Режа: Касбий таълимнинг мақсади ва таълим тарбия фаолияти



Download 24,31 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi24,31 Kb.
#292098
  1   2   3
Bog'liq
5-мавзу


Касб-ҳунар таълимининг мақсади ва мазмуни.
Режа:
1. Касбий таълимнинг мақсади ва таълим тарбия фаолияти.
2. Ижтимоий тажриба ёки маданиятни мақсадга мувофиқ педагогик тилга ўгирилиши.
3.Таълим мазмунини танлаб олишга умумий ёндашув.


1. Касбий таълимнинг мақсади ва таълим тарбия фаолияти.
У ёки бу таълим технологиясининг танланиши энг аввало мақсадга, яъни қандай даражада билим, ва шахсий фазилатларнинг ўзлаштирилиши назарда тутилганлигига боғлиқ.
Аниқ мақсадни кўзламаган машғулот самара бермайди, чунки олинган натижа билан кўзланган мақсадни бир-бирига қиёслаб педагогик жараён (машғулот) самарадорлигини аниқлаш мумкин, холос. Етарли даражада аниқ бўлмаган мақсадсиз машғулот иштирокчиларнинг ортиқча ҳиссиётларга берилиши, ўқувчиларни ўқув-билиш фаолиятига ундовчи рағбатнинг пасайиши, ўқув материали, ўқув предмети, танлаган касбига нисбатан салбий муносабатда бўлиши кабиларга сабаб бўлади.
Анъанавий таълим мақсадни педагог фаолияти орқали ифодалашга интилган. Масалан, қишлоқ ҳўжалик машиналари туркумига мансуб плугларнинг таснифланишини баён этиш. Бу бир томонламаликни келтириб чиқариши табиий ҳол.
Таълим-тарбия ва ўқувчи шахсини ривожлантириш мақсадларини таълим мазмуни, педагог ва ўқувчининг фаолияти орқали ифодалаш бу соҳада кутилаётган натижалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Мақсадни ўқувчилар хатти-ҳаракатида ифодаланадиган аниқ кўринадиган ва ўлчанадиган натижалар орқали белгилаш ғояси илк бор
Р. Тайлер томонидан илгари сурилган бўлиб, биз бу ғояга тўлиқ қўшиламиз.
Касбий таьлим мақсади аввало жамият ва давлатнинг талаб ҳамда эҳтиёжига биноан шакллантирилади. Демак, у машғулот (дарс)нинг маълум босқичи мақсадидан то комил инсон шахсини шакллантиришгача кенгайиб бориши мумкин.
Комил инсонни шакллантириш жамиятимизнинг олий мақсади бўлиб, у узлуксиз таълим жараёнида таъминланиши кўзда тутилади.
Шунинг учун узлуксиз таълим тизимининг умумий мақсади қуйидаги даражаларда аниқлаштирилиши мумкин:

  1. Республикамиз узлуксиз таълимининг глобал мақсади – баркамол шахсни шакллантириш;

  2. Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг мақсади – меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакали, кенг ихтисосли мутахассис кадрларни тайёрлаш.

  3. Профессионал таълимнинг мақсади – аниқ соҳа учун ДТС ва ТТС доирасида билим, кўникма, малака ва шахсий фазилатларга эга кичик мутахассис кадрлар тайёрлаш.

  4. Ўқув предметларининг мақсади – аниқ соҳага оид техника ва ишлаб чиқариш технологияларининг моҳиятини ёритувчи билим, ва шахсий фазилатларни шакллантириш.

Мавзу (машғулот, дарс)нинг мақсади - илмий тушунча, далил, хулосалар тизимини шакллантириш.

  1. Машғулот дарс босиқичининг мақсади – мотивлаштириш, шакллантириш, назорат қилиб баҳолаш кабилар.

Амалиётда мақсадлар вазифа сифатида ҳам талқин этилади. Демак, мақсад ва вазифа шундай аниқ қўйилиши керакки, унга эришилганлик ҳақида аниқ хулоса чиқариш имкони мавжуд бўлсин. Бунинг учун ҳар бир вазифани шакллантиришда қуйидагиларга амал қилиш зарур:
- ҳар бир вазифани (машғулот)дарс якунида ўқувчи қуйидагиларни бажара олиши лозим...”деб бошланг;
- ҳар бир вазифани рақамланг;
- ҳар бир вазифани қуйидаги амаллар билан бошланг: санаб ўтинг, сўзлаб беринг, кўрсатиб беринг, танланг, ҳисобланг ва ҳоказо.;
- ҳар бир вазифани ўқувчи сўзи билан қўйинг;
- ҳар бир вазифа фақат битта натижани кўзласин, икки ёки ундан ортиғини эмас;
- ҳар бир вазифани шундай қўйингки, у “ўқувчининг ўзини кейинчалик қандай тутиши кераклигига ишора қилсин”.

Download 24,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish