Демократик институтлар. Мустақиллигимиз ривожланган сари биз ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти каби сўзларни тобора кўп эшитиб, тобора кўп айтмоқдамиз. Бунинг сабаби шундаки, жамиятда демократия тамойиллари давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятида намоён бўлиб, улар ижтимоий - сиёсий институтлар деб юритилади.
Демократик жамиятда давлат ҳокимияти ўз фаолиятини – қонун чиқарувчи, ижроия ва суд органлари орқали амалга оширади.
Жамиятнинг энг фаол қисми, ижтимоий қатлам ва гуруҳларини бирлаштирувчи сиёсий партиялар ҳам демократик институтлар жум-ласига киради. Улар орасида оммавий ахборот воситалари ҳам дав-лат, ҳам нодавлат ташкилотлари манфаатларини ҳимоя қилгани учун ҳозирда қонун чиқарувчи, ижроия ва суд органларидан кейинги “тўр-тинчи ҳокимият” деб юритилмоқда.
Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари. Мустақиллик йилларида ўзини ўзи бошқариш органларига устувор аҳамият бери-либ, улар кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари боришда етакчи куч бўлиб қолдилар. Кучли давлатдан кучли жамият сари бо-риш дегани эса, Президентимиз таъбири билан айтганда, давлатнинг ўз ваколатларини босқичма-босқич ўзини ўзи бошқариш органлари ихтиёрига ўтказишни англатади.
Демократия тушунчаси миллий ғоя билан бевосита боғлиқ бўлиб, миллий-маънавий қадриятлар, миллий тарбия, бир сўз блан айтганда, миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади ва асосий ғояларига мос келади ва унинг умуминсоний аҳамиятини белгилаб беради.
Мустақил мамлакатимизда демократик жамиятни маънавий ри-вожлантириш учун ҳам барча асослар, замин ва омиллар бор.
Миллий истиқлол ғояси фанининг назарий асослари баён қи-линган Юртбошимиз асарларининг ҳам туб мағзини миллий ғоя ва демократик ривожланишнинг уйғунлигини таъминлаш, шунга эри-шиш ташкил этади.
2. Жамиятни эркинлаштириш тараққиёт ғоясининг асоси си-фатида. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаш-тириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш тўғриси-даги масалаларнинг ечими, миллий истиқлол ғоясининг қарор топи-ши кўп жиҳатдан фуқаро эркинлиги ва фаоллигини амалда таъмин-лашга боғлиқ бўлмоқда. Чунки, инсон салоҳияти демократик ўзга-ришларнинг энг фаол ва бунёдкор омили ҳисобланади.
Демократик жамиятда инсон эркинлиги ва фаоллигини юксал-тириш тўғрисидаги концептуал қарашлар Президентимиз Ислом Каримов асарларида кенг баён этилган.
Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, сиёсий-ижтимоий, маънавий соҳаларини эркинлаштириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Президентимиз Ислом Каримов 2005 йил 7 декабрда Конституция-миз қабул қилинган куннинг ўн уч йиллиги муносабати билан қилган маърузасида барча фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англаб олиши ва сиёсий савияни ошириши лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар қандай жамиятнинг маънавий қиёфаси шу жамият тизими, унинг қандай ғояларга ва мақсадларга эрга-шаётганлиги, қандай тафаккур асосида қарор топаётгани билан боғлиқ.
Инсон фаоллигининг асосий мезонларини қуйидагилар ташкил этади: инсон салоҳияти, сиёсий онг, сиёсий маданият, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият.
Демократиянинг муросачилик ва якдиллик маданияти мамлакат ички ҳаётида ҳам, ташқи сиёсатида ҳам ўзига хос аҳамият касб этади.
Якка-якка шахсларнинг руҳий кечинмалари, хатти-ҳаракатлари ва феъл-атворидан умумжамият кайфияти, унинг маънавий қиёфаси шаклланади.
Шундай қилиб, мустақиллик даврида фуқаро эркинлиги ва фаол-лигини ошириш янги демократик жамиятни барпо этишда муҳим аҳамият касб этиб, бунда фикр эркинлигини таъминловчи миллий истиқлол ғояси устивор аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтганда, миллий ғоя асосида миллий ва умум-инсоний демократик тамойиллар ётади ва жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш уни тараққиётнинг янги босқичларига олиб чиқади.
Хар қандай миллат, хар қандай халқ бор экан, унинг ўз манфаатлари, ўз мақсад ва орзу-идеаларига эга бўлиши табиий. Ана шу орзу-умидлар ва мақсадларни ифода этадиган, уларни рўёбга чиқариш учун халқни сафарбар қиладиган ғоялар эса муайян мафкурага асос бўлади. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобайнида интилиб келган орзу-идеалларини, олижаноб мақсад-муддаоларини ўзида мужассам этади.
Шу маънода, “Ўзбекистон жамиятининг миллий истиқлол мафкураси, ўз мохиятига кўра, халкимизнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган асрий орзу-истакларни амалга оширишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир”
Халқимиз асрлар мобайнида эзгу ният қилиб келган мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистонлик хар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Бунинг учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, муқаддас она-Ватаннинг хаётий манфаатларини юракдан хис этган холда уларни рўёбга чиқариш учун фаол харакат қилишимиз, курашишимиз зарур. Бу жараён халқимиз манфаатларини, уларни ўзида мужассам этадиган миллий ғояни англаш билан боғлиқ холда кечади. Ватан манфаатлари хар бир фуқаро манфаатлари билан узвий боғлангандир. Зеро, Ватаннинг ободлиги халқнинг фаровонлиги билан боғлиқ. Фуқаролари бадавлат мамлакатгина моддий ва маънавий тўкис бўлади. Шундай экан, миллий истиқлол ғоясининг мухим тамойилларидан бири инсон қадр-қимматини хар томонлама юксалтириш, халқ фаровонлигини оширишдан иборат. Бунга эришиш учун халқимиз, юртимиз фуқароларининг хамжихатлиги ва бирдамлигини янада мустахкамлаш талаб этилади. Бу вазифа миллий истиқлол мафкурасининг мохиятини – махзини ташкил этади.
Истиқлол мафкураси – хар бир кишининг жамият хаётидаги фаолияти, юрти, миллати, ўзи ва оиласи олдидаги бурч ва масъулиятини қай даражада хис этаётгани ва бажараётганини белгилайдиган маънавий мезон хамдир.
Миллий истиқлол мафкурасининг юртимизда яшовчи хар бир фуқаро учун қадрлилиги шундаки, унинг мохиятида қуйидаги умуминсоний тамойиллар ётади:
“Миллий истиқлол мафкураси:
—Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади”. Бинобарин у қонунийликка, умум эътироф этилган талабларга, умуминсоний тамойилларга зид келмайди;
—Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиўланади. Бу миллий мафкурамизнинг тарихий ва маънавий асосга эга эканидан далолат беради;
—адолат ва хақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари хамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради. Биламизки, бу улуғ ғоялар истиқлол сари интилган хар бир халқнинг эзгу мақсади, ишонч ва эътиқоди бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади;
—юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу тамойил унинг жамият аъзоларини аниқ мақсад сари йўналтирувчи, уюштирувчи мохиятга эга эканини ифодалайди.
—жамият аъзоларини, ахолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади. Бу олижаноб мақсадларга эришиш фуқароларнинг хамжихатлигига, ўзимизнинг бурчимизни қай даражада англашимизга, эртанги кунга бўлган ишончимизга кўп жихатдан боғлиқдир.
—миллати ва динидан қатъи назар, мамлакатимизнинг хар бир фуқароси қалбида она-Ватанга мухаббат, мустақиллик ғояларига саодат ва ўзаро хурмат туйғусини қарор топтиради. Бу қоида Ватаннинг муқаддаслигини хар бир фуқаро онгига сингдиришга хизмат қилади.
—жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги тамойилларига риоя қилган холда маърифий йўл билан сингдирилади. Бу миллий истиқлол ғоясининг фикрлар ранг-баранглиги, эътиқод эркинлиги каби демократик тамойилларига амал қилган холда хаётга жорий этилишидан далолат беради.
Миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойиллари қуйидагиларда намоён булади:
мамлакатнинг мустақиллигини мустахкамлаш, унинг худудий яхлитлиги ва сархадлар дахлсизлигини таъминлашда ёрдам бериш;
қонуннинг устуворлиги, демократия ва ўз-ўзини бошқаришнинг хаётда мустахкам ўрин эгаллаётганига асосланганлик;
миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига таяниш;
хақларо хуқуқ ақидаларига мос келиши;
давлатнинг бош ислохотчи эканлиги ва мамлакатда ижтимоий барқарорликнинг таъминланганлиги, ўтиш даврида ахолининг ижтимоий химояланганлиги, жамият хаёти барча сохаларининг эркинлашуви, ислохотларнинг тадрижийлиги тамойилларга хизмат қилиши.
Эътибор берсак, кундалик хаётимизда ана шу тамойилларга амал қилиб келинаётганига амин бўламиз. Бу ўз навбатида тинчлик-тотувлик ва барқарор тараққиётимиз асоси бўлиб хизмат қилади. Истиқлол мафкураси халқимизнинг узига хос табиати, иродаси, орзу-интилишларини ифодалайдиган қуйидаги миллий хусусиятларни замон талаблари асосида янада бойитишни назарда тутади:
— халқимиз хаётида қадим-қадимдан жамоа бўлиб яшаш рухининг устунлиги. Бу махаллачилик,хашар, маросимлар ўтказиш, тўй-томошаларда фаол куринади;
— жамоа тимсоли бўлган оила, махалла, эл-юрт тушунчаларининг муқаддаслиги;
— ота-она, махалла-кўй, умуман жамоатга юксак хурмат-эътибор;
— миллатнинг ўлмас рухи бўлган она тилига мухаббат;
— каттага – хурмат ва кичикка – иззат;
— мехр-мухаббат, гўзаллик ва нафосат, хаёт абадийлигининг рамзи – аёл зотига эхтиром;
— сабр-бардош ва мехнатсеварлик;
— Халоллик, мехр-оқибат ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |