Миллий иқтисодиёт фаолият қилишини тавсифловчи кўрсаткичлар.Булар бандлик, ишсизлик, инфиляция, истеъмол, жамғарма ва инвестициялар даражаси, нархлар даражаси ва унинг ўзгариши, савдо айланмаси, тўлов баланси ҳолати ва бошқалар.
Миллий иқтисодиёт фаолиятининг натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар. Ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми (ЯММ ва унинг ҳаракат шакллари).
Миллий иқтисодиёт натижаларидан фойдаланиш ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар. Булар ЯИМ да истеъмол ва жамғарма нисбати, иш ҳақи ва бошқа омилли даромадлар даражаси, ЯИМ да инвестициялар улуши ва бошқалар.
Миллий иқтисодиётни ўрганишда макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланилади. Макроиқтисодий таҳлил ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш, инфляцияни энг кам даражага келтириш, ишсизликни камайтириш орқали макроиқтисодий мувозанатликни ва пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммоларига қаратилади.
Макроиқтисодий таҳлилда яхлит иқтисодиётга тегишли ўртача миқдорлардан фойдаланилади.
Булар нархларнинг ўртача даражаси, фоизнинг бозор ставкаси, инфляция, бандлик, ишсизликнинг ўртача даражаси ва ҳ.к.
Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда иқтисодий моделлардан ҳам қўлланилади.
Макроиқтисодий моделлар-иқтисодиёт ва унда рўй берадиганреал воқейликнинг мантиқий (назарий), миқдорий (математик) ва график ўлчамларда абстракт тасвирланишидир.
Асосий макроиқтисодий моделлар қуйидагилар.
доиравий оқимлар (айланишлар) модели
ялпи талаб ва ялпи таклиф (АD-АS) модели
товарлар миқдори ва пул массаси (IS-NM) модели
Филлипс, Лаффер эгри чизиқлари
Ялпи миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари
Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – миллий хўжаликларда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушиши мумкин бўлган тайёр пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархидаги қийматидан иборат бўлади.
Демак, ЯММ миллий иқтисодиётда йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулот (хизмат)ларнинг бозор нархидаги суммасидир. Биз биламизки, жорий йилда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар сотилмаслиги мумкин, уларнинг бир қисми заҳираларни тўлдиради. Яъни ЯММ ҳажмини ҳисоблаб топишда заҳираларнинг ҳар қандай ўсиши ҳисобга олиниши зарур, чунки ЯММ ёрдамида жорий йилдаги барча маҳсулотлар (сотилган ва сотилмаган) ҳисобга олинади.
Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри аниқлаш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯММ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |