ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАР:
САҲОБИЙЛАР ВА ТОБЕИЙЛАР ҲАЁТИДА ЗУҲД
Режа:
1. Пайғамбар (а.с.) даврида эҳсон ва зуҳд.
2. Қуръон оятлари ва ҳадисларда зоҳидона тушунчалар акс этиши
3. Тобеийлар ва табаа тобеийлар даврида тасаввуфий қарашлар
шаклланиши
Таянч иборалар:
зуҳд,эҳсон, хушу‘, суф,
1. Пайғамбар (а.с.) даврида эҳсон ва зуҳд. Тасаввуф сўзи
атама
сифатида илк ислом даврида учрамасада, кейинчалик суфийлик ёки
тасаввуфий ҳаёт деб номланган зоҳидона турмуш
тарзи илк мусулмонларга
ёт эмас эди. Машҳур ҳадисда «Исломда роҳиблик йўқ» дейилган, аммо
ҳадисларда тасвирланадиган Пайғамбар (а.с.) ва атрофидаги яқин
сафдошларининг ҳаёт тарзи дунёга берилмаслик намунаси ўлароқ
гавдаланади. Амалларнинг руҳияти, маънавий
юксалиш сари моддиятдан
узоқлашиш кўпчилик саҳобийларнинг тутумига айланган эди. Абу
Дардонинг ҳаддан ортиқ таркидунёчилик кайфиятини танқид қилган Салмон
Форсий ўзи учун белгиланган нафақани муҳтожларга тарқатиб юбориб, қўл
меҳнати ҳисобига кун кечиришни афзал биларди. «Жаброил ҳадиси» деб
номланган машҳур ҳадисда диннинг учта таркибий қисмлари яъни ислом
(шариат), имон (ақоид) билан бир қаторда «эҳсон» (Аллоҳни кўриб
тургандек ибодат қилиш) ҳам зикр қилиниши исломдаги илк руҳий-маънавий
изланишларга йўл очди, дейиш мумкин. Кейинчалик
изланишлар натижаси
ўзаро йиғилиб умумий бир таълимот ўлароқ тасаввуф деб номлана бошлади.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинадики, «Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в)
одамлар орасидаликларида олдиларига Жаброил келиб: «
Имон нима?»,
деди. «
Имон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, У
билан
учрашишингга (охират кунига), пайғамбарларига ва қайта тирилишга имон
келтиришинг», дедилар. «
Ислом нима?», деди. «
Ислом – «Аллоҳга
бирор
нарсани шерик қилмай ибодат қилишинг, намоз ўқишинг, фарз бўлган
закотни
беришинг,
Рамазонда
рўза
тутишинг,
ҳаж
қилишинг»,
дедилар. «
Эҳсон нима?», деди. «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек
ибодат қилишинг, гарчи сен Уни кўрмасанг ҳам, шубҳасиз, У
сени
кўрибтуради», дедилар... Сўнгра у кетди.У зот: «Уни қайтаринглар»,
дедилар. (Ортидан чиққанлар) ҳеч нарсани кўрмадилар. Шунда у зот: «Бу
Жаброил, одамларга динларини ўргатгани келди», дедилар» (
Бухорий
ривояти).
Юқорида
келтирилган
ҳадисда
келган
«эҳсон»
тушунчаси
саҳобийларнинг ибодатларида катта ўрин тута бошлагани ривоятлардан
маълум. Гапнинг мазмунидан кўриниб турибдики, «эҳсон» бу ташқи амаллар
ёки эътиқодий тушунчалардан фарқли равишда, руҳият ва ҳиссиётлар,
инсоннинг ибодат вақтидаги руҳий-маънавий кечинмалари билан боғлиқ
тушунчадир. «Эҳсон» саҳобийлар томонидан ибодатнинг руҳияти
сифатида
қабул қилинганига гувоҳ бўламиз. Қуръонда мўминларнинг биринчи сифати
«намозда хушу‘ ҳолатида турувчилар» (
Муъминун сураси, 2-оят) деб
тавсифлангани айнан эҳсоннинг моҳиятини ифодалайди. «Хушу‘» атамаси
нимани ифодалашини ҳам ҳадисларда акс этган ҳолатлардан
англаб олиш
мумкин:
«Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.) намоз ўқиса, хушу‘ таъсиридан қотган
таёққа ўхшаб қолар эдилар. Сажда қилганларида чумчуқлар уни девор, деб
устига қўнар эди. Бир куни Каъбанинг Ҳатим тарафида намоз ўқиётганда тош
тушиб кийимининг бир томонини йиртиб кетганда ҳам сезмаган».
«Муслим ибн Ясорни ҳеч намозда у ёқ бу ёққа аланглаганини кўрмадим.
Бир куни у масжидда намоз ўқиётганида масжиднинг бир томони ағдарилиб
бозордаги одамлар ҳаммаси қочиб кетди,
аммо у сезмай намозини
ўқийверди».
Юқоридаги ҳадислар Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг ҳадис
тўпламларида келтирилган бўлиб, уларда ҳиссий билим, руҳий-маънавий
кечинмалар тарбияси акс этаётганини, инсон қалби билан боғлиқ тушунчалар
бирламчи эканини англаб етиш мумкин бўлади.