Режа: Маркетинг тизимининг асосий босқичлари. Маркетингни таркибий элементлари ва стратегик масалалари. Маркетинг мутахассислари тадбирлари. Реклама стратегияси ва уни бозорда ҳаракат қилиш усули. Рекламани уюштириш



Download 103 Kb.
bet5/6
Sana18.03.2022
Hajmi103 Kb.
#499704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1406023936 57465

5.6 Рекламани уюштириш.


Реклама қандай бўлиши керак? Фирма реклама қилувчига кенг шароит яратиб беради. Реклама ™қуроллари» -бу рекламанинг ўлчами, ранги, шакли, мазмуни ва услубидир.
Рекламани хоҳлаган тарзда қилиш мумкин деб ўйлаш нотўғридир. Реклама бизнесида ҳам ўзининг сир-асрори ва қонун-қоидалари мавжуддир. Яхши реклама истеъмолчининг ҳаракатини тушунган ҳолда яратилади. Реклама шундай қилиниши керакки, бунда истеъмолчида қизиқиш уйғонсин ва натижада у бирор янги нарсани билиб олганлигини ҳис қилсин.
Реклама ростгўй бўлиши керак. Истеъмолчига ҳеч қачон сифатсиз товарни реклама қилмаслик керак. Акс ҳолда фирма ишончини йўқотади.
Реклама бошқа фирмаларга нисбатан адолатли бўлиши керак. Бошқа фирма маҳсулотини ёмонлаб ўз товарини мақташи асло мумкин эмас.
Товарни реклама қилишда унинг матнини яхши туза билиш жуда катта аҳамиятга эга.
Реклама қандай вазифани бажаради? Реклама истеъмолчиларни янги пайдо бўлган товарга жалб қилиш, нархларнинг ўзгариши билан таништириш, фирманинг қўшимча хизматлари ҳақида маълумот бериш каби вазифаларни бажаради.
Рекламага қанча маблағ сарфлаш керак? Бу савол маркетингнинг энг қийин масалаларидан биттасидир. Гап шундаки, рекламанинг самарадорлиги билан унга кетган харажат орасидаги боғланишни аниқлаш жуда қийин бўлади. Рекламага сарфланган маблағни ошиши билан талабнинг қанчалик катталашишини тушуниш жуда қийин. Бундай текширувни ташкил қилишнинг ўзи ҳам анча қийин ва қўшимча маблағ талаб қилади.
Рекламага кетадиган маблағ қиймати реклама воситасига ҳам боғлиқ бўлади. Фирма ўз мақсадига эришиш учун ҳамда харажатлар кўпайиб кетмаслиги учун ўз рекламасини қандай оралиқда чиқиб туришини ҳам белгилаб қўйиши керак.
Ҳар хил фирмалар рекламага кетадиган харажатни ҳар хил аниқлайди. Бир хил фирмалар рекламага қанча имконияти етса, шунча сарфлайди. Бошқа фирма реклама учун олдин тушган фойданинг маълум фоизи миқдорида маблағ ажратади.
Қандай реклама қилиш керак? Реклама воситалари жуда кўп ва хилма-хилдир, булар газета ва журналлардаги, радио ва телевидениедаги эълонлар, рекламали устунлар, плакатлар, сувенирлар, календарлар, каталоглар ва маълумотномалар. Реклама воситаларини танлашда реклама кимларга мўлжалланганлигини эътиборга олиш лозим. Ёшларга қаратилган рекламалар телевидение орқали берилганда самарали бўлса, кекса ёшдаги одамларга мўлжалланган рекламаларни газеталарда эълон қилиш фойдалидир. Баъзи товарларни, масалан кийим-кечакларни журнал ва каталогларда реклама қилиш фойдали бўлса, бошқа баъзиларини, масалан, янги қўшиқлар ёзилган компакт дискларни радио ва телевидение орқали реклама қилиш мақсадга мувофиқдир.



Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish