Режа Кириш Меҳнат ташкил этишнинг моҳияти ва асослари Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг моҳияти Меҳнатни нормалашда иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши


Меҳнатни нормалашда иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши



Download 60,21 Kb.
bet7/9
Sana22.02.2022
Hajmi60,21 Kb.
#115931
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
32 мавзу

Меҳнатни нормалашда иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши

Корхона ва ташкилотлар даражасидаги модернизациялаш жараёнларини иш вақти сарфларини ўрганмасдан туриб, уни ўрганиш усулларини такомиллаштиришсиз тасаввур етиш қийин. Иш вақтидан орқилона фойдаланишнинг барча даражалари таркиби ва моҳиятини тубдан такомиллаштириш иқтисодий тизимни ислоҳ қилишнинг ҳал қилувчи омилларидан бирига айланмоқда, бутун дунёда бўлгани каби республикамизда ҳам иш вақти корхонанинг асосий ресурси, бутун ташкилотнинг муваффақиятини белгиловчи асосий омил сифатида қаралмоқда.
Иш вақти асосий иқтисодий категория бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга сарфланаётган меҳнат сарфларини ўлчовчи асосий иқтисодий категориядир. Барча меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари вақт ва маконда амалга ошади. Шунинг учун иш вақти нафақат бош ишлаб чиқариш ресурси бўлиб, балки ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилаб берувчи бош мезон бўлиб ҳам ҳизмат қилади.
Корхонада персонални самарали бошқариш иш вақтидан оқилона фойдаланишга жуда боғлиқ ҳисобланади. Корхонада иш вақтидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш учун мос ахборотларни ўрганмасдан бажарилмайди. Иш вақтидан оқилона фодаланишнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ёритиш учун авваламбор унинг тушунчасига тўҳталиб ўтиши зарур. Жумладан, Россиялик олимлар Ю.П. Кокин ва П.Е. Шлендер иш вақтига “ишловчининг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши лозим бўлган вақт давомийлиги, меҳнат жараёнида ишловчининг қатнашиши давомийлиги ўлчови; қонунан белгиланган иш куни, иш ойи, иш йили давомийлиги ўлчовидир” – деб таъриф берганлар.1
Россия қонунчилигида иш вақти ишловчининг ташкилот ички тартиб қоидаларига ва меҳнат шартномаси шартларига кўра ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши лозим бўлган вақт, ҳамда қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга кўра иш вақтига киритилган вақтнинг бошқа даврларидир.2
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнат Кодекси»нинг 114- «Иш вақти тушунчаси» моддасида, «Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариш лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади», деб ёзилган. Ундан ташқари шу кодекснинг 115- «Иш вақтининг нормал муддати» моддасида «Ходим учун иш вақтининг нормал мудати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин емас», деб ҳам кўрсатилган. Шу моддада «Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида еса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим»,3 деб қайд этилган.
Корхоналарда муайян бир буюмни ишлаб чиқариш учун унга сарфланадиган ҳақиқий вақт нормасини ёки маҳсулот ишлаб чиқариш нормасини белгилаш керак. Бунинг учун уни бажаришга қанча иш вақти талаб қилинишини ўрганиш ва аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонасида ходимнинг меҳнатини оқилона тарзда ташкил қилиш, ундан самарали фойдаланиш ва ҳар бир ижрочи бажарган ишнинг ёки хизматнинг натижаларига тўғри баҳо бериш учун берилган вазифани (ишни ёки хизматни) бажаришга қанча меҳнат (қанча вақт) сарф қилинишини билиш керак.
Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш, меҳнат сарфида сон ва сифат мутаносибликлари белгиланишини ва ижтимоий меҳнатни аниқлашни талаб етади. Бу масалалар маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳар томонлама асосланган меҳнат сарфи нормалари ёрдамидагина тўғри ва пухта ҳал қилиниши мумкин.
Ҳар томонлама асосланган меҳнат сарфи нормаларисиз меҳнатни ташкил қилиб булмайдигина емас, шу билан бирга, режали хўжалик юритиш, корхонанинг бир текисда фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш, корхона режасининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларини тўғри аниқлаш ҳам мумкин бўлмайди. Меҳнат сарфи нормалари айрим корхона фаолиятида муҳим аҳамиятга ега бўлганидек, бутун халқ хўжалиги жабҳаларининг иқтисодида ҳам катта аҳамиятга ега. Ишхоналарда қўлланиладиган нормаларнинг умумий тизимида – системасида (асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи, енергия, махсус иш кийимлари, мой, сут, озиқовқатлар ва ҳакозолар сарфи ҳаракатлари) меҳнат сарфи нормалари алоҳида ўрин тутади ва йетакчи аҳамиятга ега. Меҳнат сарфи нормалари дастлабки ҳисоб-китоб маълумотлари бўлиб, ишхонанинг барча бўғинлари (звенолари) оммавий-ташкилий режалаштириш ва раҳбарлик ишлари, ишхона ва ҳар бир бўлим, сех бўйича техника, саноат, молия режаларининг асосий бўлимлари бўлган корхона ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) дастури, техника, технологияни ривожлантириш режаси, иш ҳақи режаси, маҳсулот таннархи режаси ва бошқа режалар амалдаги ва лойиҳадаги маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси, жиҳозларнинг меҳнат унумдорлиги нормаси, хизмат кўрсатиш нормаси ва ҳоказо нормалар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Ҳар бир корхонада хўжалик юритиш оператив режалаштирилишини тўғри ва оқилона ташкил қилиш учун меҳнат сарфи нормасини ва иш вақти сарфланишини ўрганиш ва кузатиш алоҳида аҳамиятга ега. Чунки унинг ёрдамида корхонанинг иш билан таъминланганлик даржаси аниқланади ва ишлаб чиқариш қувватлари (имкониятлари) ҳисоблаб чиқилади. Вақт сарфи нормаларига асосан ҳар бир ишхонанинг касб, мутахассислик ва малакалар бўйича ходим, хизматчи ва бошқарув соҳасидаги ходимларга бўлган эҳтиёжи аниқланади, шунингдек, ишлаб чиқариш даврларининг давом етиш муддати, меҳнат унумдорлигини ўстириш юзасидан бериладиган топшириқлар, вазифалар ҳисоблаб чиқилади.
Илмий асосланган меҳнат сарфи нормасисиз, технологик жараённинг у ёки бу варианти, масалан, янги конструксиядаги жиҳоз самарадолигини, афзаллигини, шунингдек, корхонада ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан самара бериш-бермаслигини ҳамда қанчалик мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мумкин бўлмайди.
Ҳар бир иш жойининг ишлаб чиқариш имкониятларини тўғри ва тўла ҳисобга олмасдан, нотўғри, яъни камайтириб ёки кўпайтириб тузилган (ҳисобланган) меҳнат сарфи нормаларига асосланиб сарфланган қўшимча маблағлар, сармоя, янги бинолар қуриш, борларини кенгайтирш, қўшимча жиҳозлар ажратиш ва уларга хизмат кўрсатувчи ишчиларни жалб етиш зарурми ёки зарур эмасми, деган масалалар бўйича ҳисобкитоблар ўз навбатида, ишхонада бу маслалар билан бевосита шуғилланувчи ходимларни, раҳбарларни нотўғри хулосага келтириши мумкин.
Меҳнат сарфини нормалаш меҳнатга яраша тақсимлаш принсипига биноан иш ҳақини ташкил қилишнинг негизи бўлиб хизмат қилади. Меҳнатни нормалаш билан унга ҳақ тўлаш ўртасидаги боғлиқлик шундан иборатки, ҳақ тўлаш асосланган меҳнат сарфи нормаларига асос қилиб олиниши керак. Aмалиётда қабул қилинган иш ҳақининг шакли ва системасидан қатъи назар, ходимлар меҳнати нормаланган бўлиши, шу билан бирга, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир ходимнинг бажарадиган меҳнатига ёки хизматига норма белгиланиши, ишбай ёки вақтбай иш ҳақи тўланишидан қатъи назар, унга аниқ ва ҳар томонлама асосланган топшириқ ёки аниқ вазифа берилиши лозим.
Ҳақ тўлаш тизимига келганда, меҳнатни оқилона ташкил қилиш учун айрим гуруҳдаги ходимлар меҳнатига шундай ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш керакки, унинг қўлланиши меҳнат унумдорлигини оширишга, маҳсулот сифатини яхшилашга, таннархини ва меҳнат сарфини камайтиришга рағбатлантирсин.
Меҳнатни нормалашни ташкил етишда йўл қўйилган камчиликлар меҳнатга ҳақ тўлашда «текисчиликка», яъни унчалик малака талаб қилмайдиган ишга ҳам, анча малака талаб қиладиган, сермеҳнат ва анча мураккаб ишга ҳам бир хил ҳақ тўлашга олиб келади. Оқибатда, ходимлар ўз меҳнат натижаларидан қаноат ҳосил қилмайдилар ва улар орасида норозиликлар вужудга келади.
Иш ҳақи тизимида «текисчиликка» йўл қуйиш меҳнатнинг сони (миқдори) ва сифатига қараб иш ҳақи тўлаш принспининг бузилишига сабаб бўлади. Бу еса ходимлар малакаларини замон талаблари даражасида оширишларига, юқори меҳнат самарадорлигига еришишга, илғор меҳнат усул ва услубларини ҳамда уларни ташкил етиш шаклларини ишлаб чиқаришга (хизмат кўрсатишга) кенг жорий қилишга тўсиқ бўлди.
Меҳнатни нормалаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш жараёнини тайёрланаётган маҳсулотга, кўрсатилаётган хизматга кетадиган вақт сарфини кўпайтириш жараёни сифатида қараш мумкин. Шу муносабат билан меҳнат нормаларини ҳисоблаганда туғиладиган дастлабки савол шундан иборат бўладики, қайси иш вақти сарфлари зарурий ҳисобланади ва меҳнат нормасига қўшилиши шарт? Ундан ташқари, корхонадаги ходимлар ва жиҳозларнинг иш вақти фондларидан самарали фойдаланиш даражаларини аниқлаш ҳам ўта муҳим аҳамият касб етади. Бу масалаларнинг ижобий йечими, биринчи навбатда, иш вақти сарфининг таснифи ёрдамида топилади. Шу асосда вақт нормаси таркиби ва ундан самарали фойдаланиш ҳолати ҳам таҳлил етилади.
Иш жойларида иш вақти кўп йўналишларда сарф қилинади. Бу сарфларнинг баъзилари фойдали, баъзилари еса бефойда бўлади. Фойдали сарфлар жуда мураккаб структурага эга бўлиб, булар ишлаб чиқаришда меҳнатнинг самардорлигига турлича таъсир кўрсатади. Иш вақтининг зое кетишига сабаблар ҳам ҳар хил бўлади. Уларни бартараф қилишга алоҳида ёндашиш керак. Корхоналарда жами иш вақти фондидан тўғри фойдаланишни ташкил қилиш муҳандис, техник, иқтисодчилар ва хизматчиларнинг енг муҳим вазифаларидан биридир.
Корхонадаги жами иш вақти фонди деганда, битта ходмининг соат ҳисобида муайян вақт (иш куни - смена, декада, ой, йил) ичида фойдали иш вақти фондини айни мана шу ишлаб чиқаришда ёки хизмат кўрсатишда ишлаётган ҳамма ходимлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланиши тушунилади.
Жами иш вақти фондини аниқлаш учун иш вақти, яъни иш куни (овқатланишга кетадиган танаффус вақтини чегириб ташлаб) ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш топшириғида назарда тутилган иш бажарилаётган вақтга ҳамда ходим у ёки бу сабабларга кўра ишлаб чиқариш топшириғини бажариш билан банд бўлмаган танаффус вақтларига бўлинади.
Ишлаб чиқаришда иш вақти сарфи ўрганилаётганда – кузатилаётганда ходимнинг иш вақтини ҳамда жиҳознинг ишлаб туришини ўрганиш керак. Бир муддат ичидаги иш вақти сарфи, ижрочининг иш билан банд бўлган вақти билан ҳамда жиҳознинг бекор туриб колган вақтини ёки бунинг аксини ўз ичига олганлиги учун ва иш вақти сарфини ҳам ишчига нисбатан, ҳам жиҳозга нисбатан классификацияларга бўлиб, алоҳида-алоҳида қараб чиқиш керак.



  1. Download 60,21 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish