Режа: Ҳомиладорликда аёллар организмида руй берадиган ўзгаришлар ҳомиладорлик даврида моддалар алмашинуви



Download 34,55 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi34,55 Kb.
#39454
1   2   3   4
Bog'liq
Хомиладорлик

Витаминлар алмашинуви. Ҳомиладор аёл организмида витаминлар етишмаса гиповитаминоз, оғир ҳолатларда авитаминоз касаллиги вужудга келади. Бу ҳолат ҳомиланинг муддатдан олдин туғилишига, яхши ўсмай қолишига сабаб бўлади.
Ҳомиладор аёл организмида витаминлар камайиб кетса, токсикозлариинг авж олишига қулай шароит яратилади. Аёл организмининг айниқса витамин А, d, Вг Е, С ларга бўлган талаби катта бўлади.
Витамин С сперматозоид билан тухум ҳужайранинг қўшилиш жараёнининг тўғри кечиши учун зарур, шунингдек фолликулаларнинг ўсиш, бачадон децидуал пардасининг ривожланнши учун ҳам зарурдир. А. И. Осякина-Рождественская витамин С ни кўп миқдорда тухумдонда, сариқ танада топган. Организмнинг витамин С га талаби ҳомила ўсган сари орта боради. Агар организмнинг витамин С га бўлган талаби 50 мг бўлса, ҳомиладор организми 120-125 мг, ҳатто 224 мг талаб қилади. Йўлдош витамин С учун депо ҳисобланиб, ҳомиланинг талабини вақти вақти билан қондириб туради. Баъзи олимларнинг кўрсатишича, ҳомила организмида тўпланган витамин С она организмидаги миқдордан кўп.
Ҳомиладор аёл организмининг витамин д га бўлган эҳтиёжи ҳам катта. Маълумки, витамин д кальций ва фосфор алмашинувини бошқариб, тартибга солиб туради. Агар организмда витамин д етишмаса онада остеомаляция, ҳомилада эса рахит касаллиги вужудга келиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг нормал кечиши учун витамин Е ва А лар ҳам зарурдир. Агар витамин Е, А етишмаса, ҳомила чала туғилиши мумкин.
ЁҒ алмашинуви. Ҳомиладорлик вақтида аёл қонида липоид каби нейтрал ёғлар ва холестерин ҳам кўпаяди. Булар ҳомила танасининг тузилиши, тери ости ёғ қатламининг ташкил топиши, айниқса ҳомиланинг тараққиёти учун, бундан ташқари,
сут безларида сут ишланиб чиқиши учун зарур бўлади. Ёғларнинг парчаланиши организмда ацетон вужудга келишига сабаб бўлади. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида учрайдиган токсикозларда тўхтовсиз қусганда сийдикдан ацетон таналари топилади, агар бу ҳолат давом этаверса ҳомиладорликни тўхтатиш лозим бўлади.
Ҳомиладорлик даврида аёл ўтида холестерин кам бўлади, аммо чилла даврида кўпайиб, баъзан ўт пуфагида тош йиғилишига мойиллик пайдо бўлйди. ЁҒ хомиладор аёлнинг юрак мускуллари орасида, сут безларида, йўлдошда ҳам кўп тўпланади.
Ҳомиладор аёл ёғли овқатларни кўп истеъмол қилса, организмида ёғнинг парчаланиши издан чиқади ва натижада унда тўла ёнмаган ёғнинг зарарли маҳсулотлари тўпланади ва улар сийдикка ўтади. Оқсил ва карбонсувларнинг тўла ёнмаган маҳсулотлари физиологик ацидозга ва сув алмашинувииинг бузилишига сабаб бўлади.
Бачадон бойламларидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда бачадон бойламлари ҳам ҳомила ўсган сари катталашиб (гипертрофия), узунлашади. Бачадоннинг думалоқ бойлами 4 баробар узунлашади. Думғаза бачадон бойлами - қўл жимжилоғи йўғонлигида бўлиб қолади. Бойламларнинг бундай ўзгариши ҳомиланинг ўсишига ва «туғруқда анча қулайлик келтиради. Хусусан думалоқ бойлам туғиш жараёнида гўё от юганига ўхшаб бачадон тубини тутиб туради. Бу бойламни ҳомиладорликда пайпаслаб кўриш мумкин.
Баъзи акушерлар думалоқ бойламнинг туриш ҳолатига қараб, йўлдошнинг қаерга ёпишганини тахмин қилса бўлади, дейдилар. Масалан, агар йўлдош бачадоннинг орқа деворига жойлашган бўлса, думалоқ бойлам аича олдинда ва бир-бирига яқинроқ жойда бўлади. Агар йўлдош бачадоннинг олдинги деворига жойлашган бўлса, унда думалоқ бойламлар анча орқароқда бўлади.
Ҳомйладорликда эндокрин системанинг ҳолати. Ҳомиладорликда эндокрин система анатомик ва физиологик жиҳатдан бир қатор ўзгаришларга учрайди. Бу даврда эндокрин системага яна иккита без — йўлдош ва сариқ тана. қўшилади. Айниқса, гипофиз безида анатомик ва гистологик ўзгаришлар кузатилади. Гипофиз жинсий органлар билан функционал жиҳатдан боғлиқ бўлади, бунинг аҳамияти каттадир.
Ҳомиладорликда гипофизнинг олдинги бўлаги анчагина катталашади. Гипофизнинг олдинги бўлагида бўялиш жадаллигига қараб 2 хил хромофилли бўлади. Хромофилли ҳужайралар доналарининг бўялишига қараб ацидофил ва базофил ҳужайраларга бўлинади.
Гипофиз олдинги бўлагининг катталанишида баъзан ҳомиладор аёлда акромегалия белгиларини учратиш мумкин. Аммо ҳомиладорлик тўхташи билан бу белгилар ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Гипофизнинг орқа бўлаги (нейрогипофиз) ҳомиладорликда катталашмайди.
Гипофизнинг олдинги бўлаги кўп миқдорда гонадотроп гормонлар ажратади. Гипофиз орқа бўлагининг фаолияти олдинги бўлаги каби марказий нерв системаси назоратида бўлади.
Қалқонсимон безлардаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда қалқонсимон без бирмунча катталашади. Турли муаллифларнинг фикрига кўра, бу ҳолат 35—40% учрайди. Безнинг катталашиши натижасида моддалар алмашинуви ортади, қонда йод кўпаяди, яъни гипертериоз пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатилади. Кўпинча без функцияси сустлашиши (гипофункция) мумкин. Бунда йод камайиб кетади, қоннинг қ уйи лиш хусусияти сусайиб қолади.
Қалҳонсимон без олдидаги без кальций алмашинувини бошқаради, ҳомиладорликда унинг фаолияти ошади. Баъзан ҳомиладорликда тиришиш ҳолатларини кўриш мумкин, бу организмда кальций тузининг камайиши туфайли вужудга келади. Бу ҳолат қалқонсимон без олдидаги без фаолияти сусайганда юз беради.
Буйрак усти безидаги ўзгар и шлар. Буйрак усти бези пўстлоқ қааати қал и нлашиши натгокасида катталашади. Буйрак усти безидан оқсил, кўмир ва минерал моддалар алмашинувини бошқарувчи гормонлар (кортизон, гидрокортизон) ҳомиладорликда кўпро қ ажралади. Бу безнинг фаолияти ҳомиладорлик даврида жуда муҳимдир.
Асаб систшасидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда мия пўстлоғининг вазифаси ҳақида бир қатор текширишлар ўтказилган. Ху-сусан М. Л. Гармашова ҳамкасблари билан ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам мия пўстлоғида ўзгаришлар бўлишини электроэнцефалограмма ёрдамида аниқлаган. Ҳомиладорликда мия пўстлоғи билан бош мия орасидаги алоқадорлик ўзгаради.
Мия пўстлогида тормозланиш жара ё ни ошиши, пў с тлоқ остида эса тормозланиш жараёнининт сусайиши кузатилади. Шунга қараб вегетатив нерв системасининг тонуси ўзгаради.
Кўпинча вегетатив белгилар юзага келади: ҳомиладор аёлнинг сўлаги оқади, кўнгли айнайди, қайт қилади (ошқозон пило-рус қисмининг спазмаси) ҳамда вегетатив нерв системасининг фаолияти бузилади. Қабзият, веналарнинг кенгайиши, сийдик йўлининг қовуққа уланган қисми кенгайганлиги, дермографизмнинг ўзгариши ва бошқалар кузатилади.
Ҳомиладорлик муддатининг охирларида бош мия пўстлоғининг қўзғалувчанлиги анча сусаяди, орқа миянинг рефлектор равишда қўзғалиши зўраяди, бу ҳолат туғруқ дарди бошланиши сабабларидан биридир. Шундай қ илиб, ҳомиладор организмининг туғишга тайёрланиши асосан асаб системасининг мураккаб рефлектор реакциясига боғлиқдир. Бачадон рецепторлари сезувчанлигининг аста-секин ошиши туғруққа тайёрланишга имкон беради.
Ҳомиладорлик бошланишида вужудга келган шартли реф лекслар ҳомиланинг биринчи қимирлашидан то охиригача анчагина ўзгаради, аммо туғруқ дарди бошланиши билан бутунлай йўқолади. Ҳомиладорликда анализаторларнинг фаолияти ўзгариб, бу ҳолат кўриш ва эшитиш қобилиятига таъсир қилади. Парестезия (бармоқларнинг жонсизланиши, чумоли юрганига ўхшаш жимирлаш) ҳолати кузатилади.
Периферик нерв системасидаги ўзгаришлар — невралгик оғриқлар айниқса ишиалгия хусусиятидаги, думғаза ва бел соҳасидаги оғриқлар билан намоён бўлади. Кўпинча аёлнинг болдири ва ахилл пайи соҳасида томир тортишади. Баъзан периферик нервларнинг қўзғалувчанлиги ортади (тетанияга ўхшаш ҳолат), тизза рефлекслари зўраяди, Хв ос тека ва Труссо белгилари пайдо бўлади:
Ҳомиладор аёлнинг салга жаҳли чиқадиган бўлиб қолади, кайфияти ўзгариб туради, уйқучанлик кузатилади, жинсий майл сусаяди. Юқорида қайд қилинган ҳолатлар мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости фаолияти ўзаро мувозанатининг ўзгаришига боғлиқдир.
Юрак ва қон томирлар системасидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда диафрагманинг юқори туриши юракнинг ҳам юқорига жойлашишига сабаб бўлади. Ҳомиладорликнинг охирида юрак бир оз кўндаланг ва кўкрак қафасига яқин ётади. Бунда юрак чегараси кенгаяди, юрак зарби анча четроқда бўлади. Катта қон томирлар кўпроқ эгилганига кўра нозик юрак шовқини, кўпинча систолик шовқин эшитилади. Сут безлари катталашиб, тўлишгани туфайли юрак чегарасини аниқлаш қийинроқ бўлади, буни ултратовуш ва рентген ердамида аниқласа бўлади. Агар ю рак нормал бўлса, ҳомиладорликда деярли ўзгармайди.
Ҳомиладор юраги ҳомила ўсиши билан аста-секин унга мослаша боради; мускуллари гипертрофиялашиб бир оз кенгаяди , функционал хусусияти ортади. Чунки аёл организмида учинчи бўлса, думалоқ бойлам анча олдинда ва бир-бирига яқинроқ жойда бўлами. Агар йўлдош бачадоннинг олдинги деворига жойлашган бўлса, унда думалоқ бойламлар анча орқароқда бўлади. Ҳомиладорликда эндокрин системанинг ҳолати. Ҳомиладор ликда эндокрин система анатомик ва физиологик жиҳатдан бир қатор ўзгаришларга учрайди. Бу даврда эндокрии системага яна иккита без — йўлдош ва сариқ тана қўшилади. Айниқса, гипофиз безида анатомик ва гистологик ўзгаришлар кузатилади. Гипофиз жинсий органлар билан функционал жиҳатдан боғлиқ бўлади, бунинг аҳамияти каттадир.
хомиладорликда гипофизнинг олдинги бўлаги анчагина катталашади. Гипофизнинг олдинги бўлагида бўялиш жадаллигига қараб 2 хил хромофилли бўлади. Хромофилл и ҳужайралар доналарининг бўялишига қараб ацидофил ва базофил ҳужайраларга бўлинади.
Гипофиз олдинги бўлагининг катталанишида баъзан ҳомиладор аёлда акромегалия белгиларини учратиш мумкин. Аммо ҳомиладорлик тўхташи билан бу белгилар ўз-ўзидан йўқолиб кетади, Гипофизнинг орқа бўлаги (нейрогипофиз) ҳомиладорликда катталашмайди.
Гипофизнинг олдинги бўлаги кўп миқдорда гонадотроп гормонлар ажратади. Г и пофиз орқа бўлагининг фаолияти олдинги бўлаги каби марказий нерв системаси назоратида бўлади.
Қалқонсимон безлардаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда қалқон-симон без бирмунча катталашади. Турли муаллифларнинг фикрига кўра, бу ҳолат 35—40% учрайди. Безнинг катталашиши натижасида моддалар алмашинуви ортади, қонда йод кўпаяди, яъни гипертериоз пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатилади. Кўпинча без функцияси суетлашиши (гипофункция) мумкин. Бунда йод камайиб кетади, қоннинг қушлиш хусусияти сусайиб қолади.
Қал қ онсимон без олдидаги без кальций алмашинувини бошқаради, ҳомиладорликда унинг фаолияти ошади. Баъзан ҳомиладорликда тиришиш ҳолатларини кўриш мумкин, бу организмда кальций тузининг камайиши туфайли вужудга келади. Бу ҳолат қалқонсимон без олдидаги без фаолияти сусайганда юз беради. Буйрак у с ти безидаги ўзгаришлар. Буйрак усти бези пўстлоқ қавати қалинлашиши натижасида катталашади. Буйрак усти безидан оқсил, кўмир ва минерал моддалар алмашинувини бошқарувчи гормонлар (кортизон, гидрокортизон) ҳомиладорликда кўпроқ ажралади. Бу безнинг фаолияти ҳомиладорлик даврида ж уд а муҳимдир.
Асаб системадаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда мия пўстлоғининг вазифаси ҳақида бир қагор текширишлар ўтказилган. Хусусан М. Л. Гармашова ҳамкасблари билан ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам мия пўстлоғида ўзгаришлар бўлишини электроэнцефалограмма ёрдамида аниқлаган. Ҳомиладорликда мия пўстлоғи билан бош мия орасидаги алоқадорлик ўзгаради.
Мия пўстлоғида тормозланиш жараёни ошиши, пўстлоқ остида эса тормозланиш жараёнининг сусайиши кузатилади. Шунга қараб вегетатив нерв системасининг тонуси ўзгаради. Кўпинча вегетатив белгилар юзага келади: ҳомиладор аёлнинг сўлаги оқади, кўнгли айнайди, қайт қилади (ошқозон пилорус қисмининг спазмаси) ҳамда вегетатив нерв системасининг фаолияти бузилади. Қабзият, веналарнинг кенгайиши, сийдик йўлининг қовуққа уланган қисми кенгайганлиги, дермографизм-нинг ўзгариши ва бошқалар кузатилади.
Ҳомиладорлик муддатининг охирларида бош мия, пўстлоғининг қўзғалувчанлиги анча сусаяди, орқа миянинг рефлектор равишда қўзғалиши зўраяди, бу ҳолат туғруқ дарди бошланиши сабабларидан биридир. Шундай қилиб, ҳомиладор организмининг туришга тайёрланиши асосан асаб системасининг мураккаб рефлектор реакциясига боғлиқдир. Бачадон рецепторлари сезувчан-лигининг аста-секин ошиши туғруққа тайерланишга имкон беради (Н. Л. Гармашова).
Ҳомиладорлик бошланишида вужудга келган шартли рефлекслар ҳомиланинг биринчи қимирлашидан то охиригача анчагина ўзгаради, аммо туғруқ дарди бошланиши билан бутунлай йўқолади. Ҳомиладорликда анализаторларнинг фаолияти ўзгариб, бу ҳолат кўриш ва эшитиш қобилиятига таъсир қилади. Парестезия (бармоқларнинг жонсизланиши, чумоли юрганига ўхшаш жимирлаш) ҳолати кузатилади.
Периферик нерв системасидаги ўзгаришлар — невралгик оғриқлар айниқса ишиалгия хусусиятидаги, думғаза ва бел соҳасидаги оғриқлар билан намоён бўлади. Қўпинча аёлнинг болдири ва ахилл пайи соҳасида томир тортишади. Баъзан периферик нервларнинг қўзғалувчанлиги ортади (тетанияга ўхшаш ҳолат), тизза рефлекслари зўраяди, Хвостека ва Труссо белгилари пайдо бўлади:
Ҳомиладор аёлнинг салга жаҳли чиқадиган бўлиб қолади, кайфияти ўзгариб туради, уйқучанлик кузатилади, жинсий майл сусаяди. Юқорида қайд қилинган ҳолатлар мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости фаолияти ўзаро мувозанатининг ўзгаришига боғлиқдйр.
Юрак ва қон томирлар системасидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда диафрагманинг юқори туриши. юракнинг ҳам юқорига жойлашишига сабаб бўлади. Ҳомиладорликнинг охирида юрак бир оз кўндаланг ва кўкрак қафасига яқин ётади. Бунда юрак чегараси кенгаяди, юрак зарби анча четроқда бўлади. Катта қон томирлар кўпроқ эгилганига кўра нозик юрак шовқини, кўпинча систолик шовқин эшитилади, Сут безлари катталашиб, тўлишгани туфайли юрак чегарасини аниқлаш қийинроқ бўлади, буни ултратовуш ва рентген ердамида аниқласа бўлади. Агар юрак нор-мал бўлса, ҳомиладорликда деярли ўзгармайди.
Ҳомиладор юраги ҳомила ўсиши билан аста-секин унга мослаша боради: мускуллари гипертрофиялашиб бир оз кенгаядй, функционал хусусияти ортади. Чунки аёл организмида учинчи қон айлаййш Системаси (бачадондаги қон айланиш) вужудга келганига кўра, периферик қон томирларнинг қаршилиги ортади. Бачадон катталашган сари бу ҳолат оша боради.
Ҳомиладорликда умумий қон миқдори кўпаяди. Агар қон миқдори ҳомиладор бўлмаган аёлларда умумий тана оғирлигига нисбатан 1/16—1/20 ни ташкил қилса, ҳомиладорликда 1/12—1/14 га етади, Қоннинг солиштирма оғирлиги ҳомиладор бўлмаган аёлларда 1054—«1063 бўлса, ҳомиладорларда камайиб, 1040— 1051 бўлиб қолади. Бу ҳолат тўқималарнинг умумий сув ўтказувчанлик хусусиятига таъсир қилади.
Ҳомиладорликда қоннинг ивиш хусусияти ошади, фибрин ва фибриноген миқдори кўпаяди, қон пластинкалари кўпаяди, шунга кўра ҳомиладор аёлларда тромбоз хавфи бўлади.
Ҳомиладорлик охирида қоннинг чўзилувчанлиги ошади, қон зардобида липидлар (холестерин) кўпаяди.
М. А. Даниахий, Ю. А. Аленсеевларнинг кўрсатишича, қон ишлаб чиқариш системаси, айниқса суяк кўмиги бир қатор ўзгаришларга учрайди.
Физиологик кечаётган ҳомиладорликда суяк илигининг гемопоэтик (қон ишлаб чиқариш) фаолияти ортади. Бунда эритробласт тўқимасида деярли ўзгариш бўлмайди, аммо лейкобласт тўқимасида ҳомиладорликнинг охирида, айниқса биринчи туғувчиларда она-сонда дегенератив ўзгаришлар кўрилади.
Суяк кўмигининг қон ишлаб чиқариш фаолияти айниқса ҳомиладорликнинг 7—8- ойларида жадаллашади, кейинроқ бир оз сустлашади. Эритробластик реакция, ҳомиладорликнинг биринчи ойларидан мегалобластлар кузатилади.
Нормобластлар орасида митоз базофиллари ва бошқа регенератив шаклларнинг кўпайгани, моноцит ва лимфоцитларнинг ка-майгани кузатилади.
Периферик қонда нейтрофилли лейкоцитоз ва лимфопения бўлади. Қизил қонда кўпинча анемия ҳолати кузатилиб, гемоглобин проценти ва эритроцит миқдорй камаяди. Ранг кўрсаткичи 0»9 атрофида бўлади. Бу ҳолат ўсаётган ҳомила талабини қондириш учун темир моддасининг сарфланаётгани ва бу камқонликка олиб келганидан далолат беради.
Е. М. Лиоэина, А. А. Қодирова, Ю. Қ. Жабборова ва бошқалар ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида камқонлик (анемия) вужудга келишини, шу муддатда темир моддаси организмда камайиб кетишини, овқатланишга аҳамият бериш, темир моддасига бой таомлар истеъмол қилиш зарурлигини таъкидлайдилар.
Сут безларидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда сут безлари сут ишлаб чиқаришга тайёрлайади. Без бўлаклари катталашади, пайпаслаб кўрганда қаттиқ тугунчага ўхшайди. Сут бези сўрғичлари катталашиб, атрофи билан бирмунча қорамтир бўлиб қолади. Без тугмачаси атрофида майда-майда безчалар бўртиб чиқади (монгомер безлари сутбези таранглашиб, бир оз осилиб қолади, веналари кенгаяди. Без бўлакларидаги эпителиал ҳужайралар катталашиб, уларнинг протоплазмасида мой томчилари пайдо бўлади. Агар кўкрак сўрғичи атрофи сиқилса, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталаридаёқ оғиз сути чиқади, Ҳатто ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида оғиз сути ўз-ўзидан сиқмаса ҳам чиқиши мумкин. Сутнинг етарли миқдорда бўлишини кўкракнинг катта-кичиклигига ва без бўлакларининг, теридаги веналарнинг кўплигига ва сўрғич атрофидаги айланманинг катта-кичиклигига қараб билиш мумкин.
Сут безларидаги бу ўзгаришлар гормонлар таъсирига боғлиқ. Қўпгина муаллифларнинг фикрича, тухумдондан ажраладиган эстроген гормон сут безлари тараққиётига таъсир қилса, гипофиз безининг олдинги бўлагидан ажраладиган пролактин сут ишланиб чиқишига таъсир қилади. Оз микдордаги пролактин сут ажралишини кўпайтирса, кўп миқдордагиси аксинча сутни камайтиради.Нафас органлари системасидаги ўзаришлар. Ҳомиладорлик даврида ўпка, жигар, диафрагма воситасида юқорига сиқилишига қарамай, унда деярли функционал ўзгаришлар бўлмайди. Бу ҳолат кўкрак қафаси юқори ва пастки қисмининг кенгайиши билан ифодаланиб, ҳомиладор организмида сезиларли ўзгаришни вужудга келтирмайди. Бунинг натижасида ҳомиладорликда ўпканинг ҳажми кенглигича қолади ва ҳаво алмашинуви бирмунча ортади, Ҳомила катта, ҚОҒОНОҚ суви кўп ёки ҳомила биттадан ортиқ бўлган ҳоллардагина ҳомиладорликнинг охирги даврида нафас тезлашади ва ҳатто нафас қисиши каби ҳоллар юз беради.
Овқат ҳазм қилиш органларида бўладиган ўзгаришлар. Ҳомиладорликнинг биринчи ойларида овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти бузилади. Бундай ҳол юқорида айтиб ўтилганидек, вегетатив нерв системаси фаолияти бузилишидан келиб чиқади.
Ҳомиладор аёлнинг баъзан кўнгли айнайди, қайт қилади, сўлаги оқади, ичаклар атонияси, қабзият кузатилади, аёл баъзи овқатларни хуш кўрмайдиган бўлиб қолади. Бўр, кесак ва шунга ўхшаш истеъмол қилиб бўлмайдиган нарсаларни кўнгли тусайди. Бундай ҳолат ҳамма ҳомиладорларда ҳам бўлавермайди. Бош-қоронғилик деб аталадиган бундай ҳоллар 3—4 ой мобайнида йўқолади.
Сийдик чиқариш органларидаги ўзгаришлар. Ҳомиладорликда бошқа органлар каби буйракнинг вазифаси ҳам ортади. Буйрак организмда сув алмашинувини тартибга солувчи, она ва ҳомила организмидан ажралган алмашинув маҳсулотларини ташқарига чиқарувчи органдир. Ҳомиладорликда буйракнинг фильтрлаш хусусияти сусаяди, шу сабабли ҳомиладор аёл сийдигида кўпинча оз миқдорда қанд ва оқсил топилади, лекин бу патологик ҳолат ҳисобланмайди.
Сийдикда қанд пайдо бўлиши физиологик глюкозурия деб аталади. Агар сийдикда оқсил пайдо бўлса, бу ҳомиладорлик гестози бошланишидан дарак беради.
Download 34,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish