Режа
Кириш
Материалларнинг туркумланиши.
Материалларнинг бахоланиши.
Материалларнинг келишини хисобга олиш.
Материалларнинг сарфланишини хисобга олиш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш бугунги куннинг долзарб масалалари қаторига киради. Модернизациялаш жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирларини олдини олиш, иқтисодиётни тадрижий ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳсулот таннархини пасайтириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига ички талабни рағбатлантириш ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларнинг оладиган фойдаси ошиши таъминланади.
Иқтисодиётнинг ҳозирги шароитида корхоналарнинг фаолиятида асосий кўрсаткич улар фаолиятининг молиявий натижаси - фойда ҳисобланади. Фойда миқдорининг ошиб бориши иқтисодий субъектнинг молиявий барқарорлигини ошириш, рентабеллик кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фойданинг корхона фаолиятини таъминлашнинг узоқ муддатли манбаи сифатидаги роли ошиб бормоқда, ва айни пайтда у фаолият самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Иқтисодиёт субъектларида молиявий натижаларнинг ҳолати, уларнинг ўзгариши хусусида маълумотларга эга бўлишда бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг ўрни беқиёсдир. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитни билмасдан туриб, халк хўжалигининг бошқа тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳақиқий рақобатни вужудга келтириш қийин.
Материалларнинг туркумланиши.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш жараёнида мехнат предметлари киради. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади ва уз қийматини тула равишда янги ишлаб чиқарилаётган махсулотга утказади.
Материалларнинг бухгалтерия хисоби олдига қуйидаги асосий вазифалар куйилган:
ишлаб чиқариш захираларини сакланиши устидан назорат урнатиш;
омбордаги мавжуд ишлаб чиқариш захираларининг белгиланган меъёридан ошмаетганлигини назорат қилиш;
ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши, сакланиши ва сарфланиши билан боғлиқ булган хужалик жараёнларини хужжатларда туғри расмийлаштириш;
ишлаб чиқаришга сарфланаетган захираларнинг белгиланган меъёрларига амал қилишини ва калькуляция объектлари буйича тўғри таксимлашни назорат қилиш.
Материаллар ҳам товар-моддий захиралар таркибига киради. "Товар-моддий захиралар” деб номланган 4-сонли Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби миллий стандартарига асосан, "Товар-моддий захиралар”- бу хужалик юритувчи субъектларнинг қуйидаги шаклдаги активларидан иборат:
а) ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш жараёнида ишлатилиши кузда тутилган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёкилги эхтиёт кисмлар, бошқа материаллар ҳамда арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар;
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш;
в) хужалик юритувчи субьектнинг оддий фаолиятида сотиш учун мулжалланган тайёр махсулот ва товарлар.
Мавжуд булган товарларни моддий захиралар таркибига киритмаслик холлари. Инвентаризация килинаётган даврда компаниянинг эгалик қилиш хукуки булмаган товарлар топилиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига асосан тайёрланган, у томонидан туланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга карашли ва жунатишни кутаётган товарлардир. Уларни сотиш жараёниини кайд қилиш зарур. Моддий захиралар таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу - консигнациядаги товарлардир. консигнация - бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг уз товарларини бошқа компания омборларида жойлаштиришидир. консигнатор бундай товарларни узининг моддий захиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки реализация давригача бу товарлар жунатувчи - консигнантнинг мулки хисобланади.
Ишлаб чиқариш захиралари, яъни товар-моддий захиралар қуйидагилардан энг кам қиймати буйича бахоланади:
а) таннарх буйича;
б) соф сотиш қиймати буйича.
Материаллар хисобини туғри ташкил қилишда уларни илмий асосда туркумлаш мухим аҳамиятга эга.
Материалларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб қуйидаги гуруҳларга булинади: хом-ашё ва асосий материаллар; ёрдам материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, чикиндилар (қайтарилган), ёкилги, тара ва тара материаллари, эхтиёт кисмлари, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар.
Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чиқарилаётган махсулот-ларнинг моддий асосини ташкил килувчи мехнат предметларидир.
Хом-ашёларга қишлоқ хужалиги ва казилма саноатининг махсулот-лари (дон, пахта, сут, гушт, сабзавот махсулотлари ва бошқалар) киради. Материалларга қайта ишлаш саноати махсулотлари,-ун, ёғ, ёқилғи мойлаш материаллари, қанд ва бошқалар киради. ёрдам материаллар хом-ашё ва асосий материалларга кушимча равишда фойдаланилади ва ишлаб чиқарилаётган махсулотларга маълум даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, мехнат воситаларини таъмирлашда ва ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади.
Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва ёрдам материалларга булиш шартли ҳарактерга эга булиб бир тармокда асосий хисобланган материаллар бошқа тармоклар учун ёрдам материал булиши мумкин.
Сотиб олинган ярим фабрикатлар-қайта ишлашнинг маълум боскичини утган, лекин тайёр махсулот холатига етмаган хом-ашё ва материаллардир. Махсулот ишлаб чикраиш жараёнида улар ҳам асосий материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришдан қайтарилган чикиндилар-тайёр махсулот ишлаб чиқариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар қайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлари.
Тара ва тара материаллари (коробкалар, коплар ва бошқалар) тайёр махсулотлар, ярим фабрикатлар, материаллар ва бошқа нарсаларни кадоклаш, транспортировка қилиш ва саклаш учун фойдаланилади.
Эхтиёт кисмлар-машина, асбоб-ускуна ва бошқа мехнат воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади.
Бундан ташқари ишлаб чиқариш захиралари ҳар бир туркумнинг ичида ҳам маълум белгилари ва сифат курсаткичларига қараб гуруҳланади. Масалан: Материалларнинг юқоридаги туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик хисобини ташкил қилиш учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |