Миллий иқтисодиёт, унинг таркибий тузилиши ва макроиқтисодий кўрсаткичлари
РЕЖА:
Кириш
Миллий иқтисодиёт.
Миллий иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни
Миллий иқтисодиётнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ялпи миллий маҳсулот.
Ялпи миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари
Ялпи миллий маҳсулотнинг ҳисоблаш усуллари
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари.
3.1. Номинал миллий маҳсулот
3.2. Реал миллий маҳсулот
Хулоса
Кириш
Иктисодий вазиятни корхона, фирма - микромикёс даражасидагина эмас, мамлакат микёсида хам урганиш зарур. Чунки хозирги тараккиёт боскичида мамлакат микёсидаги иктисодий вазиятни курсатувчи маълумотларсиз бугунги кун якуни хакида хулоса чикариб, эртанги куннинг вазифаларини белгилаб булмайди.
Бу максад макроиктисодий (юнон. Масrоs—катта) кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади.
Иктисодчиларнинг эътироф этишича, миллий хисоб тизими куртакларини вужудга келиши кадим замонларга тугри келади. Дастлабки назарий чизмалар эса Ф. Кенэ ва А. Смитга тегишлидир.
Мамлакатнинг иктисодий холатини ифодалайдиган асосий курсаткичлар куйидагилар хисобланади:
• ялпи миллий махсулот, ялпи ички махсулот, соф махсулот, миллий даромад;
• ахоли жон бошига тугри келадиган ялпи миллий махсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад;
• давлат бюджети такчиллиги, инфляциянинг усиш даражаси, нархлар индекси, ялпи ички инвестиция;
• ялпи миллий махсулот усиш суръати, кишлок хужалиги, саноат, хизмат курсатиш усиш суръати;
• ишсизлик даражаси, ишсизлар сони, ахолининг иш билан бандлиги даражаси;
• ахолининг турли неъматлар ва хизматлар истеъмоли, хажми, иш хакининг минимал микцори;
• тулов баланси холати, импорт, экспорт, савдо обороти.
• миллий бойлик ва бошкалар.
Жамиятнинг иктисодий тараккиёти даражаси, ахоли фаровонлигини ифодаловчи курсаткичлар орасида хаммабоп оддий, иктисодиётнинг хакикий индикатори йил давомида ишлаб чикарилган товарлар ва хизматлар хажми, бошкача айтганда ялпи ички махсулот, ялпи миллий махсулотдир.
Ялпи ички махсулот (ЯИМ) деб, ресурслар манбаидан катъи назар мамлакат худудида йил давомида яратилган пировард махсулотга айтилади. Масалан, УзДЭУнинг республикамиз худудида ишлаб чикарган барча махсулоти, жумладан Жанубий Корея куйган капиталга тегишли махсулот хам Узбекистоннинг ялпи ички махсулотига киради.
Ялпи миллий махсулот (ЯММ) ялпи ички махсулот (ЯИМ)дан бирмунча фарк килади.
ЯММ мамлакатнинг ресурслари (ер, иш кучи, капитал, тадбиркорлик) каерда жойлаштирилишидан кагьи назар, улар эвазига яратилган пировард махсулот (олинган даромад)дан иборат.
Мухим макроиктисодий курсаткичлардан бири — ялпи ички махсулотдир.
Ялпи ички махсулот (ЯИМ) шундай курсаткички, у энг катта аниклик билан мамлакат иктисодиётининг ривожланганлик даражасини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |