Тобеийлар ва табаа тобеийлар даврида тасаввуфий қарашлар
шаклланиши. Тобеийлар ва табаа тобеийлар даврида Ҳасан Басрий, Зуннун
Мисрий, Жобир ибн Ҳайён, Робиа Адавия, кейинроқ Саҳл Тустарий, Маъруф
Кархий, Сарий Сақатий, Жунайд Бағдодий каби шахсиятлар тасаввуф
ривожига катта ҳисса қўшдилар. Айниқса, Робиа Адавияга қадар суфийлар
орасида тақво ва зуҳд устунлик қилган бўлса, Робиа Адавия ўзининг шеърий
асарларида Аллоҳга муҳаббат ҳар нарсадан устун эканини таъкидлай
бошлади. Аста-секин бу тамойил тасаввуф аҳлининг шиорига айланди.
Баъзи адабиётларида, айниқса турк тилидаги айрим диний-оммабоп
нашрларда мазҳаббошиларни ҳам суфий ёки тасаввуф вакили сифатида
кўриш кенг тарқалган. Бунинг исботи учун турли ривоятларни
келтирадилар
2
. Аслида мазҳаббошиларни зоҳидлар, деса тўғри бўлар эди.
Зуҳд мактаби тасаввуфнинг таркибий қисмига айлангани ҳолда буткул
йўқолиб кетгани йўқ. Мужтаҳиди мутлақлар даврида ҳам зуҳд тамойиллари
ҳукмрон эди. Имом Аъзам ва Имом Моликларнинг зуҳд ва тақволари жуда
машҳур бўлиб, кўплаб “тарожим” асарларда алоҳида зикр қилинган. Илк
суфийлар эса уларнинг барча эзгу сифатлари ва кароматларини васф этган
ҳолда ўзларини асло суфий деб эътироф этмаганлар. Жумладан, Имом
Ғаззолийнинг замондоши Ҳаким Саноий ўзининг девонида шундай дейди:
Ишқро Абу Ҳанифа дарс накард,
Шофеийро дар у ривоят нест.
(Абу Ҳанифа ишқдан дарс бермаган, Шофеийдан у ҳақда ривоят йўқ)
3
.
Ҳаким Саноий “Ҳадиқату-л-ҳақиқат”деб номланган бошқа бир асарида
Имом Аъзам ва Имом Шофеийни мадҳ этувчи мисраларни келтириб, Имом
Шофеийни суфий деб атайди, аммо Имом Аъзамни зоҳид дейди:
Ин Қурайший ба асли в-он Куфий,
Ин ба ҳиммат фақиҳ-у в-он суфий.
Он имом-у мударрис-у зоҳид,
В-ин дигар бо диёнату обид.
(Бу (Шофеий) асли Қурайший у (Имом Аъзам) Куфий, бу ҳиммат билан
фақиҳ, униси суфий. У (Имом Аъзам) имом, мударрис ва зоҳид, бу (Шофеий)
эса диёнатли обид). Куфий ва суфий қофиядош бўлгани учун иккинчи
мисрада ўрин алмашган, чунки “фақиҳ” аслида Имом Аъзамга нисбат
берилувчи сифат, у зот Абдуллоҳ ибн Муборак таърифи билан айтганда
“афқаҳу-н-нос” – одамларнинг энг фақиҳи эдилар. “Суфий” деганда эса
2
Одатда, Имом Молик “тасаввуф” сўзини истилоҳий маънода қўллагани, Имом Аъзам эса
умрларининг охирги икки йилида тасаввуфга берилиб “лав ло санатони ла-ҳалака Нўъмон” – “агар
икки йил бўлмаганида Нўъмон ҳалок бўлар эди”, деганлари ривоят қилинади. Аслида бу
ривоятларнинг ҳеч қандай асоси йўқ, бирорта ишончли манбада зикр қилинмаган. У даврларда
“тасаввуф” сўзи истилоҳий маънода қўлланилмаган. Имом Аъзамга нисбат берилган сўзлар эса,
“лав лока, ла-ма халақту-л-афлока” мазмунидаги мавзу ҳадис қолипидаги гап бўлиб, турли
доиралар, жумладан шиалар орасида ўзгача талқинларга эга.
3
Саноий, Ҳаким Абу-л-Маждуд ибн Одам. Девон. Литография. – Б. 249
Имом Шофеий назарда тутилган бўлиб, у киши мовутдан ридо кийиб
юрганларига ишора.
Бундан кўриш мумкинки, дастлабки суфийлар асарларида Имом Аъзам
суфий эмас, балки фақиҳ ва зоҳид деб таърифланган. Суфий атамаси бироз
кейинги даврдаги шахсларга, масалан Имом Шофеийга нисбатан
ишлатилган, аммо аввалгиларга эмас. Шу билан бирга, Саноий суфийларнинг
хирқаси ва оёғи Имом Аъзамнинг йўлидалиги ва у зот тариқатда умматни
бўйин сундирувчи эканини таъкидлайди, у зотнинг илмини улуғлайди
4
.
Имом Моликка нисбат бериб айтилган сўзлар эса
5
аслида Ҳаким
Термизийнинг шогирди ва Абу Исо Термизийнинг жияни бўлмиш Ҳаким
Абу Бакр Варроқнинг гапи бўлиб, у ерда ҳам тасаввуф эмас зуҳд сўзи
ишлатилган, асл матни эса қуйидаги мазмунда:
“Ким зуҳдсиз Калом илмининг ўзи билан кифояланса, зиндиқлик
қилибди. Ким Калом илми ва фиқҳсиз зуҳднинг ўзи билан кифояланса,
бидъатчилик қилибди. Ким зуҳд ва пархезкорликсиз фиқҳнинг ўзи билан
кифояланса, фосиқлик қилибди. Ким ушбу ишларнинг барчасини қойиллатса,
ихлосли бўлибди
6
”.
Шундай қилиб, илк ислом давридаги «эҳсон», «хушу‘», «зуҳд»,
«муҳосаба», «зикр», «фақр», «муҳаббат» тушунчалари кейинчалик тасаввуф
яъни суфийлик билан шуғулланишнинг асос ғояларига айланди. Шунга кўра,
тасаввуф ҳам тафсир, ҳадис, калом, ақоид ва фиқҳ илмлари каби исломий
таълимот ҳисобланади. Қуръон ва ҳадисдан олинган зоҳирий фиқҳга муқобил
ботиний фиқҳ илми, қалб аҳволи илми, нафсни поклаш илми дейилади.
Тасаввуф нафсни тарбиялаш: соғлом ирода, гўзал хулқ, солиҳ амалдир.
4
Саноий, Ҳаким Абу-л-Маждуд ибн Одам. Ҳадиқату-л-ҳақиқат ва тариқату-ш-шариат. Литография. – Б.
141-144.
5
Имом Молик: Ким фиқҳ билан шуғуллансаю тасаввуф билан шуғулланмаса, фосиқлик қилибди. Ким
тасаввуф билан шуғуллансаю фиқҳ билан шуғуланмаса зиндиқлик қилибди. Ким иккисининг ўртасини
жамласа ҳақиқатга етибди, - деб айтганлари айрим асарларнинг ҳошияларида учрайди ва кейинчалик бу
жумлага шарҳлар ҳам ёзилган. Аммо муҳаққиқ олимлар бу жумла Имом Моликка тегишли эмаслигини
исботлаб берганлар.
6
Ал-Исфаҳоний, Абу Нуайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ. Ҳиляту-л-авлиё ва табақоту-л-асфиё. Т.-10. Байрут:
Дору-л-кутуби-л-илмийя, 1988. – Б. 236.
Тасаввуф ялқовлик, лоқайдлик, мискинлик эмас. Қуйида тасаввуф ҳақида бир
қанча фикрлар билан танишиб чиқиш мумкин.
Тасаввуфий манбаларда таъкидланишича, инсоннинг маънавий
комилликка етишиши, Аллоҳ розилигига эришиши учун маълум бир
босқичларни босиб ўтиши лозим бўлади. Биринчиси – шариат; иккинчиси –
тариқат; учинчиси – маърифат; тўртинчиси – ҳақиқат деб аталган.
Нажмиддин Кубро эса: «Шариат – бир дарахт, тариқат – унинг мевалари.
Дарахт бўлмаса, новда ҳам, япроқ ҳам, мева ҳам бўлмайди. Шунинг учун
суфийлар шариатни тамал, яъни пойдевор, тариқат, маърифат ва ҳақиқатни
шу пойдевор устида юксалган уч қаватли бир иморат шаклида тасаввур
қилганлар ва «Иморатсиз пойдевор бўлур, аммо пойдеворсиз иморат бўлмас»
деган тушунчада собит турганлар».
Юқорида келтирилган таърифда шариатнинг моҳияти аниқ ифодалаб
берилган. Кўринадики, шариат инсон хатти-ҳаракати, амалларининг зоҳирий
томонларини маълум бир тартибга солиб, назорат қилиб турса тасаввуф
инсоннинг кўнгли, ички дунёси, руҳияти билан боғлиқ жиҳатлар тўғрисида
сўз юритади. Бошқача айтганда, «Фиқҳ – инсон амалнинг ташқи
қиёфасигагина алоқадор, амалнинг тўғри ёки нотўғри бажарилишинигина
белгилаб берсада, руҳий ҳолатига аҳамият бермайди. Руҳиятга алоқадор
бўлган, унинг ҳолатини белгилайдиган соҳа эса тасаввуфдир. Айтайлик,
фиқҳ таҳоратнинг шариатга мувофиқ ёки номувофиқ ҳолда олинганини,
номознинг Масжидул Ҳаром тарафга юзланиб ўқилгани, унинг барча
рукнлари бажарилгани ёки бажарилмаганини текширади. Агар намознинг
барча туркумларини тўла адо этсангиз, намозингиз фиқҳ жиҳатидан комил
бўлади. Тасаввуф руҳиятнинг намоз пайтидаги ҳолатини текширади».
Do'stlaringiz bilan baham: |