МАВСУМДА 10 ТОННА ПЕКТИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА БИОРЕАКТОР ВА АППАРАТЛАРИ ҲИСОБИ
РЕЖА;
КИРИШ
БИОРЕАКТОРЛАРНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯ ВА ТИЗИМЛАРИ.
ХОМ – АШЁЛАР ТАВСИФИ.
АСОСИЙ УСКУНАНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
МАХСУЛОТ ХИСОБИ.
УСКУНАЛАР ХИСОБИ.
ИССИКЛИК ХИСОБЛАР.
ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
ХУЛОСАЛАР
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
Пектин моддаси ажойиб хусусиятларга эга бўлганлигидан, ундан турли мақсадларда тиббиётда ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг қўлланилади. Пектин полисахаридлар сифига мансуб бўлганлигидан кўпчилик олимларнинг унга қизиқиши катта. Айниқса, “Полимерлар кимёси ва физикаси” институти олимлари цитрус меваси пўчоғидан пектин моддасини ажратиб олишган ва тадқиқотлари катта ахамиятга эгалигини тадқиқотларида кўрсатиб ўтишган.
Мен мавжуд адабиётлардан ва кўплаб интернет маълумотларидан фойдаланиб, озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган бехи пектининимолекуляр хоссаларини ўргандим. Маълумотлардан асосан, пектин моддасини тузилиши, олиниш усуллари, эфирланиш даражасини аниқлаш, суюлтирилган эритмаларини молекуляр хоссалари кўриб чиқилди. Буларни эса адабиётлар шархида янги маълумотлар сифатида келтирилди.
Пектин моддасини ажратиб олиш, эфирланиш даржасини аниқлаш, молекуляр массасини аниқлаш тадқиқотлари адабиётлардан маълум, лекин суюлтирилган эритмаларини молекуляр хоссаларини аниқлаш ва эритувчи-полимер тизимида пектин макромолекуласининг эритувчи билан тасирлашуви ва эритувчи сифатига темодинамик жихатидан бахо беришга бахо бериш.
Ҳаммамизга маълумки, пеcтин моддаси тиббиётда жуда кўп мақсадларда қўлланилади, ундан салмонелез касаллигини даволашда, бўғимлардаги тузларни йўқотишда фойдаланилади. Бундан ташқари пектин моддасини желе хосил қилиш хоссаси бўлганлиги учун озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади. Шунинг учун пеcтин моддасини ажратиб олиш ва хоссаларини ўганиш катта ахамиятга эгадир. Бундан келиб чиқиб, бехи пектинини молекуляр хоссаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бажарилган тақиқот методларидан полисахаридларни тадқиқотида ва полимерларни молекуляр хоссаларини ўрганишда тадқиқотчилар фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанини ўқитишда ҳамда тажриба методикаларидан лабаратория ишларида фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Эритмаларда ионларга ажрай оладиган юқори молекуляр бирикмаларга полиэлектролитлар дейилади. Полиэлектролитлар саноатда кенг қўлланилади ва табиий полимерларнинг (теллюлоза, крахмал, пеcтин ва бошқалар) энг кўп қисмини ташкил қилади.
Чизиқсимон тузилишга эга полиэлектролитлар сувда яхши эрийди ва саноатда флокулянт ва стабилизаторлар, тиббиётда дори моддаларга ҳар хил тўлдиргичлар сифатида қўлланади. Баъзи полиэлектролитлар ионитлар сифатида кенг ишлатилади.
Полиэлектролитлар баъзи хоссалари билан қуйимолекуляр электролитларга ўхшаб кетадилар ва электр токини яхши ўтказадилар, аммо гидродинамик хоссалари бўйича электролит эритмалари ва ноэлектролит полимерлар эритмаларидан тубдан фарқ қиладилар.
Чизиқсимон тузилишга эга полиэлектролитлар сувда яхши эрийди ва саноатда флокулянт ва стабилизаторлар, тиббиётда дори моддаларга ҳар хил тўлдиргичлар сифатида қўлланади. Баъзи полиэлектролитлар ионитлар сифатида кенг ишлатилади [7-9].
Полиэлектролитлар баъзи хоссалари билан қуйимолекуляр электролитларга ўхшаб кетадилар ва электр токини яхши ўтказадилар, аммо гидродинамик хоссалари бўйича электролит эритмалари ва ноэлектролит полимерлар эритмаларидан тубдан фарқ қиладилар.
Полиэлектролитларнинг ўзига хос хусусиятлари уларнинг макромолекулаларида жойлашган зарядларнинг зичлигига боғлиқ бўлади ва бу хоссалар полиионларнинг таркибидаги зарядланган гуруҳларнинг ўзаро ва қарама-қарши ионлар билан таъсирланиши орқали аниқланади. Шунинг учун полиэлектролитларнинг сувли эритмаларида бўладиган ионланиш мувозанатини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |