4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг моҳияти, маъносини кўрсатувчи
асосий кўрсаткичлардан бири халқаро меҳнат тақсимотидир. Дунёнинг барча мамлакатлари у ёки
бу жиҳатдан халқаро меҳнат тақсимотига (ХМТ) қўшилган. Унинг чуқурлашуви илмий-техника
инқилобининг (ИТИ)нинг таъсири остида бўлган ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишидан келиб
чиқади. Халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш давлатларга қўшимча иқтисодий самара бериб, ўз эхтиёжларини энг кам ҳаражатлар билан тўлиқроқ қондириш имконини беради. Меҳнат тақсимоти – бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат тизимидир. У жамият ривожланиши жараёнида фаолиятнинг сифат жиҳатдан дифференстиастияси натижасида келиб чиқади.
Меҳнат тақсимоти турли шаклларда намоён бўлади. Халқаро иқтисодий муносабатлар курсида халқаро меҳнат тақсимоти ўрганилади.
Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат фаолиятини турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооператсиялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён
бўлади. Меҳнат тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки, жаҳон миқёсида меҳнатни бирлаштириш йўли сифатида ҳам кўриш мумкин.
Халқаро меҳнат тақсимоти давлатлар ўртасида меҳнатнинг ижтимоий-ҳудудий тақсимотининг даражаси ҳисобланади. У алоҳида бир давлатлар ишлаб чиқаришларининг ихтисослашувига асосланади.
Жаҳон хўжалигини ривожлантириш учун биринчи навбатда ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришда самарадорликни кўтариш, шунингдек ишлаб чиқаришда ҳаражатларни камайтиришга интилиш зарур. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланиши жараёнида асосий нарса, бу шу жараённинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг ХМТдаги иштирокидан иқтисодий фойда қидириши ва топишидир.
Ҳар қандай давлатнинг халқаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат тақсимотининг устунликларини амалга ошириши – биринчидан, экспорт қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги фарқни олиш; иккинчидан, арзонроқ бўлган импортдан фойдаланиб, миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички ҳаражатларни камайтириш имконини беради.
Жаҳон хўжалигини тизим сифатида кўриб чиққанда ХМТни бу тизимни ташкил қилган бирлаштирувчи асос деб кўриш мумкин.
Жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатларнинг ишлаб чиқариши кўп ҳолатларда ташқи истеъмолчиларга, ички талаб эса импортга йўналган бўлади деб тахмин қилинса, ривожланаётган давлатларда эса ички бозорнинг нисбатан тез, лекин экстенсив кенгайиши тахмин қилинмоқда. Хуллас, ХХ-ХХI асрлар бўсағасида жаҳонда мисли кўрилмаган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий
жараёнлар рўй берган бўлиб, улар албатта халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишига ўзининг
сезиларли таъсирини кўрсатган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |