Калориметрия.
Моддалар ҳолати ўзгариши иссиқлик ютилиши ёки ажралиши билан боради. Моддалар ўзгаришида содир бўладиган иссиқлик ходисаларини термокимё фани ўрганади. Термокимё 1840 йилда академик Г. И. Гесс томонидан очилган қонунга асосланган. Унга кўра: иссиқлик эффекти таъсирлашаётган моддаларнинг дастлабки ва охирги ҳолатига боғлиқ бўлиб, уларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга қайси йўл билан ўтишига боғлиқ эмас.
Бу қонун ёрдамида тўғридан - тўғри ўлчаш олиб бориб бўлмайдиган холларда хисоблашлар олиб борилади.
Масалан, кристаллогидратлар хосил бўлиш иссиқлигини ўлчаш қийин, чунки дастлаб қаттиқ тузнинг сиртқи қатлами билан сув тез таъсирлашади, кейин эса реакция жуда секинлашади. Бундан ташқари моддани сувда эриши ҳам жараённи қийинлаштиради.
Аммо термокимё қонуни ёрдамида сувсиз тузнинг эриш иссиқлигидан кристаллогидратни эриш иссиқлигини айириб топиш мумкин:
Q=Qсувсиз - Qкрист.
Do'stlaringiz bilan baham: |