Режа: Ижод ва унинг ишлаб чиқариш ташкилотларидаги ўзига хос хусусиятлари



Download 311,39 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi311,39 Kb.
#125343
  1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу. ИЖОДИЙ ИНСОН



1
10-мавзу. ИЖОДИЙ ИНСОН 
РЕЖА: 
1. Ижод ва унинг ишлаб чиқариш ташкилотларидаги ўзига хос хусусиятлари 
2. Ишлаб чиқаришда ижодий меҳнат босқичлари, хиллари, шакллари ва даврлари 
3. Техник ижодни ташкил этиш усуллари 
ХХ асрнинг 30-йилларига қадар ижодий меҳнат тушунчаси фақат рассомлар, ёзувчилар 
ва олимларнинг фаолиятига нисбатан қўлланилди. Ижод ўзига хос усулларнинг алоҳида 
намоён бўлиши сифатида прозаик касблар ходимларининг ишида фақат 1930-йилларда 
алоҳида категория сифатида ажратилди. Ушбу даврдан бошлаб атамашуносликдаги айрим 
ўзгаришлар ҳақида сўз юритиш мумкин: унга қадар ҳар қандай фойдали фаолият эмас, балки 
фақат ижодий фаолият меҳнат деб номланди. Ноижодий меҳнат эса иш деб номланарди. 
Ижтимоий меҳнат захираларининг ушбу жиҳати – ижод ва ижод қилишга ундаш – инсон 
имкониятларининг яна бир янги қирраси пайдо бўлганлигини ва улардан ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш ва ходимнинг шахсини бойитиш мақсадида фойдаланиш 
мумкинлигини англатарди.
Таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқаришда ижод ўз ҳуқуқларини аста-секин, дастлаб 
мутахассислар фаолиятининг, сўнгра эса ишчиларнинг ҳам фаолиятининг ажралмас қисми 
сифатида қўлга киритди. 
1. Ижод ва унинг ишлаб чиқариш ташкилотларидаги ўзига хос хусусиятлари 
Ижоднинг босқичлари, хиллари, шакллари, турлари ва фазаларини ҳамда ундан ишлаб 
чиқаришда фойдаланиш босқичларини таҳлил қилишга киришишдан аввал, шуни таъкидлаш 
лозимки, ушбу тушунчага “ижодий салоҳият”, “ижодий меҳнат” ва “меҳнатга нисбатан 
ижодий муносабат” каби кенг қўлланиладиган атамалар нуқтаи назаридан аниқлик киритиш 
зарур. 
Ижод – кўп қиррали тушунча ҳисобланиб, уни якка тартибдаги ва жамоавий меҳнат 
фаолиятининг сифатий тавсифи сифатида таърифлаш мумкин. У ушбу меҳнат фаолияти 
мазмунининг, қўлланиладиган усуллар ва олинган натижаларнинг маълум даражадаги 
янгилиги (новаторлиги) билан ажратиб туради. Ижоднинг мезони янгилик сифатида уни 
(ижодни) бевосита ўз олдига янги моддий ва маънавий неъматларни яратиш мақсадини 
қўювчи қидириш хусусиятига эга бўлган интеллектуал меҳнат фаолияти сифатида қабул 
қилиш учун асос беради. Ижод меҳнат фаолияти жараёнининг ўзида ишлаш услубини, 
инсоннинг ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишга нисбатан ёндашувини, меҳнатга 
нисбатан муносабатни тавсифлайди. 
Аслида, инсон фаолияти иккита муҳим жиҳатнинг бирлиги ҳисобланади – бир томондан, 
эришилган натижаларни такрорлаш ва, иккинчи томондан, ушбу натижаларни янада юқори 
асосда ўзгартириш. Шунинг учун «меҳнат» ва «ижод» тушунчаларини қарама-қарши қўйиш 
нотўғри. Ижод – бу ўзини намоён этиш қатъий истагини ўзида мужассам этган машаққатли 
меҳнат ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар қандай ижод ноижодий, “қора” иш унсурларини 
ўзида мужассам этади, ҳар қандай ноижодий иш эса, кам бўлса-да, ижод унсурига эга. Инсон 
фаолиятининг такрор ишлаб чиқарувчи (репродуктив) ва ўзгартирувчи (яратувчи, ижодий) 
турлари ўзаро боғланган. 
Меҳнат фаолиятининг ушбу иккита таркибий қисми (репродуктив ва новаторлик-
ижодий) ўзаро нисбати ва фарқининг ўлчови инсон ва жамиятнинг ижодий салоҳиятини 
тавсифлайди. Ушбу ўлчовни аниқлашда одатда вақт сарфларининг ишнинг ижодий ва 
ноижодий қисмига нисбати билан чекланилади. Лекин шу билан бирга, бажарилаётган ишнинг 
мураккаблигини ва ходимнинг малакавий даражасини ҳам ҳисобга олиш лозим. Масалан, шу 
нарса исботланганки, ҳатто ижоднинг фундаментал илмий тадқиқотлар каби классик соҳасида 
ҳам сарфланадиган иш вақтининг фақатгина 5 фоизини илҳом, қолган 95 фоизини эса «тер 
тўкиш» ташкил қилади. Ижодий унсурларнинг улуши нисбатан кичик бўлишига қарамай 


2
айнан улар фаолиятнинг исталган соҳасида (сиёсатда, иқтисодиётда, фанда, ишлаб 
чиқаришда) ҳал қилувчи куч ва тараққиётнинг зарур шарти ҳисобланади. 
Ижод ўз табиатига кўра индивидуал, чунки у инсоннинг ижодкор сифатидаги 
имкониятларини акс эттиради ва шахснинг ноёб алоҳида истеъдодини ташкил қилган ҳолда у 
билан боғлиқ. Бу интеллектуал жиҳатдан очилишда ва ўз тажрибасини интеграциялашда, 
ғоянинг илгари сурилишида ва уни амалга ошириш шартларининг белгиланишида ўз 
ифодасини топади. Жамоавий ижод ҳақида тўхталадиган бўлсак, уни умумий вазифани ҳал 
этиш ижодий жараёнининг иштирокчилари ўзининг касбий ва шахсий хусусиятларига кўра 
бир-бирини ўзаро тўлдирадиган ҳолларда қўллаш мумкин. Бу ҳар бир иштирокчининг 
муаллифлигини сақлаб қолган ҳолда муаммони ва уни ҳал этиш йўлларини жамоавий ҳис 
этиш йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради. Бундан ташқари, ҳам якка тартибдаги, ҳам 
биргаликдаги ишнинг эришилган натижаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб 
чиқишда жамоавий ижоднинг роли жуда катта, бунда у ижод билан технологик ўзгартириш 
ўртасидаги оралиқ бўғин сифатида иштирок этади. Мазкур ҳолатда технология кенг маънода 
билим ҳамда моддий ва ижтимоий механизмлар ва жараёнларни ўзгартириш учун зарур 
бўлган амалий тадбирлар сифатида кўриб чиқилади. 
Инсон фаолиятининг у ёки бу даражада ижодий ёндашувни талаб қилмайдиган ва 
ижодий саъй-ҳаракатларни қўллаш объекти бўлмаган ҳеч бир соҳаси мавжуд эмас. Шу билан 
бирга ушбу белги бўйича ижодий фаолиятнинг учта соҳасини ва улар билан банд бўлган 
шахсларни ажратиш мумкин. Биринчи соҳа фаолиятнинг ижодий турига киритиладиган 
турларини (фан, таълим, санъат, маданият) қамраб олади, бунда ижод қилиш субъектлари 
сифатида машғулотлар турига кўра ижодий касблар тоифасига тегишли бўлган, ўзини 
ижоднинг танланган турига тўлиқ бағишлаган шахслар (олимлар, педагоглар, ёзувчилар, 
композиторлар, архитекторлар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, журналистлар, режиссёрлар, 
артистлар) иштирок этади. Иккинчи соҳага фаолиятнинг уларда ижод фаолият натижаларини 
амалга ошириш иши билан уйғунлашадиган турлари киради, бунда ижод қилиш субъектлари 
сифатида лавозим мажбуриятларининг доирасига корхоналарда инновацион, ахборот, 
ташкилий ва ижтимоий функцияларни бажаришда қарорлар қабул қилиш ҳам кирадиган 
шахслар (раҳбарлар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар) иштирок этади. Юқорида 
келтирилган иккала тоифа ҳам асосан техник интеллигенцияни, яъни инсоннинг ижодий 
меҳнат билан профессионал даражада шуғулланувчи ижтимоий қатламини қамраб олади. 
Учинчи соҳа ишлаб чиқариш жараёнларининг бевосита амалга оширилишини ўз ичига олиб, 
унда банд бўлган ходимлар ўзини ижодий изланишга лавозим мажбуриятлари бўйича эмас, 
балки ўз ташабусига кўра бағишлашади – рационализаторлар, ихтирочилар қатламини намоён 
этувчи ишчи-новаторлар. 
Ижоднинг барча соҳаларида янги ғояларни ишлаб чиқиш бир ақлий жараёнлар 
доирасида кечади. Уларни иккита гуруҳга бирлаштириш мумкин – ақл-идрок тафаккури ва 
ижодий тафаккур. Биринчи гуруҳга муаммони ва унинг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилишда 
фойдаланиладиган жараёнлар киради. Улар ичида учта жараённи таъкидлаш мумкин: 
хотирлаш – аввалги тажрибага, аввал илгари сурилган ғояларга мурожаат этиш; мушоҳада 
қилиш – ҳозирги вақтда онгимизда бўлган ғояларни саралаш; кузатиш – таҳлил этилаётган 
муаммоларни илгари ҳал этилган муаммолар билан солиштириш. Ижодий тафаккур 
жараёнларига қуйидагилар киради: муаммо тўғрисида мулоҳаза юритишда ёки уни муҳокама 
қилишда ғояларнинг янги комбинацияларини яратиш имконини берувчи ўй-хаёл; одатда 
қандайдир кутилмаган импульс таъсири остида, ёхуд, аксинча, муаммони интенсив ўйлаш ёки 
муҳокама қилишда юзага келадиган илҳом – ўрганилаётган жараён ёки ҳодисанинг кўрилган 
(ҳозирда жуда узоқда бўлган) аналоги, тингланган ёки ўқилган ибора, атроф муҳитнинг бошқа 
омиллари (у одатда ногоҳон эсга тушиш деб номланади). Ижодий инсонда ғоялар ҳамма жойда 
ва турли вақтда туғилади. Шунинг учун бундай инсонларга ғояларни қайд қилиш тавсия 
этилади. 
Замонавий ишлаб чиқариш жараёни инсондан аввалгига қараганда юқорироқ 
интеллектни, қарорларни онгли равишда қабул қилишни талаб қилади. Бу мазкур хусусиятлар 


3
малакали ишчиларда анъанавий ишлаб чиқариш жараёнларида мавжуд бўлмаганлигини 
англатмайди. Шунчаки илгари улар кўпроқ қисман англаб етилмаган тажрибага ва ички 
туйғуга асосланарди, ҳозирги вақтда эса улар илмий-амалий тафаккурга таянади. 
Замонавий ходим ҳаёлан ўзи учун ўз ҳаракатларининг асосида ётувчи моделларни 
яратади, илгари эса шунчаки меҳнат фаолияти мобайнида орттирилган тажрибага таяниш 
мумкин эди. Эндиликда стандарт қарорлар ўрнига экспериментал тафаккур талаб этилади. 
Фаолиятнинг исталган соҳасида инновация ижод натижаси ҳисобланади. Инновация 
деганда янги қарор ёки оригинал ижро тушунилади. Моддий соҳа нуқтаи назаридан – бу 
тадқиқотлар ва ишланмалар натижалари: янги технологиялар, янги материаллар, янги 
маҳсулотлар, янги воситалар ва тизимлар ёки ихтиролар; қабул қилинган лойиҳаларда ёхуд 
бошқа ишланмаларда, шунингдек, техник, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий 
хусусиятга эга бўлган рационализаторлик таклифларида ўз ифодасини топган оригинал 
ечимлар. Уларнинг алоҳида аҳамияти шундан иборатки, меҳнат унумдорлиги ва 
самарадорлиги, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши ва товарлар 
бозорининг ушбу маҳсулотлар билан тўлдирилиши бевосита уларга боғлиқ. 
Инновацияни истеъмолчигача етказишнинг деярли бутун жараёни иккита босқичдан 
иборат: биринчиси – концепцияни, тажриба ёки лаборатория намунасини, ихтирони яратиш; 
иккинчиси – маҳсулотни оммавий тарзда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни 
тижоратлаштириш. Агар ижод фойдали мақсадни кўзловчи ғояларнинг янги, ўрганилмаган 
комбинациясини ёхуд ассоциациясини белгилаб берса, инновация ижодий ғояларни амалга 
ошириш қобилиятини ўзида намоён этади. Ташаббус қилинган ижодий ишланманинг 
натижалари ижодий жараён билан тескари боғлиқлик ҳолатида бозор вазиятлари орқали 
амалга оширишладиган инновацион жараён ёрдамида амалга оширилади. Буюртма бўйича 
ижодий ишланма бажарилган ҳолатда, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда, ижод қилиш 
шароитлари ижодий жараённинг бозор жараёни билан тескари боғлиқлик ҳолатида инноватси-
он жараён билан белгиланади. Бошқа, хусусан, бунда инновацион жараён ижодий ва бозор 
жараёнлари ўртасида воситачилик миссиясини бажарадиган вариантлар ҳам бўлиши мумкин. 
Ижодий ғояларни ва инновацион фаолият йўналишларини амалга ошириш 
стратегиясидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ташкилотининг таркиби ва янгиликларни 
амалга ошириш учун қулай муҳитни таъминлаш масалалари ҳал этилиб, муайян ҳаракатлар 
белгиланади. Бунда янгиликларни ўзлаштиришнинг эволюцион ва инқилобий йўли ўртасида 
танлов амалга оширилади. Шундай қилиб, инновацион жараён қуйидаги тўртта омилни 
ҳисобга олади ва уларга таъсир кўрсатади: стратегия, таркиб, қулай иқлим ва ҳаракатлар, 
бунда ижодий ёндашув ушбу таркибий қисмларнинг ҳар бирига тааллуқли. 
Инновация кўпинча – бу ишлаб чиқариш муаммосини ҳал этишнинг янги 
технологиясини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш бўйича якка тартибдаги эмас, балки умумий 
фаолият натижаси ҳисобланади. Қўлланилган ҳаракатлар таъсири остидаги ўзгаришларни 
баҳолашда ҳам кўнгилдаги, ҳам қўшимча, салбий таъсирни ҳисобга олиш зарур. Агар салбий 
таъсир устунлик қилса, инновацион топшириқни аниқлаб, унга керакли тузатишларни 
киритиш даркор. 
Корхонининг янгиликлар киритиш қобилияти, унинг инновационлиги, бир томондан, 
бозор вазиятининг ўзгариши билан, иккинчи томондан эса, янгиликлар ишлаб чиқувчилари 
билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги, яъни ижодий ва репродуктив меҳнат субъектлари 
ўртасидаги манфаатларнинг мувазанати билан белгиланади. Шундан келиб чиққан ҳолда 
инновацион фаолиятда иккита асосий фигурани ажратиш – ғоялар ишлаб чиқувчиси, 
инноватор (инновациянинг яккабошчилик асосидаги ёки жамоавий муаллифи) ва бозор 
вазиятини ҳисобга олган ҳолда унинг амалга оширилишини молиявий ва ташкилий жиҳатдан 
қўллаб-қувватловчи тадбиркор. Инновация формуласи амалиётни самарали ўзгартириш 
воситаси сифатида ўз аҳамиятига кўра тенг бўлган иккита таркибий қисмнинг йиғиндиси 
билан аниқланиши мумкин: ижодий ғоя ва уни амалга ошириш қобилияти. Инновацияни ижод 
билан амалга ошириб бўлинмаганидек, ижодий жараён инновацияга, хусусан, моделлар, 
ўйинлар ва ечимларни топиш технологиясининг бошқа замонавий воситаларига муҳтож. 


4
Бунда математик усулларнинг қўлланилиши ишнинг технологик қисмларини бажаришга 
йўналтирилган. 
Инновационликни оширишга йўналтирилган стратегиялар ичида партисипатив 
бошқариш технологиясини таъкидлаш лозим. У иш ўрни даражасида иш жараёнини 
лойиҳалаштиришдаги ҳамда хомашё ва материаллар ҳаракатининг оқилона схемаларини 
жорий этишдаги инновацияларни ўз ичига олади. Бундай шароитда ҳар бир ходимнинг 
янгиликларнинг амалга оширилишига кўмаклашишда ташаббусни намоён этишдаги 
мажбуриятлар доирасининг кенгайишидан манфаатдорлигини ошириш учун қулай муҳит 
яратилади. Ижодий салоҳиятдан фойдаланишдаги энг яхши натижаларга илмий ижодни 
техник, иқтисодий ва ижтимоий ижод билан бирлаштириш асосида олимлар, мутахассислар 
ва амалиётчиларнинг узвий ўзаро ҳамкорлиги билан эришилади. Мазкур вазифанинг ҳал 
этилиши барча ижодий кучларнинг якуний натижаларга йўналтирилган ягона инновацион 
жараён доирасида интеграциялашувини назарда тутади. Бу ижод самарадорлигини сезиларли 
даражада ошириш, фойдали деб топилган инновацияларни амалга ошириш учун шароитлар 
яратиш имконини беради. 
Ижодий салоҳият (креативлик) тушунчаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. 
Инсоннинг ижодий имкониятлари (ушбу тушунча илмий адабиётда креативлик, деб 
номланади) улар туфайли инсон илгари мавжуд бўлмаган ниманидир яратадиган 
хусусиятларни ўз ичига олади. 
Креативлик субъектнининг ижодий салоҳиятини тавсифловчи қобилиятлар бешта 
турининг йиғиндисидан ҳосил бўлади: 
– билиш салоҳияти – инсонга технологик ҳодисалардан уларнинг моҳиятини, яширин 
қонуниятга ўтиш, техник янгиликларни мустақил равишда ўзлаштириш, ишлаб чиқариш 
вазиятларини танқидий англаш, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш имконини 
берувчи интеллектуал қобилиятлар; 
– ўзгартириш-предмет салоҳияти – вазифаларни ижодий ҳал этиш, янги вазифаларни 
қўйиш қобилиятлар, маҳорат ва кўникмалари; 
– аксиологик салоҳият – локал ва эмпирик баҳолардан ташқи ва ички омилларни ҳар 
томонлама тизимли баҳолашга ўтиш имконини берувчи қадриятли йўналишлар; 
– коммуникатив салоҳият – ҳамкасблари ва ўз касбига яқин соҳаларда фаолият юритувчи 
инсонлар билан ижодий мулоқот қилиш қобилиятини тасифловчи аҳлоқий-руҳий 
хусусиятлар; 
– бадиий салоҳият - бадиий омилларни меҳнат билан уйғунлаштириш имконини берувчи 
эстетик қобилиятлар. 
Шахсий хусусиятга доир учта салбий жиҳатнинг намоён бўлиши ижодга мос келмайди. 
Конформизмга мойиллик (маълум ибора: «Оломон ортидан борувчи инсон, одатда, оломондан 
узоқ кетмайди. Алоҳида одимловчи инсон ҳали ҳеч ким бормаган жойга етиб боради»), 
ҳафсаласизлик ва ўзини янги муаммоларга рўбору қилишни истамаслик; илгари шаклланган 
тасаввурлар буюмга ғайриоддий нуқтаи назардан, ноодатий жиҳатдан назар ташлашга ҳалақит 
берувчи тафаккур инерцияси; ижодий мулоқотга етарлича баҳо бермаслик ва танқидни қабул 
қила олмаслик – нотўғри тушунчага эга бўлиш, бошқалар фикрини тинглашни ва ҳатто етарли 
даражада оқилона бўлмаса ҳам, ўз нуқтаи назарини ўзгартиришни истамаслик; 
муваффақиятсизликдан қўрқиш, омадлироқ ҳамкасбларга ҳасад қилиш, ўзиникига мос 
келмайдиган ҳар қандай нуқтаи назарларни, таклифларни ёки контсепцияларни асоссиз 
равишда инкор этиш. Барча ушбу салбий жиҳатларга ижодга ўқитиш бўйича махсус 
машғулотларни ташкил этиш асосида барҳам бериш ёки уларни сусайтириш мумкин. Умуман 
олганда, ижодга ўқитиш инсоннинг умумий маданиятини мактабдан бошлаб тарбия 
жараёнида шакллантиришдан айри эмас. 
Ижодий меҳнат ва меҳнатга нисбатан ижодий муносабатда бўлиш каби тушунчаларнинг 
фарқига тўхталиб ўтиш ўринли. Бу фарқ, биринчидан, кўпинча ижодий иш ва меҳнатдаги 
ижоднинг аралашиб кетишида намоён бўлади. Бундай аралашиш меҳнатга нисбатан виждонан 
муносабатни шакллантиришдаги жиддий харажатларга олиб келади. 


5
Иккинчидан, меҳнатга нисбатан ижодий муносабат ҳамма вақт меҳнатдан қониқиш 
ҳосил қилиш билан боғлиқ. Агар инсон ўз ишидан мамнун бўлса, у яхшироқ ва самаралироқ 
меҳнат қилади. Бироқ, баъзан меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш ҳеч нарса қилмасликка, 
ўзининг ғаразли манфаатларига асосланади. Шунинг учун жамоанинг ижтимоий 
муаммоларини ҳал этишда меҳнатдан қониққанликнинг аҳамиятини ортиқча оширмаслик 
зарур. 
Учинчидан, меҳнатга нисбатан ижодий муносабат доимий ва асосланган 
кўрсаткичлардан бирига эга – бу рационаллаштириш ва ихтирочиликда қатнашиш. Бироқ, 
ишлаб чиқаришда амал қилиб турган механизм шундай йўналтирилганки, корхоналар 
аксарият ҳолатларда ўз аъзолари ижодий ташаббусларининг реал амалга ошишидан 
манфаатдор эмас. 
Ҳозирги вақтда бозор муносабатларининг ўрнатилиши билан рақобат ва бозор 
қонунларининг ўзи янги технологиялар ва ишлаб чиқариш усулларининг ўзлаштирилишини 
тартибга солади, лекин ижодий ёндашув ҳамон муҳим бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга 
ижодий қобилиятларни чекловчи қатор омиллар, бошқача айтганда, ишга нисбатан ижодий 
ёндашув учун тўсиқлар мавжуд. 
Ижодни ташкил этиш усуллари ҳақида сўз юритаётиб, ижтимоий маънода шахс 
эркинлигининг чегараларидан бирини акс эттирувчи ижодий тафаккур ҳақида тўхталиш 
лозим. Бунинг учун ижодий тафаккурни ривожлантириш йўлларини кўриш даркор. Бунда 
ижодий тафаккурнинг у ёки бу чегараларини кучайтириш юзасидан турли тавсиялардан 
фойдаланиш мумкин, хусусан: 
Ўраш (ўраб ифодалаш) қобилияти. Бу кам сонли сўзларга катта маъноларни жо этишни, 
кўриб чиқилаётган объект (маҳсулот, тизим)нинг ҳар бир қисмига бир неча функцияларни 
беришни, унинг таркибини таркибий бўғинларни камайтириш тамойилидан келиб чиққан 
ҳолда соддалаштиришни билиш. 
Бир вазифани ҳал этишда орттирилган тажрибани бошқа вазифани ҳал этиш учун қўллаш 
қобилияти, яъни муаммонинг специфик қисмини унинг носпецифик қисмидан ажратишни 
билиш. 
«Улаш», яъни янги маълумотларни билимларнинг илгариги багажи билан бирлаштириш 
қобилияти. 
Ёндама тафаккур, яъни муаммони бошқа нуқтаи назардан кўриб чиқиш қобилияти. 
Узоқлашганлик ва мановий жиҳатдан тўғрилик даражасини ҳисобга олган ҳолда 
тушунчалар ва муаммоларни фикран ўзаро боғлаш қобилияти. 
Тафаккурнинг мослашувчанлиги – номақбул фаразиядан тезда воз кечиш қобилияти. 
Ўз-ўзидан юзага келадиган мослашувчанлик – ҳодисаларнинг бир синфидан мазмунига 
кўра узоқ бўлган иккинчисига тез ва осон ўтиш қобилияти. Агар ушбу қобилият бўлмаса, 
тафаккур қотиб қолади. 
Ғояларни яратишнинг осонлиги – ғоялар қанчалик кўп бўлса, мосини танлаб олиш 
шунчалик осон чем. 
Кузатувчанлик – ўрганилаётган ҳодиса, объект ёки тизимнинг кам кўзга ташланадиган 
жиҳатларини кўриш қобилияти. 
10) Маконий тасаввур қилиш – алоҳида қисмларни яхлит тимсолга умумлаштириш 
имконини беради. 
Юқорида айтиб ўтилган усуллар ижодий, ноанъанавий хусусиятларни тарбиялашга, 
ғояларни фахмлаш ва яратиш, муаммоларни қўйишга бўлган доимий ички эҳтиёж мавжуд 
бўлишига, тафаккурнинг ўзига хос бўлишига ёрдам беради. Хулоса ўрнида айтиш лозимки, 
муаммони кўриб чиқилаётган жараён ёки ҳодисанинг ҳолатидан келиб чиқиб кўра олиш 
қобилияти ижодий тафаккур ривожланишининг асосий шарти ҳисобланади. 

Download 311,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish