2.Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш бўйича тайѐргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир. Кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати бўйича режалаштириш ва ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гуруҳларга ажратиш керак бўлади, яъни таснифлаш зарур.
Саноат ходимлари қуйидагича таснифланади:
1. Ишлаб чиқариш жараѐнида бажарадиган функцияларига биноан персонал олтита категорияга бўлинади: ишчилар (асосий ва ѐрдамчи), инженер-техник ходимлар, хизматчилар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал, шогирдлар, қоровуллар.
2. Фаолият турининг характерига биноан ходимни у ѐки бу категорияга киритишга унинг маълумоти эмас, балки эгаллаб турган лавозими асос бўла олади.
3. Технологик жараѐнда ишчиларнинг иштироки принципи бўйича: маҳсулот ишлаб чиқаришда иштироки бўйича ишчилар асосий ва қўшимча ишчиларга бўлинишади, муҳандис-техник ходимлар эса – раҳбарлар, мутахассислар ва техник ижрочиларга бўлинишади.
4. Ишлаш муддати бўйича: доимий, мавсумий ва вақтинчалик ходимларга бўлинишади.
Саноат ишлаб чиқаришининг муваффақияти пировард натижада раҳбар кадрларнинг етуклигига, билим ва илмининг даражасига, иш малакаси ҳамда ташкилотчилик қобилиятига, уларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялашга боғлиқдир.
Моддий ишлаб чиқаришнинг барча ходимлари икки гуруҳга бўлинади:
1) асосий фаолиятда банд бўлган персонал (саноат-ишлаб чиқариш персонали)
2) асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган персонал ѐки бошқа персонал: ушбу категорияга корхона таркибига кирувчи носаноат ташкилотларининг персонали киради.
Ишлаб чиқариш таркиби ўта мураккаб бўлган шароитларда меҳнат харажатларини аниқ ҳисобга олиш ва бошқариш имкониятлари чекланган бўлади. Шу сабабдан, ишчи-ходимларни асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда иштироки даражасидан келиб чиқиб 5 гуруҳга бўлинади:
1. ―А‖ категорияси - корхона ишлаб чиқаришининг асосий мақсади бўлган маҳсулотни бевосита ишлаб чиқаришда қатнашувчи ишлаб чиқариш ишчилари.
2. ―В‖ категорияси – ―А‖ категорияси ишчиларининг иш жойларига бевосита хизмат кўрсатувчи ѐрдамчи ишчилар. Уларга – созловчилар, назоратчилар, кранчилар, ишларни тақсимловчилар ва бевосита ишлаб чиқариш участкаларида банд бўлган ѐрдамчи ишчилар.
3. ―Са‖ категорияси – меҳнат воситалари (инструмент, жиҳозлар, технологик ускуналар)ни яратиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар.
4. ―Св‖ категорияси – ―В‖ категориясидаги ишчиларнинг ишларида банд бўлган ишчилар, лекин ―Са‖ категорияси ишчиларининг иш ўринларига бевосита хизмат кўрсатувчилар.
5. ―D‖ категорияси – умумзавод хизматлари (лаборатория, алоқа ва бошқ.) ишчилари.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил этишда, айниқса меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини аниқлаш, кадрлар қўнимсизлигини аниқлаш учун ходимларнинг ўртача сони кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрлар салоҳиятини миқдорий баҳолаш билан биргаликда уларни сифат жиҳатдан ҳам тавсифлаш керак бўлади. Бу жиҳатлар ходимларнинг профессионал ва малакавий фазилатлари билан белгиланади. Бу борада, биринчи ўринда «мутахассислик», «ихтисослик», «малака» деган тушунчалар юзага келади.
Мутахассислик – бу маълум бир ѐки бир неча турдаги ишларни амалга ошириш учун инсонга зарур бўлган билимлар ва малакалар йиғиндиси. Масалан, иқтисодчи, маркетолог, воситачи, молиячи, бухгалтер, ѐки техника соҳасида – муҳандис, механик, энергетик ва ҳ.к.
Ихтисос – инсоннинг ҳосил қилган билимлар ва амалий кўникмалари мажмуи. Ихтисос кишига ҳаѐтнинг моддий ва маънавий соҳасида муайян ишни бажариш имкониятини беради.
Малака – бирон бир мутахассислик ва ихтисослик бўйича мураккаб ишни бажариш учун зарур бўлган билим ва илм ҳамда меҳнат кўникмасининг даражасидир. Кадрларнинг малака даражасини баҳолаш учун ўртача коэффициент ва ўртача тариф коэффициенти разряди белгиланади. Янгидан-янги ишлаб чиқариш соҳалари вужудга келиши, фан ва техниканинг ривожи, иш, шу жумладан, бир технологик жараѐннинг бошқа жараѐнга алмашиниши билан бошқарув, режалаштириш, ташкил этиш, такомиллашуви билан янги мутахассисликлар касб ва ихтисослар юзага келади, эскирганлари барҳам топади.
Кадрлар илмини ўрганиш назариясида «Кадрлар тузилмаси» деган тушунча мавжуд. Масалан, корхона ходимлари умумий сонини 100 фоиз деб олсак, ишчилар 75 фоизни, муҳандис-техник ходимлар 12 фоизни, хизматчилар 8 фоизни, бошқа ходимлар эса 5 фоизни ташкил этиши мумкин. Бу мисолдан кўриниб турибдики, ходимлар категориялари, яъни уларнинг таркибий қисмлари ўртасидаги нисбат уларнинг тузилмасини, яъни структурасини ифодалайди.
Кадрлар таркиби ва структураси фақат корхоналарда эмас, балки тармоқларда ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу тармоқнинг мураккаблилигига, корхона (фирма)нинг катта-кичиклигига, уларнинг техникавий ва технологик жиҳатдан қуролланганлигига, ишчи-хизматчиларнинг билими ва илм даражасига ва меҳнат кўникмасига, соҳанинг ҳамкорлик муносабатлари ривожланганлигига ва бошқа бир қатор хусусиятларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |