Органолептик текширишлар
Ўлим талвасаси ҳолатида ёки оғир патологик жараёнида сўйилган ҳайвонларни танасида ва ички органларида қуйидаги белгилар аниқланади.
Ички органлар қонга тўлган ҳолда, тана мускуллари ёмон қонсизланган бўлади. Натижада мускуларнинг ранги қорамтир – қизил бўлиб, кўкимтир кўринишда бўлади. Плевранинг остида ва қорин деворининг қон томирларида қолдиқ қон аниқланади. Ёғининг ранги қизғиш, пичоқ билан сўйилаган бўйни жойи ва мускуллари текис бўлиб атрофидаги тўқималарига қон шимилган бўлади, мускулни кесилган юза қисмида қон томчилари чиқади. Тери ости қопламасида ва тана мускулларининг айрим жойларида қон қотиб қолган жойлари бўлиши мумкин, бундай холат кўпинча ҳайвонларнинг ётган томонида бўлади. Лимфа тугунлари гиперимия ҳолатида бўлади.
Бактериологик текшириш
Бактериологик текшириш куйдиргининг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳамда одамларда токсикоинфекцияни ва токсикозни чақириши мумкин бўлган микроорганизмларни гўшт ва ички органлардаги миқдорини аниқлаш учун ўтказилади.
Биокимёвий текшириш
Бу текшириш усулида қуйидагилар аниқланади яъни гўштни рН, пероксидаза, агар қорамол гўшти текширилаётган бўлса формалинли реакциялар қўйилади.
Соғлом ҳайвонлардан олинган гўштни рН - 6,2 га тенг касал моллардан олинган гўштда рН - 6,3-6,5. Жуда оғир юқумли касалликларда ва сурункали палогик жараёнларда гўштни рН - 6,6 ва юқори бўлиши мумкин. Ўлим талвасасида ва оғир патологик жараёнда пероксидаза реакциясининг кўрсаткичи гўштни экстрактида манфий кўрчаткич бўлади.
Мажбурий сўйилган ҳайвонларнинг гўштини санитария жихатидан
баҳолаш ва сотишга чиқариш
Хўжаликларда мажбурий сўйилган ҳайвонларга, сўйилиш сабаблари аниқланиб далолатнома тузилади. Далолатномага ветеринария врачи имзо қўяди. Далолатнома билан биргаликда ветеринария лабораторияси хулосаси, бактериологик ва биокимёвий текширишларнинг натижаси бўлиши лозим. Мажбурий сўйилган ҳайвон гўшти ва бошқа маҳсулотлари юқорида келтирилиб ўтилган хужжатлар билан биргаликда калбаса ва консерва тайёраш комбинатларига жўнатилади.
Агар ҳайвон ўлим олди талвасаси ёки оғир патологик жараён натижасида мажбурий сўйилган бўлса, танаси ёмон қонсизланиб, лимфа тугунлари ўзгаради. Тананинг гўштида ва ички органларида микроблар аниқланади.
Бундай холда сўйиш натижасида олинган махсулотлар утил қилинади.
Агар экспертиза натижаси, бактериологик ва биокимёвий текширишларни хулосасига асосан гўшт истеъмолига яроқли деб топилса. Бунда гўшт қайнатиб пиширилгандан сўнг ишлатилади.
Мажбурий сўйилган ҳайвонлар гўштини калхоз бозорига чиқариб сотишга рўхсат берилмайди. Худди шундай хомлай умумий овқатланиш ошхоналарига ҳам фақат пиширилгандан сўнг чиқарилади.
Қуйидаги ҳолларда молларни сўйиш мажбурий сўйишга кирмайди:
Вазни бўйича, боқилган сўйишга тайёр моллардан паст, лекин соғлом фақат насл бермайдиган, сут безлари атрофияга учраган ҳайвонлар.
Табий офатлар натижасида (қор босиш, қишни қаттиқ келиши) сўйиладиган моллар. Бундай ҳайвонлар, бевосита ветеринария ходимлари назорати остида сўйилади ва ветеринария дастури асосида текширишдан ўтказилиб акт тузилади.
Яшин уриш, совуқдан музлаш, сувда чўккан, молларни гўшти ўлган ҳайвонлардек қабул қилиниб ўтил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |