Режа кириш миссионерлик ва прозелитизм тушунчалари, мазмун-моҳияти ва минтақавий



Download 148,98 Kb.
bet2/22
Sana21.02.2022
Hajmi148,98 Kb.
#30550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
murod kurs ishi

Мавзунинг долзарблиги бизнинг мамлакатда янги ҳодиса бўлган бу миссионерлик ҳаракатлари ва прозелитизмни илмий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек уни олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш билан асосланади.
Ўзи чуқур маънавий жарликдан чиқишга йўл тополмай боши қотган мустамлакачилар бугун демократия ниқоби остида ёш мустақил давлатлар ёшлари онгини заҳарлаш, мингйиллик синовларга дош берган ҳақ йўлдан тойдириш, уларни жаҳолат, бузуқлик, нодонликка бошлаш билан глобал бошқарувга эришиш учун бор ҳунарини ишга соляпти. Бу йўлда миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатларидан, ўз турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот қилишдан, «поп-маданият»у, оммавий ахборот воситаларидан, хуллас, таъсир ўтказишнинг барча усулларидан кенг фойдаланмоқда.
Мақсадлар аниқ: нима қилиб бўлса ҳам давлат, миллат келажаги, таянчи бўлмиш ёшларни бузиш, тўғри йўлдан оздириш ва шу тариқа мамлакатни маънавий истило этиш! Бу ғоялар бугун туғилмаган, бу режалар бугун тузилмаган, балки жуда кўҳна китобнинг битикларидир. Мустамлакачилар бундан юз, икки юз, уч юз йил бурун ҳам худди шундай йўл тутишган.
Мусулмон ўлкаларни ичдан бузиш учун юборилган бир хорижлик жосуснинг фаолият режасида «Мусулмон ўлкаларда... халқни диндан чалғитиш учун... ёшлар кўнглида динларига нисбатан шубҳа ва зиддият уйғотиш керак», деган йўриқнома ёзилган экан.
Президентимиз И. Каримов айтганидек: “Диннинг юксак ролини эътироф этиш билан бирга, диний дунёқараш тафаккурнинг, инсоннинг ўзини ўраб турган дунёга, ўзи каби одамларга муносабатининг ягона усули бўлмаганлигини ҳам таъкидлаш зарурдир”.1 Онгли ёшларимиз дўст киму душман ким эканини яхши ажратиб олишлари керак. Бугунги кунда ана шу хатарли душман ёшларимиз юрагини эгаллаш учун бор кучини ташлаган, барча тадбирларини ишга солган.
Насронийлик «тарғиботчи»лари — миссионерлар дунёнинг ҳамма жойида изғиб юришибди. Амриқолик насронийлик ҳаракати тадқиқотчиси Дэвид Борит ёзишича, канисаларга тушган маблағдан йилига 150-160 миллиард доллар пул насронийликни тарғиб ва Исломни ёмонотлиқ қилиш йўлида харжланмоқда. Жаҳоннинг ҳамма ерида йилига 22,7 миллион нусха масиҳий даврий нашр, 72,5 миллион нусха Инжил тарқатилмоқда.2





1 Ислом Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари., Т., Ўзбекистон, 1997 йил, 36-б.
2 www.hilol.com
Миссионерлар ва прозелитлар фақат булар билан кифояланиб қолишаётгани йўқ. Улар ёш, ҳали тараққиёт йўлига тўла тушмаган мамлакатлар ночорлигидан ўз мақсадларида фойдаланиб қолишга интилишмоқда. Хайр- саховат ва ёрдам ниқоби остида шифохоналар, ўқув марказлари, хайрия муассасалари, тарбия ўчоқлари ташкил этишяпти. Аҳолининг ночор қатламлари қалбига йўл топиш учун уларга пул, кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон тарқатишмоқда. Айниқса, улар олий ўқув юртлари талабалари орасида фаол иш олиб боришмоқда.
Бир қарашда беозор кўринган «тарғиботчи»-ларнинг китоб ёки пул улашишлари аслида узоқни кўзлаб, пухта режа билан олиб борилаётган сиёсатнинг бир кўриниши, холос.
Миссионерларнинг бир раҳбари очиқроқ айтиб қўя қолди: «Миссионерлик гуруҳларининг мақсади фақатгина насронийликни ёйиш бўлмай, балки Ислом оламини насроний ғарб ҳукмига бўйсундиришдир» («Ислом нури» газетаси, 1992 йил 43—44-сон).
Ана шу кураш ва ҳаракатлар «меваси»ни бериб турибди. Улар қанчалаб мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини издан чиқариб, яхлит халқларни бир қанча гуруҳ ва табақаларга ажратиб юборди. Оқибатда, жойларда миллий, диний аҳилликка, сиёсий барқарорликка путур етди. Масалан, Индонезияда ҳаракат қилаётган миссионерлар йигирма беш йил мобайнида 250 минг одамни насронийлаштиришга эришди ва улар яшаётган Шарқий Тиморни мамлакатдан ажратиб олишди. Африқо қитъасидаги беш миллион талабанинг таълими миссионерлар қўлида. Ливан, Сомали, Индонезия, Болқон ва бошқа минтақаларда вақти-вақти билан алангаланиб турадиган фуқаролик урушларида, динлараро тўқнашувларда ҳам миссионерларнинг «холис хизматлари» бор.

Download 148,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish