Режа Ибн Синонинг тиббий фикрлари 2



Download 107,5 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi107,5 Kb.
#223373
  1   2
Bog'liq
1404031472 50019


Абу Али Ибн Сино асарларида тиббий руҳий фикрлар
Режа
1.Ибн Синонинг тиббий фикрлари
2.Ибн СиноШарқ тиббиётида унсурлар ҳақида
3.Ибн Сино қувватлар ва мижозлар ҳақида.
Ибн Синонинг тиббиёт, унинг моҳияти ва вазифалари хақидаги илмий-назарий фикрлари асосан ўзи яша­ган ўрта асрлар фани даражасида бўлган. Лекин у ўзининг ўткир зеҳни ва чуқур билими билан ўша даврдаги кўп олимлардан анча юқори туради. Ибн Сино тиббиёт фанининг моҳияти ва вазифаларини бошқалардан кўра чуқурроқ ва кенгроқ тасаввур қилган. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида илм-фан Ғарбий Оврупога нисбатан катта натижаларга эришган эди. Кўпгина кўзга кўринган ҳакимлар тиббиёт ва унинг моҳияти масаласида кузатилган ва тажрибага асосланмай, кўпрок бу ҳақдаги абстракт фалсафий фикрлар ва субъектив тасаввурларга асосланардилар. Ибн Синонинт тиббий қарашлари шундай қарама-қаршиликлар шароитида шаклланади. Шунинг учун унинг тиббий фикрларида ҳам баъзан қарама-қаршиликлар кузга ташланиб туради.
Абу Али ибн Синонинг тиббий фикрлари унинг тиббиётга оид асарларида, хусусан, машҳур «Тиб қонунлари китоби»да ўз ифодаснни топгап. Биз Ибн Синонинг тиббий фикрларини баён этишда шу китоби асос қилиб "Ибн Сино тиббиёт, унинг моҳияти ва вазифаларни ҳақида сўз юритиб, аввало, тиббиётнинг ўзи қандай фан ва унинг вазифаси нимадан иборат, деган масалага тўхталади.
Ибн Сино тиб илмига шундай таъриф борган: «Тиб шундай бир илмки, у билан одам гавдасининг аҳволи соғлиқ ва касалик жиҳатидан ўрганилиб, унинг мавжуд соғлиғи сақланади ва йўқотилгани тикланади». Ибн Синонинг бу таърифида бир жуда муҳим фикр бор. У саломатликнн сақлаҳ масаласини биринчи ўринга қўйган. Демак Ибн Синонинг тушунишича, тиббиётнинг асосий вазифаси кишилар соғлиғини саклашдан иборат. Бу фикр юксак даражада ривожланган ҳозирги замон тиббиётининг асосий қоидасига тамомила мос келади. Ибн Сино ўзинннг бу фикри билан ўша замондаги кўпчилик тиббиёт намояндаларининг функцияларидан анча илгарилаб кетган эди.
Ибн Сино тиббиётнинг вазифаси саломатликни сақлашдаи иборат деган фикрни бошқа асарларида ҳам кўп марта таъкидлайди. Масалан, назм билан сўзлаган «Уржуза фи-т-тиб» («Тиббий уржуза») китобида бу фикрни қисқа ва ихчам қилиб, «Тиббиёт-соғлиқни сақлаш ва касалликни тузатишдан иборат Фан дир», деб ёзган. «Уржуза фи-т-тиб» мазмун ва ҳажм жиҳатдан «Тиб қонунлари»дан сўнг иккинчи ўринда турувчи катта шеърий асардир.
Ибн Синонинг ўзи бу китоб ҳақида сўзлаб, мазкур асар барча назарий ва амалий тиббиётни ўз ичига олган. Унда мен тиб илми бўйича ҳамма билимимни шеърда ифода этганман, деб ёзган. Ибн Сино тиббиёт­нинг моҳияти ҳақида ўз фикрини давом эттириб ёзади: «Тиб - одам гавдасининг соғлиғи ва касалланишини ўрганади. Ҳар бир нарсани билиш у нарсанинг сабабини ўрганиш орқали ҳосил бўлади ва камолатга етади. Шунинг учун тибда соғлиқ ва касалликнинг сабабларини билиш керак. Соғлиқ, касаллик ва уларнинг сабабларн гоҳо очиқ, гоҳо махфий бўлиб, унга ҳис билан эмас, бал­ки белгиларга асосланиб фикр юритиш билан эришилади. Ибн Синонинг бу фикри ҳозирги замой фани нуқтаи назаридаи ҳам туғри тушунчадир. Ибн Синонинг кўрсатишича, унсурлар одам танаси ва бошқа мавжудотлар учун дастлабки булакларир. Ибн Синонинг бўлинмас унсурлар ҳақидаги фикрлари Демокритнинг классик атомистик назариясининг худди ўзидир, дейиш тўғри эмас. Атомистик назарияда бир хил атом (битта материя) устида сўз боради. Ибн Синода эса тўртта унсур {атом), демак тўртта материя устида сўз юритилади. Ибн Сино унсурларни оғир ва енгил турларга бўлган. Ер ва сувни оғир, ҳаво ва оловни енгил унсурлар қаторига киритган. Ибн Синонинг фикрича, оғир унсурлардан одам гавдасидаги аъзолар, енгил унсурлардан эса руҳ пайдо бўлади. Демак одам гавдаси икки қимсдан — аъзо ва руҳдан иборат. Ибн Синонинг бу фикрлари шуни кўрсатадики, у одам гавдасининг тузилиши ва табиатни (физиологик хусусияти) масаласида дуализм нуқтаи назарида турган. Бу ерда Ибн Сино руҳни бошқа кўпчилик одамлар тушунганидек қандайдир илоҳий куч эмас балки қонда айланиб борувчи реал фактор сифатпда тушунган. Бунда у қадимги мисрликларнннг «пневма» тушунчаснни кўзда тутган бўлиши керак.
Қадимги Шарқ файласуфлари томонидан ишлаб чиқилган бу унсурлар назарияси сўнг Оврупа мамлакатларига ҳам тарқалди. Хусусан, бу назария қадимги Юнонистон ва Рим олимлари томонидан қабул қилинган эди. Машхур Юнон ва Рим олимлари Эмпедокл, Хиппократ, Гален ва бошқалар одам организминимг тузилиши ва табиати масаласида шу унсурлар назариясига асосланардилар. Эмпедокл унсурлар ҳакидаги таълимотни янада ривожлантириб, бу унсурлар абадий ўзгармас моддалардир, аммо уларнинг турли муносабатда бирикишлари натижасида табиатдаги ҳар хил нарсалар пайдо бўлади, деб тушунган. Бу унсурларнинг бирикиши ёки ажралиши бир-бирига қарши икки куч («яхшилик» ва «ёмонлик»)нинг таъсири остида содир бўлади. Эмпедоклнинг ёзишича, бу таъсирлар ўзгариб туради. Шунга қараб, унсурларнинг бирикишии : ва ажралиши ҳам алмашиниб туради.
Ибн Синонинг «Руҳ» ҳакидаги фикрларини чуқурроқ таҳлил қилишдан шундан хулоса чиқадики, у руҳни ўзига хос субстанция сифатида тасаввур қилган.
Шарқ табиблари яқин асргача ҳам одам гавдасининг тузилиши ва табиати масаласида шу назарияга асосланардилар. Унсурлар назариясидандан, ўз навбатида, бошқа тушунчалар келиб чиқди. Мижозлар ва қувватлар ҳакидаги тушунчалар шу унсурлар назарияси асосида ишлаб чиқилди. Шундай қилиб, Шарқ тиббиётида унсурлар ҳақидаги назария тиббиётнинг асосини ташкил этган.

Download 107,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish