлчов воситалари ва ўлчов системаларидан ташқари мураккаб информацион-ўлчов системалари ҳам қўлланилади. Улар кўплаб нуқталарда автоматик ўлчашни амалга оширишнигина таъминлаб қолмай (ўлчов каналлари сони минг-минглаб бўлиши мумкин). балки ўлчаш натижаларини берилган алгоритмлар бўйича зарур қайта ишлашни ҳам бажаради. Шу муносабат билан ўлчаш ўзгарткичларининг информацион-ҳисоблаш машиналарининг ва кириш қурилмаларининг киришига келадиган сигналларни унификациялаштириш зарурати туғилди. Сигналларни унификациялаштириш ўлчов асбоблари турларини минимумга келтириш имконини беради, ўлчов воситаларининг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлайди.
Ўлчов воситалари ўлчаш жараёнидаги бажараётган вазифаси, ролига қараб ишчи, намунавий ва эталон ўлчов асбобларига бўлинади.
Ишчи ўлчов воситалари халқ хўжалигининг барча тармокларида амалий ўлчашлар учун мўлжалланган. Улар аниклиги орттирилган ўлчов воситаларига ва техник ўлчов воситаларига бўлинади.
Намунавий ўлчов воситалари иш ўлчов асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади.
Эталонлар физик катталик бирликларини қайта тиклаш ва сақлаш, уларнинг ўлчамларини намуна ўлчов асбоблари оркали халқ хўжалигида қўлланадиган иш ўлчов воситаларига ўтказишга хизмат килади. Физик катталикларнинг бирликлари ўлчами шу усул билан эталонлардан намуна ўлчов асбоблари ёрдамида бошқа ўлчов асбобларига ўтказилади.
Ўлчаш воситаларининг кўрсатишларидаги хатоликларни аниқлаш ёки уларнинг кўрсатишларига тузатиш киритиш максадида ўлчов воситалари кўрсатишларини намуна ўлчов асбобларининг кўрсатишларига таққослаш асбобни текшириш деб аталади.
Шкала бўлинмаларига қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланган қийматлар беришдан иборат операция даражалаш деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |