Режа: Кириш Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши


Турмуш даражаси асосий кўрсаткичларининг мақсадли йўналишлари



Download 238,5 Kb.
bet6/8
Sana24.02.2022
Hajmi238,5 Kb.
#234728
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши ва бандликни таъминлаш йўналишлари.

Турмуш даражаси асосий кўрсаткичларининг мақсадли йўналишлари. Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши даромадларни тартибга солишга, кам таъминланган уй хўжаликларини қўллаб-қувватлашга ва даромадлар даражаси бўйича аҳоли табақаланишини, шунингдек, ижтимоий эҳтиёжлар тузилмасини ишлаб чиқариш тузилмаси билан боғлайдиган тўлаш қобилияти истеъмол талаби табақаланишини камайтиришга, ошиб борадиган эҳтиёжлар тизимини қондириш имкониятларини шакллантиришга қаратилган иқтисодий сиёсат олиб бориш билан боғлиқ. Бунда иқтисодий тараққиёт ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қўшадиган ўз ҳиссасини оширса, у барқарор бўлади.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш глобал даражада барқарор тараққиёт мақсадларига мос келади, ушбу мақсадлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорликни ҳамма ерда таъминлашга қаратилган. Бунда ҳукумат томонидан расман белгиланган муҳим йўналишлар “2030 йилгача бўлган даврда барқарор тараққиёт мақсадлари” ҳужжатига киритилган. Унда яқин 12 йилда турмуш даражасини оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб олинган: турмуш даражаси ва сифатини ошириш (кам таъминланганликнинг барча кўринишларига барҳам бериш; озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини ошириш; соғлом турмуш тарзини таъминлаш; атроф муҳит сифатини ошириш; соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш).
Бунда қуйидагилар 2030 йилгача ижтимоий ривожлантиришнинг асосий сифатли мақсадли йўналишлари бўлиши мумкин:
- 2030 йилгача кам таъминланганлик даражасини 2 баравар камайтириш;
- умр кўриш даражасини 78-80 ёшгача ошириш; оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир қисмга ва энди туғилган чақалоқлар ўлимини икки баравар камайтириш, бемаврид ўлимни 30 фоизга камайтириш ҳамда мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган барқарор ривожлантиришга доир миллий мақсадлар ва вазифалардан келиб чиқадиган бошқа сифатли қадамлар;
- аҳолининг турар жойга (бир кишига 20 кв.м.), тоза ичимлик сувга (100%), электр энергиясига (100%) бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш;
- таълим ва тиббий хизматлар халқаро стандартларини тақдим этиш сифати даражасига эришиш;
- шаҳар аҳолиси улушини 60 фоизга етказиш, бу эса уни комплекс ривожлантириш имконини беради ва аҳоли фаровонлигини жиддий оширади;
- барча фуқароларнинг фаол дам олишини таъминлаш, туристлар, шу жумладан, ички туристлар сонини 30 млн. кишига етказиш;
- фуқаролар яшаш жойидан, шу жумладан, қишлоқ жойларда яшаётганлигидан қатъи назар ишлаб чиқилган энг кичик ижтимоий стандартларни инобатга олган ҳолда давлат ижтимоий кафолатларини таъминлаш (истеъмол бюджети, иш ҳақи ва пенсиянинг энг кам даражаси, таълим, соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминланганлик ва ҳоказо);
Умуман олганда, аҳоли фаровонлигини оширишнинг белгиланган сифатли мақсадли йўналишлари Ўзбекистонга ижтимоий ютуқнинг жаҳон координаталари тизимида муносиб ўрин эгаллаш имконини беради ва уларни мониторинг қилишнинг доимий тизимини яратишни назарда тутади.
Кучли ижтимоий сиёсат олиб борилиши Ўзбекистондаги бозор ислоҳотлари миллий моделининг энг муҳим принципи ҳисобланади ва анча кенг доирадаги масалаларни ўз ичига олади. Аҳоли даромадларини тартибга солиш, бандликни таъминлаш ва янги меҳнат муносабатларини шакллантириш, аҳолининг айрим тоифалари ва гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлашни, жисмоний тарбия ва спортни, таълимни ривожлантириш шулар жумласидан.
Ўзбекистон иқтисодий ўсиш натижаларини тенг тақсимланишини таъминлаш мақсадида энг кам таъминланган аҳолининг 40 фоизининг даромадларини мамлакат бўйича ўртачадан юқори даражада ўсишини қўллаб-қувватлашга интилади. Бу вазифани ҳал қилиш учун ижтимоий ҳимоя масалаларидаги тегишли масалани қайта кўриб чиқиш ва аста-секин катта тенгликни таъминлашга эришиш зарур.
Аҳолининг заиф қатламларига мақсадли ижтимоий ёрдам бериш зарурати сақланиб қолмоқда. Истиқболда кам таъминланганлик даражасини камайтириш аҳолининг турли қатламлари орасида даромадлар бўйича нотенгликни камайтириш билан бирга олиб борилиши керак, бу эса барқарор тараққиёт принциплари нуқтаи назаридан ҳаққонийдир.
Ишсизлик ёки ўта қашшоқлик даврида ижтимоий ҳимоя дастурлари қатор муаммоли масалаларни самарали ҳал этишда аҳолининг муайян гуруҳлари учун иқтисодий ислоҳотнинг салбий оқибатларини юмшатишда муҳим роль ўйнаши мумкин.
Оқилона ҳудудий мутаносибликларни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги асоссиз катта тафовутга йўл қўймаслик аҳоли турмуш даражасини оширишнинг ва кам таъминланганликни камайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ҳаёти ва фаолияти, фаровонлиги ошиши учун нисбатан тенг имкониятлар яратилиши минтақани ривожлантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар, харажатлар таркиби ўзгариши, узоқ фойдаланиладиган товарлар билан таъминланганлик ва замонавий технологиялар асосида билим олиш ва соғлиқни сақлаш тизимидан қониқиш кўрсаткичлари билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини баҳолаш учун аҳолининг фаровон ва замонавий уй-жой билан таъминланганлиги, аҳоли яшаш муҳити ривожлантирилганлиги ва ободлиги, зарур инфратузилма мавжудлиги ва унинг самарадорлиги каби турмуш шарт-шароитлари ва стандартларини ифодаловчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилади.
Иқтисодиёт ўсиб боргани сайин аҳолининг базавий ижтимоий хизматлардан, шу жумладан, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш барқарор ўсишнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш доирасида нодавлат ташкилотларни бу соҳага жалб қилиш ҳисобига ижтимоий хизматлар кўлами ва ҳажмини кенгайтириш.
Ижтимоий суғурта жамғармасига мажбурий ажратмалар миқдорларини камайтириш расмий секторда бандликни оширишга кўмаклашиши, бир вақтда хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини камайтириши ва ёпиқ доирага зарба бериши мумкин. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши тизимнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар, энг аввало, пенсия таъминоти тизимига параметр ўзгартишлар киритиш билан қўллаб-қувватланиши керак. Масалан, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ёшни ошириш ва иш стажига қаттиқроқ талаблар ўрнатиш керак.
Ишсизликдан ҳимоя қилиш дастурлари: штатлар камайтирилиши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга бир марталик тўлов тўлаш. Биринчи марта иш излаётган ёки уни узоқ танаффусдан кейин излаётган шахсларга ишсизлик бўйича нафақалар тўлашни аста-секин бекор қилиш зарур. Ижтимоий нафақаларнинг бу турини, масалан, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларини йўналтириб молиялаштиришнинг тегишли даражасини таъминлаш зарур. Бу маблағлар микро-кредитлашга доир қимматбаҳо дастурни молиялаштириш, бир қанча энг самарали дастурларни – ижтимоий ҳимоянинг автоматлаштирилган дастурларини (ИҲАД) молиялаштириш учун ажратилади. Ўзбекистонда амалда бўлган ИҲАДни таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тавсия этилади.
Шу билан бирга, бошқарувнинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурини жиддий мустаҳкамлаш мумкин. Киритиш ва чиқариш хатоларини қуйидаги чора-тадбирлар орқали камайтириш мумкин: нафақалар олиш учун аризалар бериш тартибини соддалаштириш; аризаларни тўлдириш ва зарур ҳужжатлар олишда кам таъминланган ҳамда маълумоти камроқ шахсларга ёрдам кўрсатиш; ушбу тизимнинг адолатлилиги тўғрисидаги ахборотни кенгроқ оммавий ёритиш; нафақа олиш тўғрисидаги ариза беришга салбий муносабатнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш.
Кўпроқ таъминланган оилаларни аниқлаш амалиётини яхшилаш (масалан, оила бошлиғининг маълумоти каби қашшоқликка нисбатнинг қўшимча хусусиятларини киритиш орқали), аризалар берилганда уларни пухтароқ текшириш, нафақалар бериш тўғрисидаги қарорларни кейинчалик мониторинг қилиш учун кераклилик тестини яна бир бор таҳлил қилиш зарур. Нафақа ҳажми даромадлар даражасига боғлиқ бўлмаслиги сабаблари тўғрисида тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун тадқиқотларни давом эттириш зарур.
Бандликни таъминлашнинг фаол дастурларидан (айниқса касбга йўналтириш ва ишга жойлашишга ёрдам кўрсатиш дастурларидан, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга доир айрим мақсадли дастурлардан) ишсизлик бўйича нафақалар ва штатларни камайтириш дастурларини амалга оширишни тезлаштириш учун ишдан бўшатилганда бериладиган нафақалар билан бирга фойдаланилади. Бандликка кўмаклашишнинг бундай фаол ва пассив дастурларини Ўзбекистонда айрим корхоналарда қайта тузишинг салбий ижтимоий оқибатларини юмшатиш мақсадида ёки умумий сиёсат сифатида бирга қўллаш мумкин.
Аҳолининг турмуш даражасини оширишнинг асосий вазифалари:

  • бутун аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар, ночор ва эҳтиёжманд шахсларнинг базавий ресурслардан (ер участкалари, янги технологиялар, банк кредитлари ва ҳоказолардан) фойдаланиши учун қулай иқтисодий ва молиявий шарт-шароит яратиш, шунингдек, янги технологиялар негизида активларга эгалик қилиш ва оилавий бизнесни ташкил этиш учун шарт-шароит яратиш;

  • саноат салоҳиятини ва самарали бандликни кенгайтиришга, маҳаллий аҳоли, шу жумладан, ночор ва эҳтиёжманд шахслар учун ижтимоий-маиший ҳамда уй-жой шариотларини яратишга, экологик муаммоларни ҳал қилишга, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган муайян ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир аниқ мақсадга қаратилган комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;

  • дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида муайян ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ мақсадли комплпекс дастурларини амалга ошириш учун ресурсларни сафарбар қилиш, шу жумладан, ҳамкорликни фаоллаштириш асосида сафарбар қилиш;

  • тирикчилик учун энг кам миқдор ва энг кам “истеъмол савати” асосида энг кам иш ҳақини ва пенсияларни ҳамда бошқа ижтимоий тўловларни белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш;

  • даромадларда нотенгликни янада камайтириш, ижтимоий имтиёзлар ва ёрдамни адолатли тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • аҳолининг базавий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш орқали қишлоқ жойларда кам таъминланганлар улушини камайтириш ва ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражасидаги тафовутни камайтириш;

  • унумдорлик ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси паст бўлган иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар улушини камайтириш;

  • ходимларнинг юқори малакасини талаб қиладиган янги иш ўринлари ташкил этиш; қўшилган қиймат улуши катта бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қайта ишлаш тармоқларини кенгайтириш;

  • қишлоқдаги хотин-қизлар учун тикиш, қандолатчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш, хизматлар, туризм ва АКТ соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш юзасидан кўмаклашиш;

  • аҳолини, айниқса ёшларни ҳудуд ихтисослигига қараб чиқарилаётган маҳсулотнинг ихтисослиги бўйича касбларга ўқитиш учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиш;

  • тадбиркорлар ва аҳолининг товарлар ҳамда хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш учун транспорт ва ижтимоий инфратузилмадан фойдаланишдаги чекловларни бекор қилиш;

  • аҳолининг турмуш даражаси ошишини таъминлаш учун аҳолини сифатлироқ уй-жой коммунал хизматлар билан таъминлаш стандартларини ишлаб чиқиш;

  • ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг аниқ манбаларини асослаган ҳолда мазкур соҳани тартибга солишнинг самарали мехзанизмини шакллантириш;

  • аҳоли учун нисбатан тенг шарт-шароит ва турмуш сифатини яратган ҳолда уни ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини оқилона жойлаштириш.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:

Download 238,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish