1.2. Миллий валюта тизими элементлари.
Ўэбекистон Руспубликаси конституйиясининг 122-моддсига “Ўэбекистон Руспубликаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг 11 –моддсига, Ўэбекистон Руспубликаси Олий кенгашининг 1993 йил 3сентябрдаги 952 ХII сон қарорига ва Ўэбекистон Руспубликаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ 870 сон фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўэбекистон Руспубликаси худудида қонуний тўлов воситасида сифатида Ўэбекистон Руспубликасининг миллий валютаси “ Сўм ” муомалага киритилди.
Миллий валюта тизими қуйидагидар билан характерланади:
Қуйида ушбу элементларни кенгроқ ифодалаб кўрсатиш зарур.
Миллий валюта тизими элементларидан бири
Миллий валютаси – “сўм” муомалага киритилди 1994-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида муомалага киритилган пул бирликлари:
Дастлабки босичда 1994-йил 1-июлдан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 сўм бўлган банкнот (қоғоз пуллар)лар ҳамда қиймати 1, 3, 5, 20 ва 50 тийин бўлган металл тангалар муомалага киритилди.
Иккинчи босқич: 1997 – йилнинг 1 – мартидан бошлаб қиймати 200 cўм бўлган банкнотлар ҳамда қиймати 1, 5 ва 10 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди.
Учинчи босқич: 1999 – йилнинг 20 – октябридан бошлаб Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб қиймати 25 сўм бўлган эсдалик металл тангалар муомалага киритилди.
Тўртинчи босқич: 2000 – йилнинг 15 – майидан бошлаб, 2000 – йил намунасидаги қиймати 1 сўм бўлган тангалар муомалага киритилди.
Бешинчи босқич: 2000 – йил 1 – июндан бошлаб 1999 – йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган банкнотлар муомалага киритилди.
Олтинчи босқич: 2001 – йилнинг 1 – сентябридан бошлаб 2001 - йил намунасидаги қиймати 1000 сўм бўлган банкноталар ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишлаб 2001 – йил намунасидаги қиймати 5, 10 ва 50 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди.
Купюраларнинг қиймати ошишига асосий сабаб ўша даврларда инфляция туфайли сўмнинг қадри пасайиб натижада сотиб олиш қобилиятини пасайишига олиб келган. Майда купюралар муомалада ноқулайликлар туғдира бошлаган яъни, ҳажми жиҳатдан. Шу сабабли 200, 500, 1000 сўм қийматли банкнотлар чиқариш зарурияти туғилган.
Еттинчи босқич: 2002 – йилнинг 1 – ноябридан бошлаб Шахрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган 2002 – йил намунасидаги қиймати 50 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди.
Саккизинчи босқич: 2011 – йилнинг 1 – сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган 2011 йил намунасидаги 500 сўм бўлган металл тангалар муомалага киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |