1-мавзу. Кириш. Экспертларнинг мақсад ва вазифалари
Режа:
1. “Йўл-транспорт ҳодисаларини эксперт тадқиқ қилишнинг замонавий усуллари ” фани мазмуни ва масалалари
2. Автомобиль транспортида йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш чора тадбирлари
3.А-Ҳ-Й-П-М тизимининг ишлашини такомиллаштириш
Таянч иборалар: Йўл-транспорт ҳодисалари;экспертиза; ҳаракат хавфсизлиги; транспорт воситалари; руҳият, ҳайдовчи; йўл; пиёда; муҳит; тиббиёт; криминалистика; хизмат экспертизаси (служебная экспертиза);
суд экспертизаси; интизом; малака.
ЙТҲ нинг экспертизаси деб фанда, техникада ёки ҳунарда махсус билими бор шахслар томонидан ҳар битта алоҳида олинган ҳодисанинг хамма йўналишларини комплекс равишда илмий-техникавий тадқиқот қилишга айтилади. (172-Модда, ЎР. ЖПК).
Экспертиза харакат хавфсизлигини ташкил этиш, йўл қурилиши эксплуатацияси, транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси, уларга техник хизмат кўрсатиш, рухий физиология, тиббиёт, криминалистика ва юриспруденция каби билимлардан хабардор бўлишни талаб этади.
ЙТҲ нинг экспертизаси энг зарур фанлардан бири эканлигига қарамасдан унга етарли даражада аҳамият берилмай келинаяпти.
Агар фақат Россия Федерациясининг ўзида ЙТҲни содир этилганлиги учун жазо муддатини ўтаётган хайдовчиларнинг 10% дан кўпроғи айбдор эмаслигини эьтиборга олсак, ЙТҲ экспертизаси фанининг ахамияти янада яққол намоён бўлади.
Автомобил транспортида авариялар билан курашиш қуйидаги комплекс тадбирларни ўтказишни талаб этади:
•ҳаракат шароитини яхшилаш;
•транспорт воситаларининг конструкциясини такомиллаштириш;
•ҳайдовчиларнинг малакасини, интизомини ошириш ва бошқалар.
Бу тадбирлар ичида ЙТҲ нинг сабабларини ва унга олиб келган омилларни аниқлаш муҳим ўрин эгаллайди.
Автомобиллаштириш мамлакат иқтисодий ва мудофаа қувватининг ортишига олиб келиши билан бир пайтда, йул-транспорт ходисаларининг кўпайишига ва оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлиши ва ҳар хил даражадаги тан жароҳатлари олишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Агар ЙТҲ нинг сабаблари аниқланмаса ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаса, мустақил "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини ривожлантиришни амалга ошириш қийин муаммога айланади.
ЙТҲ нинг келиб чикиш сабабларини ўрганиш ва таҳлил қилишнинг асосан иккита усули бор: бир қанча ЙТҲ ни тўпламини биргаликда ва ҳар бир содир бўлган ЙТҲ ни алохида таҳлил қилиш.
Биринчи усулда кўплаб ЙТҲ лари математик статистика ёрдамида таҳлил қилинади ва уларнинг асосий қонуниятлари, сабаблари ва холати олдиндан аниқланади. Масалан, кўрилаётган давр оралиғида ЙТҲ нинг неча фоизи транспорт воситаларининг конструкциясидаги камчиликлар, техник носозликлар, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўйича қонун меъёрларини бузишлари ёки йўл шароитини белгиланган талабларга жавоб бермаслиги оқибатида содир этилгани. Бу усул ёрдамида ЙТҲ сонининг ўзгаришини башорат қилиш, уларни келтириб чиқарган омиллар орасидаги боғлиқликни ва бошқа кўрсаткичларни аниқлаш мумкин.
Бундай таҳлил Республика, вилоят, шаҳар ёки корхоналар миқёсида содир этилган ЙТҲ ни бир-бири билан солиштириш, уларни келтириб чиқарган сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш учун хизмат қилади.
Иккинчи усулнинг асосий мақсади ЙТҲ нинг барча даврларига, ходиса содир бўлишининг объектив сабабларига ва ҳар бир ҳодиса қатнашчисининг ҳатти-харакатларига илмий асосланган тавсиф беришдан иборатдир.
ЙТҲ ни алоҳида олиб таҳлил килиш натижасида у билан боғлиқ бўлган асосий шарт-шароитлар, хавфли ва фалокат вазиятининг вужудга келган они, ҳаракат қатнашчиларининг қайси хатти-ҳаракатлари фалокат вазиятини вужудга келтиргани, ҳодисанинг олдини олиш учун ҳайдовчида техник имконият мавжуд эдими деган саволларга илмий асосланган жавоблар топилади ва улар ходиса қатнашчиларини ўзларининг айбдорлик даражасига қараб фуқаролик, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишларида муҳим исботий далил вазифасини ўтайди. Яна битта асосий масала, ҳар бир алохида олинган ҳодиса тасодифийми ёки тасодифий эмасми деган саволга фақат иккинчи усул ёрдамидагина жавоб топиш мумкин.
Ҳадовчининг тормоз тизими техник носоз автомобилда харакатланаётгани аниқланса, у амалдаги қонунларга асосан маъмурий жазога тортилади. Ҳайдовчи техник носоз автомобилни бошқариб бораётиб, пиёдани босиб кетган бўлсин. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай холларда кўпинча ҳайдовчи жиноий жазога тортилади. Аслида бундай холларда автомобил тормоз тизимининг техник носозлиги билан ЙТҲ нинг содир бўлиши сабаб-оқибат алоқаси аниқланиши ва шундан сўнггина унга жазо берилиши керак. Автомобиль техник соз бўлганида ҳодисанинг олдини олиш учун хайдовчида техник имконият мавжудми ёки йўқми деган масала фақат иккинчи усул ёрдамидагина аниқланиш мумкин.
1.2. ЙТҲ ни таҳлил қилишнинг асосий хусусиятлари ва масалалари
ЙТҲ ни таҳлил қилишнинг асосий хусусиятлари қайси усулни қўлланилиши ва олинган натижаларни нима мақсадда ҳамда кайси масалаларни ечишда фойдаланишга йўналтирилганлиги билан белгиланади.
ЙТҲ тўпламини таҳлил қилиш қуйидаги ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
1. Таҳлил учун бир неча юз ёки минг ЙТҲ хақидаги маълумотлар зарур бўлади (ЙТҲ сонининг энг кичик миқдори математик статистика ёрдамида аниқланади).
2. Тахлиллар эҳтимоллар назарияси, математик статистика, мураккаб тизимларни моделлаштириш ва операцияларни ишлаш каби амалий математика аппарати ёрдамида амалга оширилади.
Таҳлиллар натижасида олинган маълумотлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Фалокат ҳолатини башорат қилиш.
Содир бўлган ЙТҲ ни уларнинг турлари, оғирлик даражаси ва бошқа кўрсатгичлари бўйича тақсимланишини аниқлаш.
Йўл шароитини тавсифловчи кўрсатгичлар билан ЙТҲ нинг содир бўлиши орасидаги боғлиқликни аниқлаш.
Ҳар хил конструкциядаги автомобиллар билан содир этилаётган ЙТҲ га йўл шароитининг таъсирини аниқлаш.
Хайдовчилар даврдага социал омиллар (ёши, малакаси, иш стажи ва бошқалар) билан ЙТХ сони орасидаги боғлиқликни аниқлаш.
ЙТҲ ни йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа ҳаракат хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларнинг қайси моддаларининг бузилиши оқибатида содир этилаётганини аниқлаш.
ЙТҲ ни бартараф этиш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, илмий асослаш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш. Бундай тадбирларга куйидагиларни кўрсатиш мумкин: ЙТҲ ни бартараф этишга қаратилган кунлик, ойлик, чорак йиллик, йиллик ва кўп йилларга асосланган режалар, автомобиль конструкцияси ва ундан фойдаланишни белгиловчи меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, автомобиль йўлларига кўйилган талабларни ва ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастурларини мукаммаллаштириш ва бошқалар.
Бугунги кунда ЙТҲ тўпламини таҳлил қилиш учун улар ҳақидаги маълумотларни тўплашнинг автоматик тизими яратилган бўлишига қарамай маълумотларни хар томонлама таҳлил қилиш ва солиштиришнинг статистик усуллари етарли даражада ишлаб чиқилмаган.
Алоҳида олинган ЙТҲ ни таҳлил қилиш биринчи усулнинг таркибий қисми бўлишига қарамай ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб бунга қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
1. Ҳар битта ЙТҲ бир-биридан маълум бир белгилари билан фарқ қилади ва уни таҳлил қилишга алоҳида ёндошувни талаб этади. Масалан, пиёдани босиб кетиш ҳодисасини кўриниш даражаси ва масофасига, пиёда ва автомобилнинг ҳаракат траекторияларига ва тезлигига, тўсиқларнинг борлиги, уларнинг қўзғалувчан ёки бошқа омиллар.
Ҳайдовчининг реакция вақтини, хавфли вазият вужудга келганида ҳайдовчида бирон-бир йўл билан ҳодисанинг олдини олиш учун техник имконият мавжуд ёки мавжуд бўлмаганлигини аниқлаш.
Автомобиль йўлларининг параметрлари ва ҳолатининг қурилиш меъёрлари ва қоидалари ёки бошқа ҳаракат хавфсизлиги бўйича меъёрларга мувофиқлигини аниқлаш.
Аниқланган омиллар билан ЙТҲ нинг содир бўлиши орасидаги сабаб-оқибат алоқасини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |