- мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб берилади; - - ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши таъминланади;
- - ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таяниб, конкрет-адресли ёндашув асосида янги ўқув йили арафасида муҳтож оилаларнинг 1-синфга борадиган болаларига дафтар, қалам ва бошқа канцелярия моллари олиб берилади;
- - “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига болалар кийим-бошлари ва ўйинчоқлар совға қилинади;
- Миссионерлар таълим тизимида ўз фаолиятини амалга оширишда алоҳида эътибор берадиган жиҳатлар
- - тил ва компьютер ўргатиш марказлари, ҳатто мактаб ёшигача бўлган болалар учун шу йўналишдаги ихтисослашган боғчалар очиш орқали ҳам ёшлар орасида тегишли тарғибот ташкил этилади
- Миссионерлик билан шуғулланаётган айрим диний ташкилотларнинг у ёки бу мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб бериш, ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши шаклида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиш ортида ҳам ғараз мақсадлар ётишини англаш қийин эмас.
- Миссионерлар тил ва компьютер ўргатиш марказлари, ҳатто мактаб ёшигача бўлган болалар учун ихтисослашган боғчалар очиш орқали ҳам ёшлар орасида тегишли тарғиботни ташкил этишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларини ёшликдан бир неча тилга ўргатиш, компьютер саводхонлигини оширишга бўлган интилиши ва ёшларда бундай соҳаларга бўлган қизиқишлардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилинаётганини кўриш мумкин. Миссионерлар бундай марказлар ва боғчаларда тил ва компьютер ўргатишни яхши йўлга қўйиш, пул тўловларини нисбатан арзон қилишга алоҳида эътибор берадилар. Аҳоли ўртасида ўз фаолиятлари ҳақида ижобий тасаввурни шакллантириш эса миссионерликни амалга ошириш учун ниқоб бўлиб хизмат қилади.
- Миссионерликда ўзбек мумтоз адабиёти ва ислом дини манбаларидан фойдаланишга уринишларнинг хусусиятлари
- Кишилар фаолиятига ғоявий мазмун бахш этиш, эътиқодий тарбияни амалга ошириш, инсон тафаккури ва дунёқарашини ўстириш ва ўзгартиришда бадиий адабиёт ўзига хос ўринни эгаллайди.
- “Адабиёт - атомдан кучли”, - деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. Ҳақиқатан ҳам шундай. Агар адабиёт эзгулик руҳи билан суғорилган бўлса баркамол шахсни тарбиялайди, жамият юксалишига хизмат қилади. У ёвузлик ва жаҳолатни тарғиб қилганда маънавий қашшоқликни келтириб чиқаради ва мажруҳ авлодни шакллантиради.
- Адабиётнинг ҳар бир йўналиши эътиқодий тарбияни амалга ошириш, у ёки бу ғоянинг тўғрилиги ва ҳаётийлигини асослашда ўзига хос имкониятларга эга. Шеьр қисқа ва оҳангдор ифода орқали кишилар ҳиссиётларини жумбушга келтирса, романлар, қиссаларда муайян ғоялар аста – секин сингдириб борилади. Бу каби хусусиятлар миссионерларнинг бадиий адабиёт намуналаридан ўз мақсадлари йўлида унда ҳам аксарият ҳолларда уларнинг мазмунини бузиб талқин қилган ҳолда фойдаланишга интилишини келтириб чиқармоқда.
- Бадиий адабиётимизда “талмеҳ санъати”, яъни жой, тарихий шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар номларини ўз фикрини ифода этиши учун бадиий тасвир воситаси сифатида ишлатишдан унумли фойдаланилган. Мумтоз шеъриятимизда шундай руҳда ёзилган ҳамда Исо ва Масиҳ номлари истифода этилган мисраларни етарлича топиш мумкин. Хусусан бундай намуналар буюк шоирларимиз ижодида кўплаб учрайди. Бундан асло улар христиан (насроний) динига эътиқод қўйганлар деган хулоса келиб чиқмайди. Аммо, бадиий адабиётимизга хос шундай нозик жиҳатлардан хабардор бўлган миссионерлар уларнинг христианликни тарғиб қилганликлари ҳақида гапирмоқдалар. Ушбу мисол ҳам миссионерларнинг ўз ниятларига эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмасликларини яна бир бор тасдиқлайди.
- Мусулмонларга “Иегово” Аллоҳнинг 99 исмидан бири, деган фикрни сингдиришга интилиш баробарида “Қуръон”нинг муқаддаслигини инкор этиш, унда изчиллик ва давомийлик йўқлигини, нотўғри маълумотлар ва зиддиятлар кўплигини “ёритиш” эса иеговочилар тарғибот йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, улар “Ислом таназзулга юз тутмоқда ва насронийлик барча миллатлар орасига кириб бормоқда”, деган қарашларни тарқатишга уринаётганликларини ҳам қайд этиш лозим
- Айни пайтда, “Иегово шоҳидлари” ўз “тушунтириш” ишларида кишилар кундалик ҳаётда дуч келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кўплигини гўёки, бугунги жамиятда оташпарастлик, бутпарастлик элементлари кўпайиб бораётгани билан боғламоқдалар. Уларнинг фикрича, кишиларнинг “Иегово шоҳидлари” таълимотини қабул қилиши юзага келган вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона ва энг тўғри йўли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |