Режа: Ижод ва унинг ишлаб чиқариш ташкилотларидаги ўзига хос хусусиятлари


Ишлаб чиқаришда ижодий меҳнат босқичлари, хиллари, шакллари ва даврлари



Download 311,39 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi311,39 Kb.
#125343
1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу. ИЖОДИЙ ИНСОН

2. Ишлаб чиқаришда ижодий меҳнат босқичлари, хиллари, шакллари ва даврлари 
Умуман олганда, ходимларнинг илмий-техник ижоди 1930-йилларда мустақил 
хусусиятга эга бўлди. Ушбу йилларни ишлаб чиқаришда ижодий меҳнат ривожланишининг 


6
дастлабки босқичи, деб ҳисоблаш мумкин. Унинг моҳияти – инсонларни техника ва техно-
логияни ўзгартиришдан манфаатдор қилиш, кўп сонли ходимларни ишлаб чиқариш 
захираларини излаб топишга жалб қилишдан иборат. 
Биринчи 
босқичга 
дастлаб 
ускуналар, 
машиналар 
ва 
механизмларни 
такомиллаштиришга йўналтирилган техник ижод мос келарди. Техник ижод – бу ҳам ишлаб 
чиқаришда талаб этиладиган, ҳам шахсий аҳамиятга эга бўлган янги маҳсулотларни яратиш, 
демакдир. Бундай таъриф конструкциялашга тааллуқли, лекин уни ишлаб чиқариш 
воситаларини, транспорт ва алоқа воситаларини, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига 
тааллуқли бўлган бошқа объектларни яратишга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Кўп ҳолатларда 
техник ижод яратилаётган маҳсулотга талаб этиладиган эргономик ва эстетик хусусиятларни 
бахшида этиш мақсадида бадиий дизайн билан боғлиқ, бу жамиятнинг иқтисодий 
манфаатлари ва маънавий талаблари сақланишини таъминлайди. Бошқача айтганда, 
рационализация (кейинчалик эса ихтирочилик ҳам) ўз эътиборини ҳар қандай корхонанинг 
кундалик ташвишини ташкил қиладиган қуйи муаммолар мажмуига қаратди. 
Шу муносабат билан ходимнинг умумий интеллектини, креативлигини (ижодий меҳнат 
қобилиятини) баҳолаш жуда муҳим. Психогенетик маълумотлар шундан далолат бериб 
турибдики, интеллектнинг 50 фоизидан кўпи наслдан ўтади, унинг 30 фоизи муҳитнинг, 20 
фоизига яқини генетик-муҳит ўзаро ҳамкорлигининг улушига тўғри келади. 
1930-йилларнинг охирида дастлабки уринишлар сифатида ўзини яққол намоён этиб, 
1950-йилларда ривожланишнинг энг юксак чўққисига чиққан иккинчи босқичда нафақат бир 
касб ёки бир ишлаб чиқариш бўғини ходимларнинг ҳамкорлигини, балки ишчиларнинг 
муҳандислар, мутахассислар билан ҳамкорлигини назарда тутган гуруҳий (жамоавий) ижод 
вазифалари ҳал этилди, бу техник ижодни илмий талаблар даражасига кўтарди. Ижоднинг 
ушбу тури технологик ижод, деб номланди. 
Шаклига кўра у ишлаб чиқаришнинг алоҳида узелари ва қисмларини техник 
такомиллаштириш билан чекланмади, балки технологик жараёнларга ҳам аралашди. Ушбу 
даврда технологик ижод юқори унумдорлик, ресурсни тежаш қобилияти ва экологик тозалик 
билан ажралиб турувчи янги, янада оқилона ишлаб чиқариш ва функционал 
технологияларнинг яратилиши ва қўлланилишидан иборат бўлди. Мазкур вазифаларнинг ҳал 
этилиши янги табиий-илмий билимлар, энергиянинг янги турларини ўрганиш билан боғлиқ 
эди. Ижоднинг анча мураккаб шакли ҳисобланган технологик новаторлик кўпинча техник 
ижоднинг олдига янги вазифаларни қўйгани ҳолда унга таъсир этувчи туртки беради. 
1960-йилларда бошланган учинчи босқичда якка тартибдаги ва гуруҳий (жамоавий) 
ижоднинг илм билан интеграциялашуви юз берди. Фан бевосита ишлаб чиқариш кучига 
айланган ҳолда конструкторлик бюроси, амалий илмий-тадқиқот бўлинмалари кўринишида 
замонавий ишлаб чиқаришнинг бир қисмига айланди. Бундай шароитда ишчилар олдида улар 
ҳал этиши лозим бўлган бевосита ишлаб чиқариш вазифалари трарди. Бирча жиҳатлар, 
чекловлар, техника ва технологиялардаги ҳатоларни чуқур билмаган ҳолда ишчилар уларга 
самарали таъсир кўрсата олмас эди: бу билим ишлаб чиқариш ташкилотининг бошқа қисмига 
– илмий-техник мутахассисларга тегишли эди. Аниқлик киритишга бўлган эҳтиёж ишчилар ва 
муҳандис-техник ходимларни нафақат ишлаб чиқариш самарадорлигига, балки унинг 
келажагига ҳам таъсир этувчи фундаментал жараёнлар ҳақидаги ахборотга эга бўлганлар 
билан ҳамкорлик қилишга ундади. 
Ўз изланишлари, ўз ижодига кўмаклашишга бўлган бундай эҳтиёжни илмий ходимлар 
ҳам бошдан кечира бошлашди, замонавий ускуналар ва технологияларнинг такомиллашуви 
амалий билимга муҳтожлик сезарди. Шунинг учун якка тартибдаги ва гуруҳий ижод билан 
бир қаторда ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий субъектлари ҳисобланган ишчилар, 
муҳандислар, олимлар ва қатор ҳолатларда бошқарув ходимлари ўртасида илмий-техникавий 
ҳамкорлик ғоялари ва тамойиллари жадал ривожлана бошлади. Технологик, техник ва бошқа 
турдаги ижоднинг вазифалари уларнинг ижодий асосдаги ташкилий таъминотисиз 
маваффақиятли тарзда ҳал этилиши ва амалга оширилиши мумкин эмас. Ижоднинг ушбу 
жиҳати 1970-йиллардан бошлаб ривожланди ва кенг тарқалди. Ижоднинг ривожланишидаги 


7
ушбу босқичнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, техник-технологик ва илмий 
изланишлар харидоргир маҳсулотлар ва хизатларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида 
инсонлар ўзаро ҳамкорлигининг мавжуд тизимларини такомиллаштириш ёки янгиларини 
яратишга йўналтирилган бошқарув қарорлари билан чалкашиб кетади. Мазкур тизимли ижод 
илмий асосларининг ривожланиши табиий ва ижтимоий фанлар чегарасида турган 
тадқиқотлар ва экспериментларнинг ўтказилиши, тизимли таҳлил, математик аппарат ва 
бошқа замонавий илмий воситани қўллаш билан боғлиқ эди. 
Ишлаб чиқаришда ижоднинг босқичлари, хиллари ва уни амалга ошириш чуқурлигини 
кўриб чиқаётиб, шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг ҳар бири аввалгисини бекор қилмади: 
ижодий изланишнинг барча турлари ўз ўрнини эгаллаб, ўз ваколатлари доирасига кирувчи 
вазифаларни ҳал этган ҳолда мавжуд бўлишда давом этди. Шу билан бирга ҳар бир босқичда 
корхона фаоият кўрсатишининг техник ва технологик механизмига чуқурроқ кириб бориш 
имкониятлари ошиб борди. 
1930-йиллардан бошлаб ҳозирги кунгача босиб ўтилган ушбу босқичларни тавсифлаб, 
яна бир ўзига хос хусусиятни таъкидлаш лозим – аста-секин ижодий кучлар фақат техник-
технологик омиллар билан чекланмади, балки корхоналарнинг ижтимоий ва иқтисодий 
ҳаётига фаолроқ аралаша бошлади. 
Шу маънода иқтисодий ва ижтимоий ижод ҳақида сўз юритиш мумкин. Иқтисодий ижод 
маҳсулот сифатини ошириш ва унинг таннархини пасайтириш йўли билан корхоналарнинг 
рақобатбардошлигини таъминлаш учун иқтисодий воситалар ва рағбатлар (нархлар, иш ҳақи, 
даромадлар, солиқлар, кредитлар)дан фойдаланиш юзасидан мақбул ечимларни топиш 
мақсадини ўз олдига қўяди. 
Ижтимоий ижод индивидуумлар сифатида ва жамоалар аъзолари сифатида 
ходимларнинг ижодий салоҳиятидан, ходимларнинг ва улар оила аъзоларининг суғурта ва 
ижтимоий таъминотини такомиллаштириш имкониятларидан фойдаланишга, ижтимоий-
маиший хизматларни кўрсатишга, мулк шаклларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қилиш ва дам 
олиш учун қулай шароитларни яратишга йўналтирилган. 
Ҳар қандай ижодий жараёнда учта даврни ажратиш мумкин. Биринчи давр – мавжуд 
амалиётга хос бўлган жиддий камчиликлар туфайли ундан воз кечиш зарурлигини англаб 
етиш ёки ечимини талаб этувчи муаммоларни аниқлаш, яъни юзага келган ҳолатни ҳар 
томонлама таҳлил қилиш. Иккинчи давр – мавжуд амалиётни ўзгартириш ёки юзага келган 
муаммони ҳал этиш йўлларини қидириш ва энг яхши вариантни танлаш, яъни ғояларни ишлаб 
чиқиш. Учинчи давр - ғояни моддийлаштириш ва уни амалиётга жорий этиш йўлларини 
аниқлаш. 
Ижодий жараённи бундай даврларга бўлишнинг шартлилиги шундан иборатки, улар 
вақтга кўра қўшилиб кетиши ёки таҳлил етилган ғояни тасдиқлаш (ёки рад этиш) мақсадида 
қўлланган вақтда бошқача изчилликда амалга оширилиши мумкин. 
Ижоднинг янги контсепциялари инсонни нафақат рағбатларни ҳис этувчи мавжудод 
сифатида, балки фаол, режалаштирувчи, муайян мақсадларга интилувчи ва натижани кузатиб 
борувчи шахс сифатида талқин этади. Инсоннинг фаолияти фақат мақсаднинг мавжудлиги 
туфайли маъно касб этади. Мотивация ва малака ўзаро узвий боғлиқ. Индивидуумнинг 
омилкорлиги у онгли равишда ва асосли тарзда ҳаракат қилишининг муҳим шарти 
ҳисобланади. Ва аксинча: иш учун зарур бўлган омилкорлик қулай ва жозибали меҳнат 
шароитларида самарали асосланган ишчи ҳаракатларини амалга оширишда шаклланади. 
Бундан ижоднинг ҳамда ижодий имкониятлар (тўсиқлар)нинг ходимнинг 
психофизиологик, интеллектуал ва ижтимоий фазилатларига, шунингдек, туғма ва 
орттирилган қобилиятларига асосланган ўзига хос хусусиятлари келиб чиқади. Психологлар 
томонидан корхоналарда ўтказилган экспериментлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир 
ташкилотда ходимларни уларнинг техник, технологик ва илмий-техник ижодда 
иштирокининг даражаси ва шаклига кўра тахминий, лекин статистик жиҳатдан барқарор 
тақсимлаш мавжуд. Ҳар бир жамоада янгиликни ишлаб чиқиши, пайқаши, ўзига хос ва 
ностандарт ғоялар ва қарорлар ташаббускорлари бўлиши мумкин бўлган кишилар тахминан 


8
7-8 фоизни ташкил қилади. Айнан ушбу ходимлар ишлаб чиқариш мақсадларига эришиш учун 
топилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган интеллектуал ресурсни ҳосил қилишади. Яна 30-
35 фоиз киши – ўзига хос ғояларни жорий этиш, мукаммаллаштириш ва технологизациялаш 
қобилиятига эга бўлган инсонлардир. Уларнинг асосий фазилати шундан иборатки, улар 
ғояларни жорий этилишгача, технологик қўлланилишгача етказишади. Уларсиз ғоялар амалга 
оширилмасдан қолиб кетиши мумкин. Ва, ниҳоят, ходимларнинг 60 фоизигачасини мазкур 
янгиликларнинг ижрочилари ташкил қилади. Ғоялар ва ишланмалар ишлаб чиқариш 
ҳаётининг реал унсурига айланиш-айланмаслиги, улар оммабоп маҳсулотни ишлаб чиқариш 
учун асос бўлиши-бўлмаслиги кўп жиҳатдан ушбу ижрочиларга боғлиқ. 
Шундай қилиб, ижодий салоҳият маълум даражада ишлаб чиқаришнинг барча 
ходимларига хосдир, энг асосийси – улардан ишлаб чиқариш фаолиятида имкон қадар 
фойдаланиш мумкин. 

Download 311,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish