93-расм. Энг катта қувватли шамол электр станциясининг кўриниши.
94-расм. Энг катта қувватли оффшор шамол электр қурилмаларини ўрнатиш.
2. Ривожланган мамлакатларда мавжуд ШЭС лар
Электр энергияси ривожи, станция ускуналари, электр тармоқларини таъмирлаш ёки алмаштириш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш истеъмолчи масъулияти ва маданиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Электр энергияси қанча маблағ ва машаққат эвазига ишлаб чиқарилиб, етказиб берилаётганини кўпчилик тасаввур ҳам қилолмайди. - Электр энергияси ривожи, станция ускуналари, электр тармоқларини таъмирлаш ёки алмаштириш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш истеъмолчи масъулияти ва маданиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Электр энергияси қанча маблағ ва машаққат эвазига ишлаб чиқарилиб, етказиб берилаётганини кўпчилик тасаввур ҳам қилолмайди.
- Мустақиллик йилларида бу соҳани янада ривожлантириш, аҳолини электр энергиясига бўлган талабини тўла қондириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Масалан, ускуналарни таъмирлаш, генераторлар қувватини ошириш каби ишларга «Ўзбекенерго» АЖ 2007 йилда 112,6 млрд. сўм, 2008 йилда эса 155 млрд. сўм сарфлаган. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда истеъмолчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда электр энергияси етказиб берилмоқда . Бугунга келиб Ўзбекистон ўзини ўзи электр қуввати билан тўла таъминлаётганлиги энергетика мустақиллигига эришганимиздан далолатдир.
95-расм. Ўзбекистонда 2020 йилгача қуйидаги лойиҳадагидек олтита шамол электр станцияси қуриш мўлжалланган
“Ўзбекенерго” АЖ Германиялик хорижий шериклар билан ҳамкорликда 2020 йилгача олтита шамол электр станцияларини ишга туширмоқчи (95-расм). Уларнинг умумий қуввати 100 мВт бўлиб, улар соатига 170 ГВт гача электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 250 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Шамол электр станцияларини Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари, ҳамда Қороқапоғистонга ўрнатиш кўзда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда шамол воситасида энергия оладиган ягона лойиҳа Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган бўлиб, у 750 кВт энергия ишлаб чиқаради.
Мутахассислар томонидан юртимизда шамол энергиясининг ялпи потенциали 2,2 миллион тонна нефт эквивалентига тенг деб баҳоланган. Аммо бунда алоҳида ҳудудлардаги, жумладан — Устюрт ва Бекобод шамол энергияси имконияти тўла ҳисобга олинмаган. Қолаверса, бу кўрсаткич 58 метр баландликда ҳисобланган. Аслида эса 25100 метрда аниқланиши керак. Умуман, Республикамизда доимий шамол эсиб турадиган очиқ ҳудудларнинг кўплиги бу борада умидбахш хаёллар уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |