Режа: Кириш Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши



Download 238,5 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi238,5 Kb.
#234728
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши ва бандликни таъминлаш йўналишлари.

Ўртача муддатли истиқболда (2019-2025 йиллар)
1. Ижтимоий кафолатлар тақдим этиш тизимини такомиллаштириш ва аҳолининг барча кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламларига аниқ мақсадда ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш учун ижтимоий регистр жорий этиш.
2. Мавжуд ижтимоий нафақаларни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштириш мақсадида даромади даражаси паст бўлган оилалар учун бундай нафақаларни ягона мақсадли пул тўловига бирлаштириш.
3. Миллий қонун ҳужжатларини оналар ва болаларни ҳимоя қилишга доир халқаро нормалар ва ХМТ конвенцияларига мувофиқлаштириш.
4. Имкониятлари чекланган инсонларни жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун тўсиқсиз муҳит яратиш.
5. Ижтимоий тараққиёт тармоқларида ижтимоий стандартлар жорий этиш, шу жумладан, энг кам даромадлар, истеъмол, уй-жой билан таъминлаш каби соҳаларда давлат ижтимоий кафолатларини таъминлаш.
6. Пенсия таъминотининг жамланма тизимига ўтишга ва пенсиялар миқдорини изчил оширишга қаратилган пенсия тизимини ислоҳ қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш.
Узоқ муддатли истиқболда (2030 йилгача)
7. Ижтимоий-демографик тенденциялардан келиб чиқиб, пенсия тизимини ислоҳ қилиш, пенсионерлар ва ногиронлар, катта авлодни улар эҳтиёжларини ҳисобга олиб ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш.
8. Ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш ва жойлаштиришда ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатишда энг замонавий инновацион ҳамда рақамли технологиялардан, ресурс тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш.
9. Турмуш даражасини оширишнинг муҳим кўрсаткичларини мунтазам татбиқ этиш мақсадида Барқарор тараққиёт мақсадлари турмуш даражасини мониторинг қилишнинг муваффақиятли тизими учун жиддий омил бўлиши мумкин, бу эса сиёсат ишлаб чиқувчилар учун фойдали бўлади ва маълумотлар манбаларини кенгайтиради, шу орқали уларнинг сифати ва мақбуллигини яхшилайди.
10. Бизнес соҳалари, истеъмолчилар учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини ва интерактив хизматларни жорий этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш.
Белгиланган устуворликларнинг амалга оширилиши белгиланган мақсадли параметрларга эришиш имконини беради ва истиқболда аҳоли даромадлари ва истеъмоли даражасини ўртача ривожланган мамлакатлар даражасига ҳамда тузилмасига яқинлаштиради.
Истиқболда ижтимоий сиёсат нафақат аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламларининг иш ҳақи ва мақсадли ижтимоий ҳимоясини реал ошириш учун шарт-шароит яратиш орқали, балки уларни иқтисодий фаолиятга фаол жалб қилиш учун уларга имкониятлар бериш асосида амалга оширилади.
Кўриб чиқилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иш ҳақи даражасини ошириш ва аҳоли даромадлари бўйича табақаланишни камайтириш, аҳолининг энг кам таъминланган гуруҳлари учун пенсия ва ижтимоий трансфертларни ошириш имконини беради.
Натижада ижтимоий барқарорликнинг ва бозор ислоҳотлари ижтимоий базасини кенгайтиришнинг кафолати сифатида ўрта синф кенгаяди. Жон бошига тўғри келадиган даромаднинг кўпайиши, истеъмол таркибининг яхшиланиши, аҳолининг барча коммунал хизматлар кўрсатиладиган уй-жой билан таъминланганлиги, таълим даражаси ошиши ва аҳоли саломатлиги яхшиланиши ўрта синф ўсиши белгилари бўлади. Кичик бизнес корхоналарини иш билан бандлигни таъминлашдаги аҳамияти. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш янги иш ўринларини яратиш, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини ошириш ва бюджетга солиқ тушумларини кўпайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев “Бизнинг муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади” деб таъкидлаб ўтди. Мамлакатимизда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, кичик бизнес фаолияти самарадорлигини ошириш, кичик бизнес учун қулай ишчан муҳитни яратиш, тартибга солишнинг пул-кредит механизмларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлaрини ярaтиш вa aҳoли фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Барча тараққий этган давлатлар каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар баъзаси яратилди. Бу қонунлар, Президент Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ўз ичига олувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига бевосита кўмак берувчи, уни қўллабқувватловчи махсус қўмиталар ва идоралар тузилди:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш;
– Олий Мажлиснинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси;
– Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси каби махсус идоралар, Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд, суғурта ташкилотлари ташкил этилди.
Тадбиркорларни солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоботларини топшириш тизими соддалаштирилди. Тадбиркорларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини оширишга қаратилган шарт шароитлар ва имкониятлар яратилди. Имтиёзли ва микрокредитлар бериш ҳамда бошланғич капитални шакллантириш учун маблағ ажратиш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллабқувватлаш кўлами ҳам кенгайтириб борилди. Солиққа тортиш соҳасида ҳам кенг имтиёзлар қўлланилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун касбий таълим тизими, ахборот коммуникацион тизим ривожлантирилди. Бугунги кунда хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қонуний-ҳуқуқий базаси тубдан янгиланди. Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда судларнинг роли оширилди, назорат органларининг хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қўллайдиган айрим ваколатлари судларга ўтказилди. Рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш ишлари соддалаштирилди. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу соҳа фаолиятини рағбатлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишига ҳақли мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”, деб ёзиб қўйилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти хусусий мулк билан боғлиқ бўлиб, мулкка эгалик қилиш (мулкдорлик ҳуқуқининг мулк эгаси қўлида сақланиб туриши), ундан фойдаланиш (мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олиш), уни тасарруф этиш (мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал этиш) қонун билан кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тадбиркорлик ҳам иқтисодий фаолият тури сифатида таҳлил қилиниб, 53-моддада қуйидагича баён этилган: “Давлат истеъмолчинниг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг нормаларида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ва кафолатланиши мустаҳкамланган. Жумладан, кодекснинг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкига ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848- сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ҳамда 2017 йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлашга хизмат қилади. Олиб борилган изчил сиёсат натижасида охирги беш йил мобайнида ўртача йилига 950 мингдан зиёд иш ўринлари яратилиб, 2018 йилда республикамиз да 1 млн. га яқин иш ўринлари ташкил этилди. Уларнинг 60% и қишлоқ жойларда яратилди. Таълим муассасаларининг 600 мингдан зиёд битирувчиси иш билан таъминланди. Ўзбекистонда 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури қабул қилинган бўлиб, унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш, корхоналарни кенгайтириш;
– кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш ва якка тадбиркорликни ривожлантириш; – касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш; – ишлаб чиқариш, бозор ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
– фермер ва деҳқон хўжаликлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш;
– ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш.
Ўзбекистонда 2018 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига биноан жами 987,5 минг янги иш ўринлари яратилди. Янги иш ўринларининг 73,5% и кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28%дан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди. Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари ижобий томонга кескин ўзгармоқда Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, 2018 йилда мамлакатимизда жами 987.5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилган бўлса, шундан қарийб 725.9 мингги кичик бизнес хиссасига тўғри келган. 2019 й.да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида мамлакатимиз иқтисодиётида банд бўлган жами аҳолининг 78% и фаолият кўрсатди. Шу билан бирга, мамлакат меҳнат бозори ривожланишида қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улардан энг муҳими меҳнат ресурсларининг салмоқли қисмини ташкил этувчи ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш муаммосидир. Меҳнат бозорида ёшлар гуруҳининг бошқа гуруҳларга қараганда бетакрорлиги шундаки, айнан ёшлар меҳнат бозорига илк бора кириб борадилар. Улар мобил янгиликка тез ўрганувчан, ўз кучига ишонувчан, лекин ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида бажарилаётган ишлардаги хатоликлар ва камчиликлар уларнинг соҳаларига мос иш топишлари учун етарли иш ҳақи билан таъминланмасликларига олиб келади. Ҳозирги даврда бу борада бир қанча муаммолар мавжуд, жумладан:
– кўпчилик ёшлар ўзлари ҳали қандай фирма ёки компанияда ишлашни хоҳлашларини кўз олдиларига келтира олмайдилар, яъни қандай ишни танлашни аниқ билмайдилар;
– ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош эмаслиги натижасида иш берувчилар уларни ёллашни хоҳламайдилар, кўпинча улар камида 3 йиллик иш стажига эга бўлганларни ишга олишни хоҳлайдилар.
Бу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлда қабул қилган “Таълим муассасаларининг битирувчиларини табиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Кичик бизнес қўшимча иш ўринларини нафақат яратади, уларнинг пайдо бўлишини бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлайди, балки меҳнат бозорида юқори рақобат бардошликка эга бўлмаган фуқароларни ҳам меҳнат фаолиятига жалб этган ҳолда ишбилармонлик майдонини кенгайтиради ҳам. Кичик корхоналардаги нисбатан “эгилувчанроқ” меҳнат шароитлари (иш вақти стандарт тартиблари) уларни ишчилар учун жозибадор қилади. Бозор конъюнктураси ўзгаришларига пухта мослашган ҳолда кичик тадбиркорлар инвестиция жараёнининг иштирокчилари бўлиб қоладилар, ишчи кучининг сифат жиҳатдан яхшиланишига ёрдам берадилар, янги технологиялар негизида иш ўринларини шакллантирадилар. Республика ҳудудида ижтимоий-ишбилармонлик марказларини тузиш ғоясини амалга оширишда Канада, АҚШ, Буюк Британия “шаҳар жамоаларининг келажаги” лойиҳасини ҳудудий бандлик хизмати ишининг асосига қўйиш мақсадга мувофиқ. Канада моделидан фойдаланиб, маҳаллий жамоаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлайдиган, аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган тадбиркорларнинг яшовчан тизими ишлаб чиқилиши керак. “Шаҳар жамоаларининг келажаги” лойиҳасининг рационал жиҳати шундаки, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган тадбирлар марказда эмас, балки жойларда режалаштирилади ва амалга оширилади; улар инсоннинг эҳтиёжларига максимал яқинлаштирилган жамоаларни техник-услубий ва молиявий (қайтаришлик асосида) қўллаб-қувватлаш орқали ишбилармонликни ривожлантириш ва уни тўхтатиб турувчи омилларни бартараф қилиш бўйича режаларни ишлаб чиқадилар. Бу дастурий тадбирлар амалдаги ва янгидан пайдо бўлган янги кичик корхоналарнинг муваффақиятли ишлаши учун қулай шароитларни таъминлашга қаратилган. Бу эса янги иш ўринларининг яратилишига, бюджет тушумларининг кўпайишига, маҳаллий бозорларнинг миллий товарлар билан тўлдирилишига олиб келади. Республика худудларининг кичик тадбиркорлик бўйича маъмурияти мувофиқлаштирувчи кенгаши дастур тадбирларининг бажарилиши устидан назорат ва мувофиқлаштиришни амалга оширади. Ихтисослашган лизинг компаниялари эса ишлаб чиқариш соҳасига мўлжалланган кичик тадбиркорлик объектларини ривожлантирадилар. Қўйилган мақсадларга эришиш катта маблағларни талаб қилиб, уларни давлат ва минтақавий бюджетлар доим ҳам ажратиш ҳолатида бўлмайдилар. Шу сабабли қўшимча маблағлар жалб қилиниши зарур. Республикада кичик тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш учун махсус инновацион ва кафолат фондлари тузилмоқда. Кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий агентликлар таъсис этилган бўлиб, унинг зиммасига иқтисодиёт мазкур соҳасини инвестиция билан таъминлаш вазифаси юклатилган. Бозор иқтисодиёти ва кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун малакали кадрларни тайёрлашнинг кенг кўламли дастурлари амалга оширилмоқда. Уни амалга ошириш йилларида республика ҳудудларида ўз филиалларига эга бўлган ўқув-ишбилармонлик марказларини тузиш зарур. Марказлар бандлик марказлари ва маҳаллий маъмуриятлар билан, кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш минтақавий ва маҳаллий жамғармалари билан ҳамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқ. Ўқув-ишбилармонлик марказлари бандлик марказлари буюртмаси бўйича ўз ишини очишни хоҳловчи ишсиз фуқароларни ўқитади, кичик бизнес соҳаси учун ўқитувчилар ва маслаҳатчиларни тайёрлайди, инвестиция дастурларини амалга ошириш услубиятини ишлаб чиқадилар.
Замонавий бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида етишиб чиқаѐтган кадрларни ўз эгаллаган соҳалари бўйича бандлигини таъмин-лашда қатор муаммолар кузатилмоқда. Шунингдек, қайд этиш лозимки, интеллектуал ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам вужудга келмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш орқали кадрлар бандлигини янгича замонавий усулда таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат бозори муносабатларини самарали ошириш зарурияти юзага келди. Лекин, бундай масалаларни ҳал қилиш бирмунча мураккаб жараён ҳисобланиб, ижтимоий меҳнат соҳасида муаммолар, жумладан алоҳида корхоналарнинг ёпилиши, ишчи кучига бўлган талаб-таклиф нисбатининг ўзгариши, айрим соҳа-тармоқлардаги таркибий ўзгаришлар, ишчи кучига тўланадиган иш ҳақи даражасининг ҳаддан ташқари пастлиги, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошириш ва бошқа қатор муносабатлар натижасида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишни мураккаблаштирмоқда. Бу борада мамлакатимизда меҳнат бозорини шакллантириш жараёнида ―Аҳолининг иш билан бандлиги тўғрисидаги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси муҳим ҳуқуқий база ҳисобланади. Мазкур норматив қонун ҳужжатлари ишсизлик, иш билан бандлик шаклини танлаш ҳуқуқи, ишсизликдан ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари эътироф этилган. Мазкур норматив меъёрий ҳужжатлар аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Аммо, келтириб ўтилган қонун ва кодексда белгиланган кафолатга қарамай 2017 йилда ―Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ѐки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаби иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ. Ушбу келтириб ўтилган ҳолат мамлакатимизда меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Шунинг билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда ―Навбатдаги муҳим вазифа - бу бандлик масаласини ҳал қилишнинг бутун тизимини тубдан ўзгартириш бўйича комплекс раҳбарияти, ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари шахсий масъулиятини оширишдан иборат. Ҳозирги кунда замонавий бозор иқтисодиёти ва инновацион иқтисодиётини шакллантириш шароитида мамлакатимизда олиб борилаётган инвестиция сиёсати ҳамда тармоқлардаги инновацияларга асосланган иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш ҳамда иқтисодиётнинг локомативи ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар янгича қараш ва технологияларни чуқур тушуниб етадиган интеллектуал мулк салоҳияти юқори бўлган ишчи кучига бўлган талаб ошиб бормоқда. Шунинг учун мутахассисларни ижтимоий ҳимояланган ва ўз ишидан қониқиш оладиган меҳнат билан бандлигини таъминлаш соҳасида давлатнинг меҳнат билан бандлик соҳасида янгича йўналишда тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Умуман олганда юқорида келтирилган ҳолатлар ва мамлакатимизни замонавий шарт-шароитларга мос ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққиётини белгилашда мутахассис кадрлар меҳнат бозорида самарали бандлигини таъминлаш ҳамда тартибга солиш механизмларини назарий ва методологик жиҳатдан тадқиқ этишни тақозо этади.
Охирги йилларда замонавий бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича кўплаб хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётида бозор муносабатларининг босқичма-босқич жорий этила бориши, у билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни мустақил ҳал этиш имкони пайдо бўлганлиги ва бошқа хусусларида ўз аксини топмокда. Бу жараёнлар орасида меҳнат бозорини самарали шаклланиши ва фаолият кўрсатиши алоҳида ўрин эгаллайди. Бу масалага мукаммал ёндашишдан аввал, меҳнат бозорининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, унинг моҳиятини очиқроқ баён этмоқ ўринли бўлади. Бозор айрим товарлар ва хизматларга талаб билан мурожаат қилувчи харидорлар ва таклиф асосида етказиб берувчи сотувчиларни бир-бирига қушадиган институт ёки механизмдир. Хом-ашё, материаллар, ёқилғи, тайёр маҳсулот, қимматли қоғозлар, пул (кредит) бозорлари бир-биридан фарқланади.
Бозорлар орасида меҳнат бозори алоҳида ўрин тутади. Бозор иқтисодиётининг ажралмас ва муҳим таркибий қисми — меҳнат бозоридир. Айнан меҳнат бозори орқали ғоят муҳим миллий ресурс бўлган меҳнат минтақалар, тармоқлар, фирмалар ва касблар бўйича тақсимланади. Шу бозорда унинг баҳоси ҳам белгиланади.
Меҳнат бозори иш билан бандликни тартибга солишда фаол рол ўйнайди. Меҳнат бозорида асосий миллий ресурс — ишчи кучи шаклланади ҳамда корхоналар, тармоқлар ва минтақалар бўйича тақсимланади. Меҳнат бозори иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлигини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига жалб этилишини таъминлайди. У ходимнинг ўзи учун янада мосроқ иш жойига ўтишини енгиллаштиради. Меҳнат бозори орқали корхоналар зарур микдорда ва талаб қилинган сифатга эга ишчи кучи билан таъминланади. Меҳнат бозори қандай кадрлар, мутахассислар, касбларга талаб борлигини, улардан қандайлари ортиқчалигини кўрсатади.
Меҳнат бозорида рақобатнинг мавжуд бўлиши, бир томондан, ёлланма ходимлар ўз профессионал маҳоратини ўстириши ва кенгайтиришини, малакасини оширишини рағбатлантиради, иккинчи томондан, иш берувчиларни қулай меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шароитларини яратиш ҳамда сақлаб туришга ундайди.
"Меҳнат бозори" тушунчаси бўйича турли хил нуқтаи назарлар мавжуддир. Баъзи бирлари меҳнат бозорини иш ҳақи ва даромадларнинг эркин ҳаракати орқали ишчи кучининг таклифи ва меҳнатга бўлган талабини ўз-ўзидан тартибга солиниш механизми каби аниқлайдилар. Бошқаларнинг фикрига кўра эса, меҳнат бозори ёлланиб ишлашни хоҳловчилар ва иш берувчилар эҳтиёжини келишилган воситачи орқали талаб ва таклифини қондириш учун шароит яратади ва ишчи кучини олди-сотди жараёнини бевосита тартибга солиб турмайди, деб тушунтирадилар. Меҳнат бозори - бу мулкчилик субъекти, ишчи кучи ва иш жойи таклифининг нисбати ва тузилишини, ишловчига ва ёлланиб ишланадиган ишга талаб ҳажмини шакллантира бориб, ишлаб чиқариш омилларига (меҳнат воситалари ва ишчи кучи) ўзаро таъсир этадиган динамик тизимдир.
Меҳнат бозори ҳамда бандлик соҳасида гендер тенглиги эркаклар ва аёлларга мазкур бозор тақдим этадиган барча имкониятлардан (умуман олганда, маош тўланадиган меҳнат соҳасига, фаолиятнинг барча турларига, турли кўринишдаги иш жойларига ва бошқалардан) тенг фойдаланишларини таъминлашни кўзда тутади. Бунда, гендер тенглиги – фақатгина адолат масаласи ҳам, инсон ҳуқуқларига риоя қилишга тегишли бўлган муаммо ҳам эмаслигини ёдда тутиш зарур.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жинсларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашда ижобий ўзгаришлар юз берди, аёлларнинг аҳволи яхшиланди ва уларнинг ҳуқуқлари кенгайди. Мавжуд меъёрийҳуқуқий база эркаклар ва аёлларга меҳнат бозори тақдим этаётган барча имкониятлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларни кафолатлайди. Шунга қарамай, бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатнинг меҳнат бозорида гендер тенглигини таъминлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бунда, ҳатто расман кузатилаётган гендер тафовутлар, агарда улар турли жинсдаги ишчиларнинг имкониятларини чекланишнинг оқибати бўлмаса, эркак ва аёлларнинг бандлик соҳасида тунг ҳуқуқли бўлмаган ҳолатига гувоҳлик сифатида автоматик тарзда кўриб чиқилмаслиги лозим. Аёллар Ўзбекистондаги ишчи кучининг 47% га яқинини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, аёллар меҳнат бозорида камроқ иштирок этишади: уларнинг иқтисодий фаоллик даражаси 4 эркакларнинг айни кўрсаткичидан 8,3% га паст (аёлларники 68,2%, эркакларники 76,5%), бандлик даражаси эса 9,1% га паст (аёлларники 64%, эркакларники 73%). Шу билан бир вақтда аёлларнинг иқтисодий нофаоллиги эркакларнинг шу кўрсаткичидан 17,5% га юқори (аёлларники 33,9%, эркакларники 16,3%). Аёллар рўйхатга олинган ишсизларнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. Масалан, 2010 йилда улар расмий тан олинган ишсизларнинг умумий сонининг 68,1% ини ташкил қилган. Аёллар ва эркаклар турли тармоқ ва мутахассисликларда машғул, меҳнат бозорида гендер фарқланиши мавжуд. Аёллар иқтисодиётнинг соғлиқни сақлаш, спорт ва улар барча банд бўлганларнинг 75% ини ташкил қиладиган ижтимоий таъминот, шунингдек ишчиларнинг 2/3 қисми аёлларни ташкил қилган таълим, маданият, санъат ва фанни бирлаштирувчи соҳаларда фаолият кўрстадилар. Асосан эркаклар ишлайдиган қурилиш, транспорт ва алоқа каби тармоқларда аёллар нинг улуши мос равишда11,1% ва 15,5% ни ташкил қилади. Юқорида келтирилган далиллар гендер номутаносиблигига олиб келувчи ижтимоий, иқтисодий, институционал жараёнларни чуқур мажмуавий таҳлил қилиш зарурлигидан далолат беради.
Мавзунинг мақсади – аёллар ва эркакларнинг Ўзбекистон меҳнат бозоридаги мавжуд ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда аёлларнинг меҳнат имкониятларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида бандлик соҳасидаги сиёсатнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- Ўзбекистон меҳнат бозоридаги вазиятнинг гендер таҳлилини ўтказиш;
- Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозоридаги гендер тенглигини шакллантиришдаги институционал муҳитни баҳолаш;
- Ўзбекистонда бандлик сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнининг гендер таҳлили;
- Ўзбекистонда халқаро тажрибадан фойдаланиш имкониятлари аниқлаш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги давлат сиёсатидаги мажмуавий гендер ёндашувни жорий қилиш, ҳамда бандликка кўмаклашишнинг махсус воситалари ва аёлларнинг таълим даражасини ошириш имкониятларини очиб бериш;
- аёллар ва эркаклар учун тенг шароитлар ва кўрсаткичларни яратиш учун бандлик сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ўзбекистонда ҳар йили ишлаб чиқиладиган иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш (бандлик) дастурлари давлат бандлик сиёсатининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Мазкур дастурлар республиканинг алоҳида олинган туманлари (шаҳарлари) даражасида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, бунинг учун ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари бошқарадиган ишчи комиссия яратилади. Ишчи гуруҳга, шунингдек, иқтисодиёт, статистика, бандликка кўмаклашиш марказларининг туман бўлимлари, ҳамда дастур доирасида иш ўринлари яратаётган корхона ва ташкилотларга кредит ресурсларини берувчи банкларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киради. Ундан сўнг бандлик дастурининг туман лойиҳалари вилоят хокимиятларининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий бош бошқармаларига юборилади. Бу ерда, мазкур лойиҳалар асосида, хокимиятларнинг тегишли бошқармалари ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда вилоятнинг бандлик дастурлари ишлаб чиқилади, улар кейинчалик Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Бандликнинг минтақавий дастурлари ишга таклиф қилиш ва меҳнатга талабларни сон жиҳатдан тавсифини берувчи параметрлар рўйхатини ўзига жамлайди.
Ишга таклиф қилиш ёки иш ўринларига талабни баҳолаш дастурини уни амалга ошириш йилида аниқланади, аҳолининг қуйидаги ижтимоийиқтисодий гуруҳларининг кутилма сонини аниқлаш йўли билан чоракларга тақсимланади:
1. Меҳнат бозорига биринчи марта кираётган одамлар:
1.1. Умумтаълим мактаблари битирувчилари;
1.2. Академик лицейлар битирувчилари;
1.3. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари;
1.4. Олий ўқув юртлари битирувчилари.
2. Бўшатилган хизматчилар:
2.1. Аграр сектордан бўшатилган хизматчилар;
2.2. Иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар натижасида бўшатилган хизматчилар;
2.3. Хусусийлаштириш жараёнлари натижасида бўшатилган хизматчилар;
2.4. Норентабел бўлган (жумладан, банкрот бўлган) корхоналарнинг ёпилиши натижасида бўшатилган хизматчилар.
3. Жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар.
4. Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар.
5. Иш билан банд бўлмаган иқтисодий фаол аҳоли, шу жумладан, ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган шахслар.
Бандлик дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда янги иш ўринларини яратиш орқали меҳнатга бўлган талабга таъсир кўрсатиш кўзда тутилади. Бу ҳолатда инқирозга қарши кураш дастури, инвестиция дастури, маҳаллийлаштириш дастури, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқда турар-жой қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий дастурлари доирасида янги иш ўринларини яратиш назарда тутиладиган минтақаларнинг индустриал салоҳиятини ошириш дастурлари каби давлат томонидан амалга оширилаётган мақсадли дастурлар эътиборга олинади.
Бандлик дастурларида иш ўринлари яратиладиган қуйидаги йўналишлар ажратиб кўрсатилади:
1. Янги йирик иншоотларни фойдаланишга топшириш, амалдаги корхоналарни таъмирлаш ва кенгайтириш.
2. Қуйидаги соҳаларда:
2.1. Саноатда;
2.2. Турар-жойларни қуриш ва таъмирлашда;
2.3. Иқтисодиётнинг бошқа секторларида кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш.
3. Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш.
4. Касаначиликнинг барча шаклларини ривожлантириш:
4.1. Шу жумладан, меҳнат шартномалари орқали корхоналар билан ҳамкорлик.
5. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, иссиқхоналарни яратиш).
6. Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш.
7. Ишламаётган, шу жумладан, тижорат банклари балансига ўтказилган корхоналар фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш.
2009 йилдан бошлаб маҳаллий даражада ишлаб чиқилган дастурлар «Иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури» га киради, у ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, мазкур дастурларнинг бажарилиши бўйича парламентда кўриб чиқишни амалиётга жорий қилинган ва бу жойларда парламент назоратининг кўрсаткичи ҳисобланади. Бандликнинг ҳудудий дастурларида келтирилган ишга таклиф қилиш ва иш ўринларини яратиш бўйича кутилма баҳолар асосида юқорида келтирилган ҳар бир йўналиш доирасида келгуси йилда яратилиши режалаштирилаётган иш ўринлари сони Давлат дастурига киритилади. Иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини шакллантириш тамойили уни меҳнат салоҳиятини амалга ошириш имкониятида гендер тенгликка эришишга кўмаклашиши нуқтаи назаридан баҳоланар экан, қуйидаги ҳолатларни таъкидлаш жоиз.



Download 238,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish