Циан эритмаларидан олтинни чоктириш
Цианлаш жараёни ихтиро қилинганидан буён ва бугунги кунга қадар ҳам цианли эритмалардан олтин ва кумушни чоктиришнинг асосий ва амалиётда кенг қолланиладиган усули бу рух ёрдамида цементациялшдир. Шунингдек сонгги йилларда эритмалардан олтинни ажратишнинг сорбциялаш жараёнлари ҳам кенг тарқалаётган болиб, усул сорбен сифатида ионалмашинувчи қатронлар ва фаолланган комир қоллашни талаб этади.
Чоктириш олдидан эритма тип-тиниқ болиши керак акс ҳолда рух, олтин ва кумуш заррачалари устига тогридан-тогри алоқада бола олмайди. Шу сабабдан эритма ичида муаллақ ҳолда сузиб юрувчи зарралар болмаслиги керак. қуюлтиргич ва сузгичлардан отган олтин таркибли эритма махсус идишларда тиндирилади. Эритмаларни тиндириш учун қумли, рамли, вакуумли, рамали пресс сузгичли, қопли ва бошқа сузиш қурилмалари қолланилади.
Циан эритмаларидан олтин ва кумушни қуйидаги усуллар билан ажратиб олиш мумкин:
1) Рух билан чуктириш;
2) Алюминий билан чуктириш;
3) Ионалмаштириш смоласи ёрдамида сорбциялаш;
4) Фаолланган комир ёрдамида сорбциялаш;
5) Экстракция.
Циан эритмаларида металлар кучланишлар қаторида рухнинг потенциали (-1,26 В) олтин (-0,54 В) ва кумушнинг (-0,31 В) потенциалига кора манфийдир.Шунинг учун рух метали циан эритмаларидан нодир металларни осонгина сиқиб чиқаради:
(CN)-2 + Zn = 2Au + Zn(CN)2-4
2Ag(CN)-2 + Zn = 2Ag + Zn(CN)2-4
Асосий реакциялар бир қаторда цементация жараёнида қошимча реакциялар ҳам боради.
Мис цианид эритмаларида анион ҳолида учраб рухни осон сиқиб чиқара олади:
2Cu(CN)32 + Zn = 2Cu + Zn(CN)42– + 2CN–
Шунинг учун ҳам рухнинг маълум бир қисми цементация жараёнида бехуда сарф булади:
Zn + 4CN +2H2O = Zn(CN)42- + H2 + 2OH-
Zn + 8CN +О2 +2H2O = 2Zn(CN)42- + 4OH-
Назарий жиҳатдан реакция (а) га кора 1г, Аu учун 0,19 г Zn сарф болади. Амалда эса 10 баробар ортиқдир.
Амалиётда олтинни чокишини тезлаштириш мақсадида рух юзаси қоргошин метали билан қайта ишланади, яъни рух метали қоргошинни бирор бир тузи билан қайта ишланади (нитрат ёки сирка кислотали).
Аралаштириш цементация жараёнига икки хил натижа беради, биринчидан олтинни қайтарилишини тезлаштиради яъни чокишини тезлаштиради, иккинчидан кислородни қайтарилишини тезлаштиради, бундан келиб чиқадики рухни беҳудага сарф болиши ошади. Шунинг учун амалиётда циан эритмаларидан нодир металларни чоктиришдан олдин деаэрация жараёни олиб борилади. Бу эса олтин циан анионларини рух юзасида диффузия тезлигини оширади, шу билан бирга олтинни қайтадан эришини ва рухни сарфини камайтиради.
Нодир металларни чоктиришда жараён учун қуйидаги шароитлар қулайдир:
1) Эритмаларни дастлабки кислородсизлантириш (деаэрация);
2) Юқори сифатли юзага эга болган рух металини ишлатиш;
3) Рухни қоргошинлаш;
4) Циан ва ишқорни керакли лекин жуда ҳам юқори болмаган концентрациясини ишлатиш;
5) Жараённи тиндириб олиб боориш.
Титрлаш
Титрлаш — маълум концентрацияли реактив эритмасини аниқланаётган модда эритмасига реакция тугагунча оз-оздан, астасекин қўшиш. Титрлашнинг охири индикатор рангининг ўзгариши, эритманинг лойқаланиши, лойқалигининг йўқолиши ёки текширилаётган эритмалшзщнинг бошқа физик кимёвий хоссаларининг ўзгаришига қараб аниқланади.
Титрометрик анализ–модда миқдори аниқланаётган модда билан реакцияга сарф бўлган маълум концентрацияли эритманинг ҳажми бўйича аниқланадиган анализ усули.
Титр эритманинг 1 миллилитрида эриган модданинг граммлари микдорини курсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |