126 масала. Горизонтал йўналишда -тезлик билан учиб кетаётган m- массали ўқ, аравачага ўрнатилган қум солинган яшикка бориб тегади (289 шакл). Агар, аравача билан қум солинган яшикнинг массаси М-га тенг бўлса, аравачанинг ўқ теккандан кейинги тезлиги аниқлансин.
Е ч и ш. Аравача ва ўқни бир система деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли, ўқни яшикка бориб урилгандаги бизга номаoлум бўлган кучни тенгламадан чиқариб юборишга йўл очилади. Системага қўйилган ташқи кучларнинг горизонтал йўналган Ох ўқидаги проекцияларининг йиғиндиси нолга тенг бўлади. Демак, Qx= cоnst ёки Q1x=Q0x, бу ерда 0-системанинг ўқ урилгунча бўлгандаги ҳаракат миқдори; 1 - ўқ теккандан кейинги ҳаракат миқдори. Ўқ келиб урилгунча аравача қўзғалмас бўлгани учун, Q0x=mu бўлади.
Ўқ теккандан кейин, ўқ билан аравача бир хил умумий v -тезлик билан ҳаракат қилади. У ҳолда Q1x= (М+m)u бўлади.
Q1x ва Q0x -ларнинг ўнг томонларини тенглаб, аравачанинг тезлигини аниқлаймиз,
v=
127 масала. Агар, замбаракнинг оғирлиги Р, тўпнинг оғирлиги р, ва тўпни замбаракнинг стволидан учиб чиқиб кетаётган вақтдаги тезлиги бўлса, замбаракнинг тисарилиш (откатланиш)даги тезлиги аниқлансин.
289 шакл 290 шакл
Е ч и ш. Бизга номаoлум бўлган порох газларининг босим кучини тенгламалардан чиқариб ташлаш учун, тўп ва замбаракни битта система деб қабул қиламиз.
Тўпни замбаракнинг стволи бўйича ҳаракатидаги тистарилишга бўлган қаршиликни ва порохнинг ёнишидаги газларнинг кучига нисбатан жуда кичкина бўлган , ва кучларни эoтиборга олмасдан, системага қўйилган ташқи кучларнинг йиғиндисини нолга тенглаймиз (290 шакл, замбаракнинг орқага қараб тисарилаётган қисми тасвирда кўрсатилмаган). У ҳолда, = cоnst ва Qx= cоnst. Замбарак отилгунча, у қўзғалмас бўлганлиги учун (Q0=0), кейинги ихтиёрий вақтда ҳам Qx=0 бўлади.
Замбаракнинг тистарилишдаги тезлигини деб белгиласак, снаряд (тўп)нинг абсолют тезлиги + бўлади. Демак,
Qx=Рvx/g+р(ux+vx)/g=0 (а)
Бундан, vx-ни аниқлаймиз,
vx=-
Агар, снаряднинг учишдаги абсолют тезлиги uабс -маoлум бўлса, (а) тенгламадаги ux+vx -ларни ўрнига uабс -ни қўяр эдик, натижада
vx=-
Манфий ишора, тисарилишдаги тезлик , тўпнинг -тезлигига қарама-қарши йўналишда эканлигини кўрсатиб турибди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, системанинг тўлиқ ҳаракат миқдорини аниқлашда, унинг ҳар бир қисмларининг фақат абсолют тезликларини қўйилиши шарт ҳисобланади.
Адабиётлар:
О.Ахмаджонов. Физика курси, И-том. Тошкент, “Ўқитувчи”. 1991.
И.В.Савелев. Курс обшей физики. Т.1,М., Наука,2000г.
А.А.Детлаф, Б.М.Яворский. Курс физики. М., “Вусшая школа”.2000г.
Т.И.Трофимова Курс физики, М., «Вусшая школа». 2000 г, 380c.
Г.А.Зисман, О.М.Годесс. Курс обшей физики. М, изд. “Вусшая школа”,1991 г
Д.В.Сивухин «Обший курс физики». Том 1. М.Наука.1977-90 г
Do'stlaringiz bilan baham: |