Олтин таркибли рудаларни гравитация усулида бойитиш
Кварцли олтин таркибли рудалардан йирик олтин заррачаларини олтинни ажратиб олишнинг асосий усулларидан бири бу гравитация усулида бойитишдир. Нодир металлар бошқа металлардан юқори зичлиги билан ажралиб туради ва у билан бирга келган минераллар ҳам зичлиги юқори болади. Шу сабабдан тугма ҳолдаги нодир металларни ажратишда гравитация усулида бойитиш самара беради. Копчилик олтин таркибли рудалар таркибида малум миқдорда соф олтин (+1) мм, учраб нафақат флатацияда ёмон ажралади балки гидрометаллургияда ҳам ёмон ажралади. Шу сабабдан рудаларни бошлангич гравитация усулида бойитиб йириклари ажратиб олинади, уларнинг чиқиндига чиқишини олдини олади ва тезроқ сотиш мақсадида тайёр маҳсулот олинади.
Замонавий амалиётда илдизсимон конлар рудаларидан олтин ажратиб олиш учун гравитация усулида бойитишда қуйидаги асосий дастгоҳлар қолланилади: чоктириш машиналари, шлюзлар, концентрацион стол, барабанли концентраторлар, қисқа конусли гидроциклонлар.
Олтинни концентрацион столларда бойитиш
Чоктириш машинасидан олинган гравиоконсентрат қошимча бойитиш учун ювиш жараёнига жўнатилади. Бу вазифани бажаришда концентрацион столлардан фойдаланилади.
Столларда бойитиш минерал зарраларнинг сувли оқимда зичликлар фарқи эвазига ажралишига асосланган.
СКМ-1А концентрацион столи сосна дарахтидан тайёрланган доска ва унинг устидан қопланган резинадан иборат текисликдир. Қия текислик дека дейилади. Столнинг тебраниш частотаси 275-300 айл/мин, дека қадами 15-20мм. Ботана столнинг юкланиш қисмига берилади ва деканинг қиялик бурчагига боглиқ тезлик билан оқиб тушади. Суспензия оқимининг ҳаракатланиши натижасида огир минераллар релфлар ёрдамида ушлаб қолинади, енгил заррачалар эса оз ҳаракатини давом этиради. Бойитиш столлари гравитация усулида бойитишнинг асосий дастгоҳларида биридир. Бойитиш столи қойидаги қисмлардан иборат.
1. Форма ёки станина - столининг таянч таглиги болиб хизмат қилади.
2. Дека - бойитиш столининг қия текислиги - ишчи орган.
3. Ясси - қобиргалар
4. Ҳаракатга келтирувчи механизм.
5. Хом ашё ботана қабул қилиш қутиси энг тепада жойлашади.
6. Ромб шаклидаги сув тақсимлагич.
Стол декасининг маълум бурчак остида бурила олади. Унинг усти тахта, резина, линолиум билан қопланган болиши мумкин. Қовургалар тепадан пастга бир-биридан узун маълум оралиқда жойлашади. Унинг баландлиги 2мм болади.
Стол илгарилама бойлама ҳаракат билан тебранади. Сув билан ботана ювиб турилади. Улчами 0- 2 мм болган руда зарралари, бундай столларда яхши сарфланади. Зичлиги катта болган зарралари, қобиргалар орасидан, стол четига сурилиб пастга токилиб огир материал бойитмани ташкил этади. Енгил қум зарралари сув билан тез котарилиб , ювилиб, стол боши ва орта қисмида пастга тушиб топланиб чиқит ва оралиқ маҳсулот сифатида топланади. Стол охирида энг огир, орта огир ва огирроқ зарралар илон изсимон бирин кетин оқим билан ажратилиб чиқиш кузатилади. Столдаги ҳар бир заррача бойлама куч, огирлик кучи, энлама куч, сув ювиш кучи таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |