Мактабгача тарбия муассасасида нутқини ривожлантиришга доир ишлар тизими
Режа:
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш қонуниятлари.
«Болажон» таянч дастурида болалар нутқини ривожлантиришнинг илмий асоси.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш қонуниятлари.
Маълумки, боланинг нутқи тил қонуниятларига тўғри амал қилиш, катталар нутқини идрок этиш ва ўзининг ижодий фаоллиги натижасида ривожланади.
Шундай қилиб, тил ва нутқ мактабгача катта ёшдаги боланинг психологик ривожланиши ҳамда даставвал хотираси, фикрлаши, идрок этиши, ҳиссиёти ва эҳтиросини таъминлайдиган иккита муҳим воситадир.
Биринчи қонуният: Она тилидаги нутқни идрок этиш қобилияти бола нутқ органлари мускулларининг машқ қилдирилишига боғлиқ (шунинг учун ҳам сўз, ибора ва гапларни талаффуз этишни такомиллаштириш учун нутқ органларини машқ қилдиришга етарли даражада эътибор бермоқ муҳимдир).
Иккинчи қонуният: Нутқ маъносини тушуниш бола томонидан нутқнинг лекцик ва грамматик қонуниятларининг ўзлаштирилишига боғлиқ.
Учинчи қонуният: Нутқ ифодалилигини ўзлаштириш болада фонетика, лекцика ва грамматиканинг ифода воситаларини тушунишга бўлган мойилликка боғлиқ (мактабгача катта ёшдаги болаларни нутқ ифодалилигини тушунишга ўргатиш ҳамда бу ҳиссиётларнинг бола томонидан ўзлаштирилишига эришиш лозим).
Тўртинчи қонуният: Нутқни бойитиш, аввало, нутқ кўникмаларини такомиллаштиришга боғлиқ (агар олдинги ёш босқичида мактабгача катта ёшдаги бола нутқини шакллантириш муваффақиятли бўлган бўлса, ундан кейинги нутқни бойитиш жараёни ҳамда уни ўзлаштириш осон ва тез боради). Бундан ташқари, тадқиқотчилар томонидан нутқни бойитиш жадаллиги тилни ҳис этиш, билиш имкониятлари (сезиш, хотира, идрок қилиш, фикрлаш), ирода кучининг ривожланишига ҳам боғлиқ.
Бешинчи қонуният: Нутқ меъёрларини ўзлаштириш тилни ҳис этишнинг ривожланишига
Маълумки, таълимда бирор-бир ютуққа эришиш тарбияга боғлиқ. Шунинг учун ҳам мактабгача ёшдаги болаларнинг маданий хулқ-одатларини шакллантиришга муайян даражада эътибор бериш лозим. Уларда яхшилик, камтарлик, адолатлилик, виждонлилик тўғрисидаги ахлоқий тасаввурларни таркиб топтириш керак. Нутқни самаралироқ ривожлантириш мақсадида болаларнинг теварак-атроф объектлари (кишиларнинг ҳаёти ва меҳнати, ҳайвонлар, ўсимликлар олами, сув ости дунёси) тўғрисидаги тасаввурларини аниқлаш ва изчил, режали тарзда кенгайтира бориш талаб этилади. Нутқни ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш режасида нафақат теваракатроф объектлари устида оддий кузатишлар (мушоҳадалар) учун, балки уларни ўрганиш учун ҳам сайрлар, саёҳатлар ўтказиш муҳимдир. Шу ўринда теварак-атроф объектларини ўрганишда нималарга эришиш мумкинлигини аниқлаб олишимиз лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, нутқ ўстиришга оид теварак-атроф манбаларининг ўзини гуруҳлаштириш тақозо этилади. (2жадвал)
Теварак-атрофни ўрганишда (тарбиячилар ёки ота-оналар томонидан) болалар шунчаки кузатмасликлари, балки предметларни уларнинг қисмлари, элементларини кўриб, жараёнлар, ҳодисаларни идрок эта бориб, улар тўғрисида мулоҳаза юритишлари ҳам лозим. Бунга эришиш учун тарбиячи олдига қиёслаш, таққослаш, ажратиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва бошқа шу каби усуллардан фойдаланиш вазифаси қўйилади. Бундан ташқари, ўрганиш жараёнида) мактабгача катта ёшдаги болаларни меҳнатнинг улар учун қулай бўлган турлари (ариқчаларни тозалаш, дарахтлар тагини юмшатиш, гулларни парвариш қилиш)га жалб қилиш муҳимдир. Бундай ёндашув шу билан боғлиқки, инсон бирон нарсани ўз қўли билан бажарса, уни кўпроқ ва тўлароқ эсда сақлайди. Мазкур усул билан мактабгача катта ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқидаги камчиликлар нарса-предметларнинг номларини сўзма-сўз ва эслаш орқали тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |