Режа кириш миссионерлик ва прозелитизм тушунчалари, мазмун-моҳияти ва минтақавий



Download 148,98 Kb.
bet8/22
Sana21.02.2022
Hajmi148,98 Kb.
#30550
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
murod kurs ishi

Маданиятга мослашиш услуби


Ҳозир миссионерликда маданиятга мослашиш (contextualisation) услуби жуда оммавийдир. Миссионерлар Оврупа ва Жанубий Америка сингари насронийлик анъанаси ҳоким бўлган минтақаларда эмас, бутун дунёда маҳаллий анъана ва одатларга мослашиш фикрини бу услубга асос қилиб олишяпти.
Тажрибали миссионер Чарлз Эгал шахсан ўзи қўллаган «маданиятга мослашув» услубининг аҳамияти шундаки, бу шакдда насронийликка қизиқиб Исломдан насронийликка кирган кишилар Ислом маданияти билан муносабатларини узишмайди ва ўз жамиятларида насроний миссиясининг вакили бўлиб, янада фаол иш олиб боришади.
«Натижада бошқа динга кирган киши ўз жамиятида қолади ва Инжилни янада кенгроқ ёйишга имкон топади. Муҳими бу услуб «насронийликни қабул қилиш
— ғарблик бўлиш» тарзидаги қарашни ҳам йўққа чиқаради». Католик протестант черкови атрофларида кенг қўлланилган «маданиятга мослашув» услуби икки асосни амалга оширишни мақсад қилади. Булардан биринчиси миссионерликнинг насроний жамиятлар ижтимоий-сиёсий кучларга қилган ва уларнинг ҳукмронлик майдонини кенгайтиришга хизмат қилган ҳолда насроний бўлмаган жамиятларда вужудга келган ишончни ўзгартиришдир. Бу услуб насронийликнинг маҳаллий маданият ва анъаналарга мослаштирилиши ва насроний эътиқод ва урф-одатларида маҳалий қадрият ва хусусиятлар биринчи жабҳага чиқарилиши, учинчи дунё мамлакатларида бутун дунё миқёсида черков фаолиятини маҳаллий ўлкаларга ёйиш ва дунёнинг ҳар тарафида черковлар ташкил этишдир.
«Маданиятга мослашув» услуби насроний ҳаёт тарзининг маҳаллий анъаналарга мослашувини тақозо этади.
Мусулмон жамиятларида миссионерлар мусулмонларга хос дин тили ва истилоҳларини қўллашга қаттиқ эътибор беришади. «Аллоҳ», «расул»,
«набий», «ваҳий», «оят», «масжид», «Инжил» каби атамалар ва «ҳазрат»,
«шариф», «машааллоҳ», «иншааллоҳ» сингари диний ифодалар насроний матнларига олинади ва насроний анъанасининг тарғиб-ташвиқида кенг қўлланилади.
Мусулмонлар орасида миссионерлик қиларкан, дуода, ваъзда Қуръондан ва Ислом маданиятидан баъзи кўчирмалар қўлланилади.
Чарлз Эгал мусулмонлар орасида жуда аҳамиятли саналган Фотиҳа сурасини дуо мақсадида ўқиш мумкинлигини айтади. Рўза сингари баъзи исломий ибодатларнинг, чегараланган ҳолда бўлса ҳам бажарилиши (одамлар ишончини қозониш учун рўза тутиши — тарж.) ҳақида ҳозир баҳс кетяпти. Яна, мусулмонлар орасида насронийликка оид ваъз ва дуолар жума куни қилинади ва ибодатлар асносида, агар мусиқага ўрин берилса, черков мусиқаси ўрнига маҳаллий мусиқалар чалинади. Бундан ташқари, мусулмонларнинг қаршилигига учрамаслик мақсадида
насронийлашган янги вакилларнинг чўқинтирилишини бир муддатга кечиктира олиш, бунинг ўрнига рамзий маросим қилиш мумкинлиги маълум қилинмоқда. Ҳолбуки, чўқинтириш бир динга кириш (инсияси) маросими сифатида насронийлар учун ғоятда аҳамиятлидир. «Черков», «роҳиб» ва «nana» каби бевосита насронийликка оид атамалар ўрнига мусулмон жамиятларида
«масжид», «ўқитувчи», «тарбиячи», «устоз» ва «етакчи» атамалари қўлланяпти. Дин пешволарига нисбатан эса «пастор» ва «жамоат оқсоқоли» каби унвонлар қўлланилади. Баъзи миссионерлар янги насронийлашган, бироқ эски эътиқод ва қадриятларидан ҳануз воз кечмаган кишиларни жомеларга бориб келишларига ҳам «рухсат» беришади.
Насроний бўлмаган халкдар миссионерларнинг маданиятга мослашув йўлидаги хатти-ҳаракатларини ҳақли равишда иккиюзламачилик ва сохтакорлик дея баҳолашмокда.

  1. Download 148,98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish