Музлаткичларни дезинфикцияси ва дератизатцияси
Музлатгич камералари бир йилда 2 марта профилактик дезинфикция қилинади. Агар сақланаётган махсулотларда моғорланиш аниқланса унда мажбурий дезинфикция ишлари ўтказилади. Бунинг учун камералар иситилиб тўлиқ механик тозаланади, деворлар оқланади, пол ва темир жихозлар иссиқ “NaOH” эритмаси билан ювилади.
Дезинфикция учун 2% хлорли антисептол, формалинли 1% “NaOH” эритмаси аралашмаси, темир сульфатни “NaOH” билан аралашмасини 5% эритмаси ва бошқалар ишлатилади. Кемирувчилар махсулотларни товар кўринишини бузиб, уларга ҳар хил антропозооноз касалликларини қўзғатувчиларини юқтиради. Шунинг учун музлаткични бутун ҳудудда дератизация ишлари олиб борилади.
Музлаткичларни 2 хили бўлиб,булар механизациялашган ва механизациялашмаган.
Механизациялашмаган музлатгичларда музларни эриши ҳисобидан камералар ва махсулот, яхлатилади ва музлатилади.
Гўштни юқори ҳароратда консервациялаш
Гўшт махсулотларини юқори ҳароратда консервациялашни асосий махсулоти, гўшт консервалари. Консерва тайёрлаш учун соғлом мол гўшти ишлатилади. Бунда биринчи гўшт обвалка килинади, яъни суякдан ажратилади. 2-жиловка қилинади, яъни гўштдан ёғи фацияси, пай тўқималари ажратилади. Тозаланган гўшт кейин бўлакларга бўлиниб,консерва қутиларига жойлаштирилади. Бунинг учун текис тунукалардан консерва банкалари ясалади, тунукани икки томони ҳам занглааслиги учун калай билан қопланган бўлиши керак.
Консерва тайёрлаш технологияси
Банкаларга гўшт бўлаклари ва қўшимчалар яъни ёғ, пиёз, ош тузи, дафна япроғи, қора мурч зич қилиб жойлаштирилади, ундан сўнг банканинг ичидаги ҳаво чиқарилади шўрва солинади, сўнг оғзи ёпилади, ёпилгандан сўнг уларни ёпилишини 80-850С ҳароратдаги сувли ваннага текширилади. Агар очиқлари бўлса ваннада ҳаво пуфакчалари чиқади ва очиқ банкалар олиниб қайта ёпилади. Ёпилган банкалар металдан ясалагн тур корзинкаларга тахланиб стереллаш учун юборилади. Стериллаш махсус автоклавларда 1000Сда амалга оширилади. Стериллашдан сўнг банкалар совутилади, совутишдан олдин банкалар қайта текширилади бунда яхши ёпилмаган банкалар ажратилиб ичидаги махсулотидан гўшт паштети тайёрланади.
Совутиш 2 хил усулда ўтказилади: суний усул совуқ сувда, табиий усул 4-6 соат очиқ ҳавода. Бундан сўнг текширишдан ўтказилган консервалар 37-380Сда термостатга қуйилади ва 20 сутка сақланади. Агар тирик микроорганизмлар қолган бўлса,банка ичида газ ҳосил бўлиб “Бомбаж”сабабчи бўлади.
Термостатда сақлангандан сўнг 10 кун ўтгач консервалар қайтадан навларга ажратилади ва тайёрлашдаги охирги босқич ёрлиқ ёпиштирилади. Ёрлиқда консерва ишлаб чиқариш вақти, жойи,санаси ва сменаси кўрстилади. Консерваларни икки йилгача сақлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |