Режа: Кириш Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши


Республикамизда меҳнат бозорларининг шаклланиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш асосий йўналишлари



Download 238,5 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi238,5 Kb.
#234728
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиши ва бандликни таъминлаш йўналишлари.

3 Республикамизда меҳнат бозорларининг шаклланиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш асосий йўналишлари.


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва унинг турмуш даражасини ошириш. Охирги йилларда ҳукумат томонидан амалга оширилаётган, республика аҳолиси даромадларини ва турмуш даражасини изчил оширишга, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижалари аҳолининг ўртача жон бошига тўғри келадиган даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялари узлуксиз ошишида акс этмоқда. Охирги йилларда аҳоли жон бошига даромадлар, иш ҳақи ва пенсиялар ошишини кузатиш мумкин. 2017-2018 йилларда аҳолининг реал даромадлари ўсиши 10,3 фоизни ташкил этди.
Аҳоли даромадлари бўйича децил ва квинтил гуруҳлар кесимида 2000-2018 йилларда децил коэффициент 21,1 дан 6,2 гача, квинтил коэффициент 9,9 дан 4,1 гача пасайиши кузатилмоқда.
Ўзбекистонинг қарийб 3 млн. фуқароси бевосита қамраб олинган пенсия таъминоти тизими аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Амалдаги пенсия тизими авлодларнинг ҳамфикрлиги принципига асосланган. Уй хўжаликларини текшириш айнан пенсия тизими энг юқори ижтимоий тўловларни таъминлашини ва шу орқали пенсионерлар ва таркибида пенсионерлар бўлган уй хўжаликларининг кам таъминланганлигини камайтиришга хизмат қилишини кўрсатди.
Давлатнинг ижтимоий сиёсатида имкониятлари чекланган шахслар, айниқса ногирон болалар ижтимоий ҳимоясини таъминлашга ва уларни жамиятга интеграция қилишга катта эътибор берилади. Охирги йилларда ҳукумат махсус дастурлар қабул қилиш амалиётини амалга оширди, дастурларда асосий эътибор аҳолининг ушбу тоифаси эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган (Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури). Улар амалга оширилиши натижасида имконияти чекланган шахслар ҳозирги вақтда ижтимоий имтиёзлар, шу жумладан, транспорт ва уй-жой-коммунал хизматлар билан энг таъминланган тоифа ҳисобланади [5].
Бандлик ҳар доим ҳам кам таъминланганликдан ҳимоя қилмайди – кам таъминланганларнинг 50 фоизини уй хўжалиги бошлиғи иш билан таъминланган оилалар ташкил этади. Бироқ кўриниб турибдики, меҳнатга лаёқатли аъзолари анча фаол бўлган оилалардан кўра ўз таркибида банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган оилалар кўпроқ кам таъминланганлар сафида қолиш хавфи остида бўлади. Шу билан бирга, аъзолари бюджет соҳасида (иш ҳақи ўртача даражанинг қарийб 60 фоизини ташкил этади), қишлоқ хўжалигида банд бўлган, тўлиқ кун ишламайдиган ёки иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган оилалар кам таъминланган оилалар тоифасига кириб қолиш эҳтимоли анча катта.
Аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича яхши натижаларга қарамай, аҳолининг 11,5 фоизи кам таъминланган ҳисобланади (қашшоқликнинг миллий хусусияти бўйича).
Шу билан бирга, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўртасида тафовут сақланиб қолмоқда. Ҳудудларнинг бир-биридан фарқ қилиши билан боғлиқ муаммолар айрим ҳудудлардаги ижтимоий жараёнларни тартибга солишдаги объектив шарт-шароитлар (табиий-иқтисодий салоҳиятни жойлаштириш) ва тафовутлар билан изоҳланади.
Шу билан бирга, пенсия тизимининг тақсимлаш хусусияти, такрорий субсидиялаш амалиёти кучлилиги ва пенсия бадалларининг нисбатан баланд ставкалари Пенсия жамғармасини ташкил этишда бутун меҳнатга лаёқатли аҳоли маблағларининг зарур даражасини таъминламайди. Баҳоларга кўра иқтисодий фаол аҳолининг 50 фоизидан камроғи пенсия жамғармасига мунтазам бадаллар тўлайди, бу эса пенсия миқдорини ошириш учун пенсия тизимининг молиявий барқарорлигига ва унинг салоҳиятига таъсир кўрсатади. Шунингдек, даромад солиғи тўлашга мажбурланишдан хавфсирамай, меҳнат мигрантларини пенсия жамғармасига бадал киритишга рағбатлантириш тизимини жорий этиш зарур, бу эса пенсия жамғармасини анча катталаштириш имконини беради (2 миллиондан зиёд фуқаро меҳнат мигранти ҳисобланади).
Ҳозирги вақтда амалда бўлган ижтимоий таъминот тизими маҳалла қўмиталари орқали кераклилик тест синови асосида кўплаб муваффақиятли хусусиятларни ўз ичига олади. Бироқ ижтимоий ҳимояга доир турли дастурлар самарадорлиги кучли фарқ қилади ва такомилига етказилиши зарур. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш дастурлари қамрови катта эмаслигининг сабаби бу дастурларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажми кичиклиги билан изоҳланади. Нафақалар миқдорини аниқлаш бўйича ваколатлар жойларга ўтказилишига қарамай (шунингдек, кам таъминланган оилаларда болалар кўплиги), уларнинг миқдори уй хўжалигидаги даромадлар даражасига унчалик боғлиқ эмас.
Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш дастурининг етарлича самарали эмаслиги эҳтиёжмандларни аниқлаш анча мураккаб эканлиги билан изоҳланаши мумкин (танлаб олишнинг қўшимча мезонлари талаб этилади). Шу билан бирга, бу ерда аҳолининг кўпроқ таъминланган гуруҳларининг маҳалла қўмиталарига таъсири сезилиши мумкин.
Пенсия тўловларининг кенг қамрови ва катта миқдори ҳисобига пенсия таъминоти тизими пенсионерларни кекса ёшда қашшоқликдан ҳимоя қилишга ва улар яшайдиган уй хўжаликларида қашшоқлик даражасини камайтиришга кўмаклашади. Бироқ корхоналар Ижтимоий суғурта жамғармасига катта суммалар ажратишига тўғри келмоқда, бу эса мажбурий тўловлардан бўйин товлаш амалиётига олиб келади.
Ишсизлик бўйича нафақалар ишсизлар қашшоқликдан ҳимоя қилинишини деярли таъминламайди, нафақа олувчилар доираси эса анча тор. Меҳнат биржалари маълумотларига кўра рўйхатга олинган ишсизларнинг катта қисмини ишга жойлаштиришга муваффақ бўлинади, уй хўжаликлари бюджетлари сўрови маълумотларига кўра эса иш изловчи кўплаб шахслар меҳнат биржалари томонидан таклиф этиладиган ишдан ҳар доим ҳам мамнун эмас. Бундан ташқари, улар меҳнат биржалари фаолиятидан қониқмайди. Бандликдан тушган норасмий даромадлар бюджетнинг даромад қисмини ва солидар пенсия тизимини шакллантириш учун жиддий муаммолар яратишини қайд этиш муҳим. Натижада 2018 йилда банд бўлган 13 млн. кишининг бор-йўғи 60 фоизигина (тахминан 8 млн. киши) даромад солиғи тўловчилар ҳисобланади.

Download 238,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish