Режа: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси. Фуқаролик тушунчаси. Фуқаровийлик, мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари, белгилари ва мезонлари.



Download 26,16 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi26,16 Kb.
#121765
  1   2   3
Bog'liq
Bobomurodov Sherali stratega

МАВЗУ: ФУҚАРО, ФУҚАРОВИЙЛИК ВА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ

Режа:



  1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси. Фуқаролик тушунчаси.

  2. Фуқаровийлик, мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари, белгилари ва мезонлари.

  3. Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари. Фуқаронинг давлат ва жамият олдида ўз ҳуқуқий ва аҳлоқий масъулиятини англаши.

  4. Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни



Таянч конспект: Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси. Фуқаро ва фуқаровийлик тушунчаси. Фуқаровийликнинг асосий белгилари ва мезонлари. Фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши, уни амалиётда қўллаш кўникмаси ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиши. Ҳуқуқий саводхонлик ва маданият - фуқаровийликни шакллантириш омили. Фуқаронинг ўз ҳатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги. Фуқаровийликни ижтимоий фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга бўлиш ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар. Фуқаролик онгининг жамият хаётида турли шаклларда намоён булиши ва ўзига хос хусусиятлари. Фуқаровий онг жамиятни бирлаштирувчи куч сифатида.



      1. Инсон ҳуқуқлари доир халқаро ҳужжатларга БМТнинг 1948-йилги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”, 1966-йилги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пактлар киради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”нинг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзида сингдирган. Тарихда синалган умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштирган, энг ривожланган тараққий этган давлатларнинг ҳуқуқий тажрибасига таянган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсоният тарихида инсон омилининг янги босқичини бошлади ва 1995-2005 йилларни куррамизда “инсон ҳуқуқлари ўн йиллиги “деб эълон қилди.
Ҳуқуқ ва эркинликларни моҳиятига кўра, XVI-XVII асрларда вужудга келган таълимотларга асосан табиий ҳуқуқ ва эркинликлар ва позитив ҳуқуқ ва эркинликларга ажратилади.
Фуқаролик – бу жисмоний шахснинг маълум бир давлатга мансублигини англатиб, ушбу фуқаронинг тегишли давлат билан доимий равишда ҳуқуқий алоқадорликда бўлиб туришини билдиради. Бунда фуқаро шу давлат томонидан белгиланган ҳуқуқ ва бурчларни амалга оширади, давлат эса фуқарони ҳар ерда ва ҳар вақт ҳимоя қилади. Мазкур ҳуқуқий алоқадорлик фуқаронинг туғилганида юзага келиб, унинг бутун умри давомида сақланиб қолади.
1992-йил 2-июлда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Қонунда ёзилишича, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади.
Ўзбекистон Конституциясининг 21-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади ва у барча учун тенгдир. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахс фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Фуқароликни олишни энг асосий кўриниши туғилиш орқали фуқароликка қабул қилиниш бўлиб, бу ўз навбатида иккига бўлинади:
"Қон ҳуқуқи" (жус сангуинус) асосида чақалоқнинг фуқаролиги ота-онасининг фуқаролиги билан белгиланиб, туғилган жойига боғланмайди.
"Тупроқ ҳуқуқи" (жус соли) асосига кўра, фуқаролик чақалоқнинг туғилган жойидан келиб чиқиб, унинг ота-онаси фуқаролиги билан боғлиқ бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасида ҳам туғилиш орқали фуқароликни олишни "қон ҳуқуқи"га асосланади, яъни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунининг 14- моддасига биноан туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Ушбу қонунга кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди”.

      1. Фуқаролик жамиятини барпо этиш фуқароларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Фуқаровийлик мамлакатнинг ривожланиш босқичларида, бошқача айтганда ўтиш

даврида яққол намоён бўлади. Бугунги кунда ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошидан
кечираётган, аниқроғи фуқаролик жамияти барпо этаётган турли мамлакатларда фуқаровийлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Фуқаровий фаолликнинг негизини англаш учун аввало
фуқаровийликнинг назарий моҳиятини тушуниш талаб этилади.
Фуқаровийликка дастлабки қарашда ҳуқуқшуносликка оид атама сифатида қараш мумкин. Аслини олганда бу ҳодисани фалсафий, ҳуқуқий, социологик ва сиёсий моҳияти ҳам мавжуд. Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни, Конституцияни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода этади.

Download 26,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish