Режа: Жамият барқарорлигини таъминлашда иқтисодий-сиёсий, ижтимоий маънавий омилларнинг муштараклиги



Download 31,4 Kb.
bet3/4
Sana29.05.2022
Hajmi31,4 Kb.
#617142
1   2   3   4
Bog'liq
Жамият барқарорлигини таъминлашнинг

Истиқлол мафкураси қуйидаги умумбашарий қадриятларни эътироф этади ва улардан озиўланади:
— қîнун устуворлиги;
инсон хақ-хуқуўлари ва хурфикрлилик;
турли миллат вакилларига хурмат ва улар билан бахамжихат яшаш;
диний бағрикенглик;
дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик;
Ўрга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва хоказо.
Шу ўринда хар қандай ижобий ғоянинг ўзаги бўлган ватанпарварлик туйғуси хақида тўхталайлик. Бу хар бир халқнинг қалбида яшайдиган, жумладан, бизнинг халқимиз учун хам энг азиз ва муқаддас бўлган туйғудир. Бу хақда қадимги битикларда шундай бир ривоят келтирилади.
ЈҚадимги хоқонлардан бирининг юртига қўшни подшодан элчи келибди. У шундай дебди: “Шохимизнинг амри шулки, агар хоқон ўзининг энг севимли тулпорини бизга инъом қилмаса, юртингизга уруш эълон қиламиз”. Элчининг бу гапларини вазир хоқонга етказибди. Хоқон, майли юртимнинг тинчлиги учун севимли тулпоримдан воз кеча қолай, деб тулпорни бериб юборинглар, дея буйруқ бўлибди. Шу тариқа юртнинг тинчлиги ва осойишталиги бир оз вақт сақланиб қолибди. Бирмунча вақтдан сўнг ўша подшодан яна элчи келибди ва бу сафар хоқоннинг севимли канизагини талаб қилибди. Хоқон юрт тинчлиги йўлида канизагини хам хадя қилиб юборибди. Учинчи сафар яна элчи келибди. Унинг муддаосини вазир хоқонга шундай баён қилибди: “Шохим, юртимизнинг қаровсиз бурчагида озгина тошлоқ жой бор эди, бу сафар қўшни подшо ўша ерни беришимизни талаб қилмоқда. Келинг, шу ташландиқ жойни бериб юборайлик, шу билан халқимизнинг тинчлигини яна сақлаб қоламиз”. Бу гапни эшитган хоқон: “Йўқ!” – қебди кескин. “Энди уруш қилмасак бўлмайди. Тулпор ва канизак шахсан менга тегишли эди, шу сабабли уларни осонгина бериб юбордим. Аммо Ватанимиз сархадларининг хар бир қаричида шу чоққача ўтган ота-боболаримизнинг, биз билан хозир бирга яшаётган ватандошларимизнинг ва келгусида туғилажак фарзандларимиз, невара-чевараларимизнинг хаққи бор. Уларнинг хаққини қарзгага бериб юборишга хеч биримизнинг хаққимиз йўқ. Ватаннинг хар бир қарич ерини сақлаб қолиш учун энди урушга боришимизга тўғри келади. Халқни сафарбарликка отлантир!”. Кўриниб турибдики, бу ривоятда Ватан тупроқининг хар бир қаричини эъзозлаш фалсафасининг илдизи мужассамдир.
ғоя сафарбар этувчи улуғвор фикр бўлса, мафкура эса мана шундай улуғвор ғояларни бир бутун яхлит куч қилиб бирлаштирувчи, уюштирувчи, харакатга келтирувчи, бошқарувчи ғоялар тизимидир. Унинг мазмун-мохияти Президент Каримов И.А. асарларида батафсил ёритилган бўлиб, уларда айни пайтда жамият тарақіқётининг бош йўналишини кўрсатувчи миллий истиқлол мафкураси тушунчасининг маъно-мазмуни хам очиб берилган: “Хар қайси мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Бу конституциявий қоида бизнинг олдимизга миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини қилди”1.
Миллий истиқлол мафкураси кенг халқ оммасининг манфаатларини, мақсад ва идеалларини ифода этади. “Миллий истиқлол мафкураси, ўз мазмун-мохиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тарақіқётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гурух ва қатламларнинг – бутун халқимизнинг умумий манфаатларини ифодалайди”.
Манфаатлар нималардан иборат Улар, аввало, мамлакатнинг худудий яхлитлиги ва мустақиллигининг сақланиши, чегараларимизнинг бутунлиги ва дахлсизлиги. Буни юртимизнинг фазо ва вақтдаги яхлитлигини таъминловчи манфаат деб аташ мумкин. Иккинчидан, юртнинг тинчлиги ва осойишталиги, яъни давлатимизнинг харбий, иқтисодий (энергетик), экологик, информацион ва ғоявий тахдидлардан мухофазаланганлиги. Бу юртнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги энг мухим омиллардандир. Учинчидан, мамлакатда фуқаролараро ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик мухитини таъминлаш. Бу жамиятнинг ижтимоий пойдеворини мустахкамлашга хизмат қиладиган манфаатдир. Тўртинчидан, хар бир оила ва бутун халқнинг фаровонлигини таъминлаш, яъни бадавлатлик манфаати. Бу манфаат фуқароларнинг жамиятда миллий даромадга эгалик қилиш, уни кўпайтиришдаги имкониятлари орқали рўёбга чиқади. Бешинчидан, жамиятда адолат устуворлиги, демократия, ўз-ўзини бошқариш тамойиллари амал қилишининг таъминланиши. Бу манфаат инсон хаётининг хуқуқий жихатдан кафолатланишини ифодалайди.
Бундай манфаатлар барча халқ ва хамма давлатлар учун бирдай хосдир. Бу манфаатларнинг таъминланиши, энг аввало, хар қандай давлат мустақиллигининг асосий гарови бўлиб, шундагина халқ келажагига ўзи эгалик қила олади. Бу манфаатлар муайян жамият фуқароларининг хамжихат мехнати ва интилишлари туфайли таъминланади.


Download 31,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish