Режа кириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш – давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди.



Download 36,65 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi36,65 Kb.
#37117
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


РЕЖА

Кириш

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш – давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди.

2. 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди.


3. Адабиётлар




ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. 
У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон 
ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт
сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган 
жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, 
гуллаши учун шароит яратиб беради.”


БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясидан


Кириш

Минг афсуски, коррупция деб аталмиш бало давлатчилик шаклларининг ҳар қандай кўринишида инсониятнинг маънавий ва моддий тараққиётига болта уриб келаётган ўта ижтимоий иллат сифатида жуда катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Ўрни келганда таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳам инсониятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир.


Коррупция – лотинча сўз бўлиб, “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатади. Мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жуда кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатни суистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида гапирадилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддиларига асосий вазифа сифатида қўяди. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш йўлида аёвсиз кураш олиб борилаётгани ўзининг самарасини ҳам бермоқда. 
Коррупцияга қарши курашиш республика идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистонда 2017 йилнинг биринчи ярим йили давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130та жиноий иш қўзғатилган. Суд органларига 1442 нафар мансабдор шахсга нисбатан 954та жиноят ишлари юборилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга, қўзғатилган жиноий ишлар сони эса 22 фоизга камайган. Шунингдек, коррупция жиноятлари натижасида етказилган зарарнинг 77 фоизи ундириб олинган. Коррупцияга алоқадор бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. Жумладан, Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш – 39 фоизга, 209-моддаси мансаб сохтакорлиги – 38 фоизга, 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 37 фоизга, 205-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 35 фоизга, 206-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш – 31 фоизга, 210-212-моддалари пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш – 13 фоизга камайган. Лекин, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.
Маълумки, ички ишлар органлари бевосита коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари тизимига киради. ИИВ Академияси ҳам Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмаси ва шу билан бирга, юридик олий ўқув юрти сифатида коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш, илмий-амалий тадбирлар ўтказиш каби чора-тадбирларни амалга ошириришда фаол иштирок этиб келмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш – давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди.
Илмий-назарий томондан ёндашиб айтадиган бўлсак, коррупция вужудга келиши сабаблари ва шарт-шароитларига кўра ҳам ўта мураккаб ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Шу сабабли унга қарши кураш ҳам ниҳоятда мураккаб кечади. Иккита кафедра ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад ҳам коррупцияни вужудга келтирувчи омиллар ҳамда ички ишлар органларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолиятининг илмий-назарий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни атрофлича таҳлил қилишдир.



Download 36,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish