“1651-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш”.
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш: шу хуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларни мусодара қилиб энг кам иш ҳақининг эллик бароваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шу йўл билан республикага ностандарт, сифатсиз, қалбаки дори воситаларини киритилишига ўзига хос тўсиқ қўйилади. Ҳозирги кунда қалбаки дори воситалари ҳақидаги ахборотлар оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, матбуот) ёрдамида мутахассисларга мунтазам равишда етказилаяпти. Дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси ечимини алоҳида давлатларнинг назорат органлари билан ҳамкорликда ҳал қилиш мумкин.
Дори воситаларини қалбакилаштиришни бартараф этиш бўйича Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича чора-тадбирлар
Фармацевтика саноати. Фармацевтика саноати қалбаки дори воситала-рини аниқлашда муҳим ўрин эгаллайди. Қўлланадиган чоралар:
дори воситаларининг ҳимоя тизимини тадбиқ этиш, ўз маҳсулотларини қалбакилаштирилишини олдини олиш мақсадида ҳимоя ёрлиқларидан ва бошқа воситаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини қўллаш;
ўз омборида дори препаратлари ва қадоқлаш восталарини материалларининг ноқонуний ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчиларга сотиш мақсадида ўғирланишини олдини олиш;
Дори воситаларини хориждан келтирувчи ташкилотлар.
Фармацевтика маҳсулотларини хориждан олиб келувчи ташкилотлар қуйидаги мақсадда муҳим чораларни кўришлари керак:
хориждан олиб келинаётган дори воситалари тегишли давлатларда қонуний йўл билан ишлаб чиқарилганлиги кафолатланиши керак;
келтирилаётган давлатларда хавфсизлик чораларини ўрганиш ва фойдаланиш;
четдан олинган дори воситаларига Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти тавсиялари асосида расмийлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг сифат сертификатини имконият даражасида олиш.
Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари.
Фармацевтика маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилувчилар қуйидаги мақсадда муҳим чораларни кўришлари керак:
дори воситаларини фақат қонуний манбалардан сотиб олиш;
дориларнинг қалбакилигига ёки дорининг сифати, самарадорлиги, ҳавфсизлиги шубҳали бўлган дориларни сотиб олмаслик, сотмаслик ёки етказиб бермаслик;
дори воситаларининг сифат назоратини визуал ва бошқа ноаналитик усуллар билан ўтказиш, шу билан бирга, ёрлиқлаш сифатини ва қадоқлаш материалларини, ишлаб чиқарувчининг номи ва манзилини текшириш.
Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари.
Ҳамма соғлиқни сақлаш мутахассислари қалбаки дори воситаларига қар- ши курашга ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. Дори воситаларини тавсия этувчи шифокорлар баъзи бир дорилар ишлатилганда даволанишнинг сама- расиз кечишига аҳамият беришлари керак, чунки бу - дори қалбакилигининг
белгиси бўлиши мумкин. Қалбаки, деб тахмин қилинган дори воситалари ҳақида дори воситалари сифатини назорат қилувчи миллий органларга хабар қилиниши керак. Улар эса намуналар олиб, экспертиза ўтказишлари керак.
Истеъмолчилар.Истеъмолчилар ҳам ўз шифокорларига қуйидаги маълумотларни етказишлари керак:
қўлланилган даволаш чораларига қарамасдан соғаймаслик ҳолатлари тўғрисида;
даволаниш давомидаги барча ножўя таъсирлар тўғрисида (кутилмаган ножўя таъсирлар қўлланилаётган дори воситаларининг қалбакилигидан далолат беради).
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дори воситаларининг қалбакилаш- тирилишини бартараф этиш каби муҳим ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммонинг ижобий ҳал бўлиши, фармацевтика бозори муомаласига фақат сифатли, самарали ва безарар дори воситалари киритишга алоқадор бўлган мутасадди ташкилот ва шахслар билан ҳамкорликда ҳал қилиш мумкин.
Хулоса
Фармацевтика саноати. Фармацевтика саноати қалбаки дори воситала-рини аниқлашда муҳим ўрин эгаллайди. Қўлланадиган чоралар: - дори воситаларининг ҳимоя тизимини тадбиқ этиш, ўз маҳсулотларини қалбакилаштирилишини олдини олиш мақсадида ҳимоя ёрлиқларидан ва бошқа воситаларидан фойдаланиш чора-тадбирларини қўллаш; - ўз омборида дори препаратлари ва қадоқлаш материалларининг ноқонуний ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчиларга сотиш мақсадида ўғирланишини олдини олиш; Дори воситаларини хориждан келтирувчи ташкилотлар. Фармацевтика маҳсулотларини хориждан олиб келувчи ташкилотлар қуйидаги мақсадда муҳим чораларни кўришлари керак: - хориждан олиб келинаётган дори воситалари тегишли давлатларда қонуний йўл билан ишлаб чиқарилганлиги кафолатланиши керак; - келтирилаётган давлатларда хавфсизлик чораларини ўрганиш ва фойдаланиш; - четдан олинган дори воситаларига Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти тавсиялари асосида расмийлаштирилган фармацевтика маҳсулотининг сифат 12 сертификатини имконият даражасида олиш. ишлаб чиқарувчининг номи ва манзилини текшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |