инвентаризация натижасида илгари хисобга олинмаган ишлаб чиқариш захиралари аниқланиши.
Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш режасини бажариш учун йил бошида ишлаб чиқариш захираларига булган талаб аниқланади ва тегишли таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузилади.
Корхоналарда моддий ресурслар билан таъминлаш билан моддий техника таъминоти булими шугулланади. Ушбу булим моддий техника таъминоти буйича тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур булган моддий қийматликларнинг уз вақтида келиб тушиши ва киримга олиниши устидан назорат олиб боради. Шунинг учун ҳам ушбу булимда шартномаларнинг бажарилиши буйича ведомостлар машинограммаларда оператив хисоб юритилади. Ушбу ведомостлар машинограммаларда шартномаларнинг кай даражада бажарилиши бахолардаги ва ассортиментлардаги ва микдор узгаришлари акс эттирилади. Бухгалтерия эса оператив хисобнинг тўғри ва уз вақтида юритилиши ҳамда хисоботларнинг белгиланган вактларда тузилиши устидан назорат олиб боради.
Мол етказиб берувчилар моддий қийматликларни жунатиш билан бирга, узаро хисоб-китобларни амалга ошириш учун асос булувчи тегишли хужжатларни тулов талабномалари, товар-транспорт юк хатлари, темир йул юк хатлари ва унга илова килинадиган квитанцияларни жунатадилар. Моддий қийматликларнинг келиб тушишини акс эттирувчи ва хисоб-китоб хужжатлар бухгалтерияга келиб тушгандан сунг уларнинг тшғрилиги ва асослилиги текширилади ва таъминот буйича масъул шахсларга берилади.
Таъминот булими ходимлари моддий-қийматликларни хужжатлардаги курсаткичларга ва шартнома талабларига мос келиши нукта-назаридан текшириб курадилар. Текширишдан сунг хисоб-китоб ва бошқа тулов хужжатларига тулаш учун розилигини билдириб белги куядилар. Таъминот булимида корхонага келиб тушаетган моддий қийматликларни хисобга олиш махсус "келиб тушаётган юкларни хисобга олиш журнали”юритилади. Унда мол етказиб берувчиларнинг манзили, шартнома номери ва санаси ва бошқа курсаткичлар илова кисмида туланганлиги хакидаги белгилар куйилади.
Тўлов талабномалари тахъминот булимида текшириб курилгандан сунг бухгалтерияга, транспорт ташкилотининг квитанцияси эса экспедиторга берилади. Экспедитор транспорт хайдовчисидан ёки ташкилотидан материалларни қабул килиб олиши зарур.
Экспедитор станцияда юкни қабул килиб олиш жараёнида синчиклаб текшириши зарур. Агар хужжатдаги курсаткичлардан фарқ килса ёки ундаги материаллар бузилган булса коммерция далолатнома тузилиши зарур. Ушбу далолатнома транспорт ташкилоти ёки мол етказиб берувчиларга даъво қилиш учун асос булади.
Бошқа шаҳарлардан моддий қийматликларни шартномага асосан корхонанинг узи олиб келиши лозим булса экспедиторга наряд ва ишонч когози берилади. Унда мол етказиб берувчидан олиш зарур булган моддий қийматликлар руйхати курсатилади. Экспедитор олиб келган моддий қийматликларни корхона омбор мудирига кирим ордерига ёки юк хатига асосан топширади. Ушбу хужжатларнинг тегишли жойларига қабул килиб олганлиги тўғрисида омбор мудири, топширганлиги туғрисида экспедитор имзо чекадилар.
Мол етказиб берувчилар жунатган моддий қийматликларни омборга қабул қилиш жараёнида комиссия таркибида мол етказиб берувчи томонидан вакил катнашмаса унда манфаатдор булмаган ташкилотдан вакил катнашиши шарт. комиссия материалларни қабул қилиш хакида далолатнома тузади. Мабодо далолатномадаги микдор ва сифат курсаткичлари мол етказиб берувчилар моддий қийматликларга илова килиб жунатган хужжатлардаги курсаткичларга мос келмаган такдирда комиссия тузган далолатнома транспорт ташкилоти ва мол етказиб берувчига даъво қилиш учун асос булади.
Материалларни ташиш автотранспорт билан амалга оширилса дастлабки хужжат сифатида товар-транспорт юк хати қулланилади ва юк жунатувчи томонидан турт нусхада тузилади. Биринчи нусхаси материалларни хисобдан учириш учун асос булади, иккинчи нусхаси мол олувчи ташкилот материалларни киримга олиш учун асос булади, учинчиси транспорт ташкилотига хизмати учун куйиладиган счетга илова килинади. Туртинчи нусхаси транспорт хайдовчисинингйул варакасига илова килинади ва мехнат хаки тулаш учун асос булади. Мол олувчи корхона товар-транспорт юк хатида курсатилган материалларни омборга киримга олиш жараёнида фарқ аниқланса бу материалларни қабул қилиш далолатнома билан расмийлаштирилади.
Корхоналар узлари ишлаб чиқарган материаллрани ва қолдиқларни ёки арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмларни ва асосий воситаларни хисобдан чиқариш жараёнида олинган материаллрани ва эхтиёт кисмларни ва бошқаларни икки нусхада тузиладиган юк хатларга асосан киримга олинади.
Хисобдор шахслар томонидан нақд пулга сотиб олинадиган материаллар товар счетлари ёки далолатномага асосан киримга олинади. Хисобдор шахслар материаллрани савдо корхоналаридан, кооперативлардан, бозорлардан ёки ахолидан нақд пулга сотиб олади. Хисобдор шахс аванс тарикасида олган пулни сарфлаганлиги тўғрисида аванс хисоботини такдим килганда юқорида номлари зикр этилган хужжатларни уз хисоботига илова тарикасида кушиб топширади.
Ишлаб чиқариш захираларини хисобга олиш учун бухгалтерия хисобининг счетлар режасида қуйидаги счетлар тайинланган:
1000 "Материаллар", 1100 "Бокувдаги хайвонлар"(қишлоқ хужалиги корхоналарида); 15 "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш"; 16 "Материаллранинг қийматидан четланиши".
Шунингдек балансдан ташқари счетлар 002 "Жавобгарлик учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлари", ва 003 "қайта ишлаш учун қабул қилинган материаллар".
1000"Материаллар”счетига қуйидаги субсчетлар очилиши мумкин:
1010 "Хом-ашё ва материаллар";
1020 "Сотиб олинган ярим фабрикатлар, комплектловчи материаллар, констуркция ва деталлар";
1030 "ёкилги";
1060 "Тара ва тара материаллари";
1040 "Эхтиёт кисмлар";
1090 "Бошқа материаллар";
1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";
1080 "инвентар ва хужалик ашёлари".
Юқоридаги материалларнинг ҳар бири уз гуруҳи ичида турлари, улчамлари, сортлари, маркалари ва бошқа курсаткичлари буйича гуруҳларга ажратилади. Материалларнинг ҳар бирига номенклатура номерлари берилади ва уларни махсус реестрларга ёзиб куйилади. Ушбу реестрлар номенклатура бахолари дейилади ва унда ҳар бир материалларнинг катъий хисоб бахоси курсатилади.